258
Мамлакатимизда таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий секторнинг шу каби бошқа
соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, айниқса, халқимиз дилидаги орзу-истаклар
рўйобига хизмат қилаётир. Мисол учун давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 12 сентябрдаги
“Аҳолининг кам таъминланган қатламини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-
тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг амалга оширилиши қатор ижтимоий масалалар,
хусусан 2017-2018 йилларда кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 14
ёшгача бўлган болалари бор оилаларга ёрдам пули ҳамда
кам таъминланган оилаларга
нафақалар тўлаш учун ажратиладиган маблағларни тегишли равишда 1,5-2 баробарга
ошириш кўзда тутилмоқда[3]. Худди шу каби Ўзбекистонда дунёдаги тенденцияларга
ҳамоҳанг тарзда аҳолининг қариши жараёни кузатилмоқда. Яъни кексалар, пенсия
ёшидаги кишилар кўпаймоқда. Масалан, кексаётган авлод улуши 2040 йилга бориб 16
фоизга етади. Бу эса катта эҳтимол билан пенсионерларнинг иқтисодиётда банд аҳолига
нисбатан демографик юки ҳозирги 6:1 дан 3:1 га ортишига олиб келади. Демак, жорий
демографик вазият, аниқроғи, одамлар сони кўпайиши, аҳоли ёш ва ижтимоий тузилмаси
ўзгариши шароитида мавжуд ижтимоий ҳимоя тизимини сақлаб қолиш мақсадга мувофиқ
бўлмайди. Чунки бюджетга, бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига, соғлиқни сақлаш
тизимига, фармацевтика тармоғига юк изчил кўпайиб бораяпти. Шу сабабли
мамлакатимизда мутлақо янги ижтимоий сиёсат моделларини ишлаб чиқиш ҳаётий
заруратдир. Юқорида қайд этилган демографик ва аҳолини ижтимоий ҳимояси
ташкил
этилган сиёсатлар, уларни юритишнинг уйғунлаштирилишини талаб этади.
Ўз фикр-мулоҳазаларимизнинг тасдиғи сифатида, қуйидагиларни ҳам эътиборингиз
учун ҳавола қилмоқчимиз. Бежиз эмаским, Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.М.Мирзиёев томонидан 2017 йилнинг 7 февралида тасдиқланган 2017-2021 йилларда
Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида кадрларни профессионал
тайёргарлик даражасини такомиллаштириш кераклиги таъкидлаб ўтилди[4].
Бу соҳада глобал муаммо рақамли технологияларнинг ижтимоий ҳаётда
тобора
фаол қўлланилаётганига бориб тақалади. Эътибор беринг, ахборот-коммуникация
технологияларининг тезкор ривожланиши ҳисобига яқин 25 йилда сайёрамиз миқёсида иш
жойларининг 47 фоизга қисқариши тахмин қилинмоқда. Социологларнинг ҳисоб-
китобларига кўра, яқин 15 йилдан сўнг, дейлик, бухгалтерия, соғлиқни сақлаш,
адвокатура, олий таълим ва халқ таълими соҳаларидаги мавжуд мансабдор хизматчилар
ўринларига деярли эҳтиёж қолмайди[1]. Бугунги замон бизнинг олдимизга асоси бундан
бир аср аввал яратилган ижтимоий ҳимоянинг классик тизимларини қайта
шакллантиришни тақозо этаётир. Унутмаслик керакки,
илгари шаклланган ижтимоий
ҳимоя тизими ҳамда социал дастурлар бугунги ўзгаришларга қадар мавжуд бўлган
иқтисодий моделга асосланган. Шу боис, жамиятда кенг кўламли ўзгаришларни амалга
ошириш, айниқса аҳолининг эҳтиёжманд қатлами учун узоқ истиқболда барқарор
ижтимоий ҳимоя тизимини таъминлаш зарур бўлади.
Ўзбекистонда бугунги кунда ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш учун
муайян асос шаклланган. Мисол учун, аҳолининг даромадлари ўсган, бандлик ҳамда
даромад манбаларининг янги шакллари пайдо бўлди ва кенг қўлланилмоқда. Айниқса,
аҳоли бандлиги – муҳим масала. Демографик таҳлил нуқтаи-назаридан, чет элда ишлашга
кетиб алданган инсонлар ҳақида эшитсангиз, инсон севган касби билан шуғулланиши,
ўзига муносиб иш топишининг нақадар муҳимлигини англайсиз. Жорий йилда
мамлактимизда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштиришнинг янги
механизми асосида иқтисодиёт комплекси таркибига кирувчи
барча ташкилотларнинг
раҳбар ва масъул ходимларига 1410 та коллеждаги 456,8 минг битирувчи бириктирилди.
Битирувчилар ишга жойлаштирилганлиги мониторингини юритиш бўйича махсус ташкил
этилган “collage.mehnat.uz” ахборот тизими маълумотларига кўра, янги саноат
корхоналарини қуриш, хизмат кўрсатиш объектларини ишга тушириш, кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобидан 2017 йилда 336 мингдан зиёд янги
259
иш ўрни ташкил этилди. 2018 йилда 346,7 мингдан ортиқ иш ўрни ташкил этилиши
белгиланган[5].
Алоҳида қайд этиш керакки, Ўзбекистонда фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш
бўйича давлат сиёсати Асосий Қонунимизда белгилаб қўйилган. Унинг 39-моддасига
асосан, пенсиялар, нафақалар, ижтимоий ёрдамнинг бошқа турлари миқдори
расман
белгилаб қўйилган тирикчилик учун зарур знг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас.
Зеро, демографик ва ижтимоий ҳимоя соҳаларидаги сиёсат фуқаролик жамиятининг
асосий талаби эканлиги алоҳида қайд қилар эканмиз, тирикчилик учун зарур энг кам
миқдор ўтган давр мобайнида ҳанузгача аниқ белгиланмаган.
Президентимизнинг жорий йил 22 январда қабул қилинган “2017-2021 йилларда
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича
Ҳаракатлар стратегиясини ”Фаол тадбиркорлик. иннавацион ғоялар ва технологияларни
қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги
Фармонида давлат даражасида “истеъмол саватчаси”ни аниқлаш масаласи ўрин олди.
Гап тирикчилик учун зарур энг кам миқдор ёки “истеъмол саватчаси” ҳақида борар
экан, улар ҳар бир ҳудуд учун алоҳида, яъни пойтахт ҳамда вилоятлар аҳолиси
даромадларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилиши керак. янги ижтимоий ҳимоя
концепциясида аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва республиканинг ҳар бир ҳудуди
учун стандартлар, қоида ҳамда нормативлар тизими шакллантирилади[6]. Бу чоралар
ижтимоий соҳага ажратилган бюджет маблағлари мақсадсиз
сарфланишининг олдини
олиш учун жуда зарурдир. Давлат статистика қўмитаси томонидан яқинда эълон қилинган
маълумотга қараганда, 2018 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра Ўзбекистон Республикаси
доимий аҳолиси сони 32 763,7 минг кишини ташкил этди. Жумладан, шаҳар аҳолиси сони
16583,0 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,6 %), қишлоқ аҳолиси сони 16180,7
минг кишини (49,4 %) ташкил этди[7]. Демографик ўсиш кузатилаётган бўлса-да, туғилиш
сони ҳамда ёшлар улуши тобора камайиб бормоқда. Бунинг сабаби, ёшлар сафига 1990 ва
2000-йилларда туғилганлар қўшилаётганидир. Чунки ўша даврда сўнгги бир неча ўн
йилликдаги энг паст туғилиш кўрсаткичлари қайд этилган.
Хулоса қилиб айтганда глобаллашиб бораётган ҳозирги дунёда ўзига хосликни
эмас, балки умумий хусусиятларни англаш муҳим аҳамиятга эга. Мамлакатимизда амалга
оширилаётган оқилона демографик сиёсат натижасида иқтисодий ва ижтимоий
тараққиётга эришилмоқда, халқимиз томонидан ўз дунёқарашини, мақсадларини, хулқ
мотивларини англаш ва ўзини ўзи баҳолаш муттасил юксалиб бормоқда. Ўзбекистон
бахтиёр ва хушкайфият халқи билан бу ва бошқа рейтингларда юқори ўринни эгаллаб
келаётгани ҳам қувончли ҳолдир. Мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий-
ижтимоий ислоҳотлар самарали, халқимиз
фаровонлиги, турмуш даражаси ва сифати
мазкур мезонларга тўла мос келади.
Do'stlaringiz bilan baham: