ТАБИИЙ ЎЧОҚЛИ КАСАЛЛИКЛАРНИНГ ТАРҚАЛИШИ ВА
КУРАШ ЧОРАЛАРИ
Умматов Анвар Мухтарович
,
Андижон давлат университети,
зоология ва биокимё кафедраси доценти, биол.фан номзоди;
Хабибуллаев Жамшид Асатилло ўғли
,
Андижон давлат университети,
зоология ва биокимё кафедраси ўқитувчиси
Аннотация. Зооноз тери лейшманиози трансмиссив касалликлар
қаторига кирувчи инвазион касаллик ҳисобланиб, унинг табиий ўчоқлари
Амударё ва Сирдарё оралиғида жойлашган.
Калит сўзлар: трансмиссив касалликлар, триада, лейшманиоз,
қўзғатувчи, ташувчи, касаллик манбаи, колония.
Маълумки, инвазион касалликларнинг тарқалиши
табиий мавжуд
бўлган касаллик ўчоқлари билан тўғридан
-
тўғри боғлиқ. Табиий ўчоқли
касалликлар таълимоти биринчи марта академик Е.Н.Павловский
томонидан илмий асосланган бўлиб, ҳар бир табиий ўчоқли
касалликларнинг юзага чиқишида бир
-
бирига ўзаро узвий боғлиқ уч гуруҳ
организмлар: инвазион касаллик қўзғатувчилари, резервуар организмлар ва
ташувчилар асосий ролни ўйнайди.
Паразит
-
хўжайин муносабатида иккита организм узоқ вақт бирга яшаш
туфайли, бир
-
бирига мослашиб “коэволюция” содир бўлган. Унда
қуйидаги муҳитларни фарқлаш зарурлигини:
-
биринчи, бевосита яшаш муҳити, яъни хўжайин организми;
-
иккинчи, хўжайин организмини ўраб турган муҳит
-
паразитоценоз ва
улар билан боғлиқ барча жараёнлар, ўзгаришлар, асосан, хўжайин
организмига боғлиқ эканлигини алоҳида кўрсатиб ўтган эди.
Академик Е.Н. Павловский паразитларни хўжайин организмида
жойлашувига қараб қуйидаги:
-
Ташқи паразитлар ёки эктопаразитлар вақтинча ёки доимо
хўжайинннинг тана қоплағичида яшовчилар;
-
Тери ичи паразитлари, улар терининг ички қисмларига кириб
борадилар;
-
Тана бўшлиғи паразитлари;
-
Ички паразитлар ёки эндопаразитлар
-
ҳайвонларнинг
турли ички
органларида ичакда, қонда, тўқималарда яшовчилар гуруҳларга ажратган.
229
Уларнинг ҳаётий циклини билмасдан туриб, қарши кураш чораларини
ишлаб чиқиш қийин.
Зооноз тери лейшманиози трансмиссив касалликлар қаторига кирувчи
инвазион касаллик хисобланиб, унинг табиий ўчоқлари бизда қадимдан
Амударё ва Сирдарё ўрталиғида мавжуд бўлиб,
касаллик манбаи
ҳисобланган кемирувчилар тарқалган худудлар билан боғлиқ.
Одамлар қўриқ ва бўз ерларни ўзлаштириш мақсадида табиий
ўчоқларга беихтиёр яқинлашиб, у ерларда мавжуд бўлган эпизоотик
занжирга аъзо бўлиши оқибатида, эпидемиологик холат юзага чиқади.
Табиийки, Ўзбекистонда ўзлаштирилиши лозим бўлган қўриқ ва бўз ерлар
зооноз тери лейшманиозини юзага чиқарадиган худудларда жойлашган.
Ўзлаштириш жадал суръатлар билан бораётган юқоридаги ҳудудларда,
ушбу касаллик бўйича эпидемиологик кўрсаткичларнинг юқорилиги бир
неча бор қайд этилган.
Ҳозирги
пайтда зооноз тери лейшманиозининг актив ва пассив табиий
ўчоқларини мавжудлиги, уларнинг таркиби ва эпизотик хусусиятларини
чуқурроқ ўрганишни тақозо этади.
Ўзбекистон худудида бу касалликнинг табиий ўчоқлари Бухоро,
Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё, Жиззах,
Навоий вилоятларида,
Қорақалпогистон, Марказий Фарғона ва бошқа жойларда тарқалган.
Аҳоли ўртасида оғир
эпидемиологик холатлар Қарши, Мирзачўл, Бухоро,
Сурхоншеробод чўлларини ўзлаштиришда кузатилган бўлса, ҳозирги
пайтга келиб, улар қаторига янги табиий ўчоқлар қўшилди. Ўзлаштириш
юқори суръатлар билан бораётган худудлар актив табиий ўчоқлар
ҳисобланади, чунки бу ерларда аҳолининг табиий ўчоқларга яқинлашиш
даражаси жуда юқори. Марказий Фарғона табиий ўчоғини пассив, яъни
сўнувчи табиий ўчоқ қаторига киритиш мумкин, негаки қумсичқонлар
популяцияси бу ҳудудда антропоген омиллар таъсирида йилдан
-
йилга
камайиб
бормоқда.
Ҳудудий
холатлардан келиб чиқиб, шуни қайд этиш мумкинки,
табиатда эпизоотия жараёни мавжуд, лекин одам триада занжирига аъзо
бўлиб кирмаган жойлар бўлиши ҳам мумкин.
Ҳар
бир табиий ўчоқнинг эпидемиологик ҳолати, одатда аҳолининг
табиий ўчоқ билан ўзаро алоқа даражасидан келиб чиқади.
Баъзан
кемирувчилар ичида эпизоотия жараёни бўлса
-
да, лекин эпидемиологик
ҳолат юзага чиқмаслиги мумкин. Бу, албатта, паразитар системадаги
триада занжирини кемирувчилар (касаллик манбаи, асосан, Rhombomys
230
opimus L.), искаптопарлар (ташувчилар Rh. papatasi) ёки қўзғатувчи
турининг Leishmania tropica қай даражада шаклланиши билан боғлиқ.
Кузатишлар шуни тасдиқлайдики, кемирувчилардан қўриқ ва бўз
ерларда кенг тарқалган асосий касаллик манбаи ҳисобланган, катта
қумсичқонлар асосий эпизоотологик ролни ўйнайди. Катта қумсичқонлар
ўзларининг тарқалиш ареалларида атроф муҳит
шароитларига мослаша
бориб, Rhombomus opimus L. турини ва Rh. opimu
s fumicolor H. –
Фарғона
водийси кенжа турларини пайдо қилган. Узоқ давом этган тарихий
тараққиёт қумсичқонлар тарқалиш ареалларининг бўлинишига ва мустақил
популяцияларнинг шаклланишига олиб келган. Одатда популяциялар
эгаллаган майдонлар турлича бўлиши мумкин. Катта қумсичқонлар кенжа
турлари шаклланган Мирзачўл, Фарғона водийси табиий ўчоқларида
қумсичқонларнинг табиий холдаги “диффуз” тарқалиши антропоген
омиллар таъсирида ўзгариб, коллекторлар, темир йўллар қияликларини
эгаллаган “лентасимон” ёки айрим бўлакларни эгаллаган “оролсимон”
тарқалиш типларини пайдо қилган бўлса, баъзи жойларда табиий ўчоқ
аҳоли яшайдиган
пунктлар билан туташиб, унинг четларида
“мозайкасимон” тарқалиш типини ҳосил қилган.
Кемирувчилар сони оммавий равишда кўпайган жойларда, уларга
қарши кимёвий заҳарли моддалардан фойдаланишга тўғри келади. Заҳарли
хўракларни қуйидаги нисбатда: 1
-
турда 4%(40 мг.кг) рух фосфат, 93
-94%
буғдой, 2
-
3% ўсимлик мойи ва 1% шакар эритмаси; П
-
турда ракуминли
ёки ратиндантли маккажўхори дони (1:19) нисбатда, 5% шакар эритмаси;
Ш
-
турда нонга суртилган зоокумаринли
пастадан фойдаланиш яхши
натижалар беришлиги амалиётда синаб кўрилди.
231