Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги



Download 6,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet191/292
Sana16.06.2022
Hajmi6,86 Mb.
#676149
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   292
Bog'liq
1-392

Foydalanilgan adabiyotlar: 
1.
Eshonturdiyev S.S. Qarshiboyeva M.E. Gigiyena va sanitariya tekshirishlar 
texnikasi -T.: Ilm ziyo, 2007 -27 b. 
2.
Gonchurak V.V. Pshinko G.N. Reference stable water for drinking purposes // 
Journal of Water Chemistry and Technology, 2018, Vol. 40 -21p. 
3.
http://uza.uz/uz/business/suv-ta-minotida-yangi-loyihalar-22-06-
2017?ELEMENT_CODE=suv-ta-minotida-yangi-loyihalar-22-06-
2017&SECTION_CODE=business&print=Y 
4.
http://fayllar.org/toshkent-farmatsevtika-instituti-ekologiya-va-mikrobiologiya-
k.html?page=22 
5.
http://www.kompy.info/toshkent-irrigatsiya-va-melioratsiya-instituti.html
 
 
 
 
 


263 
 
САНОАТДА ГЛОБАЛИЗАЦИЯ 
Жўраев Шерзодбек Султанбоевич 
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, ЎзМУ тадқиқотчиси 
Мамасолиев Ғайратбек Маҳамадюсупович,
Воҳидов Аъзамжон Козимович 
Андижон давлат университети 
Аннотация: Мазкур мақолада саноат ишлаб чиқариши, унинг бошқа тармоқларга 
таъсири, глобализация даврида хорижий давлатлар билан саноат бўйича ҳамкорликнинг 
кучайиши каби масалалар баён этилган.
Таянч сўзлар:саноат, фан-техника инқилоби, глобализация, машинасозлик, нефть-
газ саноати 
Abstract:The article is focused on industry and it`s influence to other spheres. Also 
observed cooperetion on industry with foreign countries in period of globalization. 
Key words:industry, globalization,machine-building,oil gaz industry,scince developing. 
Саноат ишлаб чиқаришини назарий жиҳатдан ўрганиш амалий таклифлар ишлаб 
чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Саноатда фан-тахника тараққиётининг энг янги 
ихтиролари ва кашфиётлари, техника ва технологиялари яратилади. Улар тезлик билан 
ишлаб чиқаришга жорий этилади. Республика иқтисодий салоҳияти, ишлаб чиқаришнинг 
техник, табиий, моддий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш даражаси кўп жиҳатдан 
саноат билан чамбарчас боғланган.
Жаҳон ҳамжамиятида 1990-йилларда рўй берган туб ўзгаришлар, жаҳон молиявий 
инқирози Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига ҳам ўзининг катта таъсирини 
кўрсатди.Республикада мустақилликнинг дастлабки давридан бошлаб Биринчи Президент 
И.А.Каримов раҳбарлигида иқтисодий тараққиётнинг ўзига хос бўлган “Ўзбек миллий 
модели” яратилди.Индустриал тармоқларнинг ривожланишига устуворлик берилди. Шу 
мақсадда маҳаллий ва хорижий сармоялар саноатда таркибий ўзгаришларни амалга 
оширишга сарфланиб, замонавий технология билан жиҳозланган корхоналар сони кескин 
кўпайди. Тараққий этган мамлакатлардан замонавий техника ва технологияларни олиб 
келиш, қўшма корхоналар ташкил этиш учун катта ҳажмдаги инвестициялар сарфланди.
Бугунги кунда саноат изчил ривожлантирилмоқда.Республикада 2016 йил 2015 
йилга нисбатан саноат маҳсулоти эса 6,2 фоизга19ўсди. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида ишлаб чиқилган 
2017-2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта 
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегиясида саноатни ривожлантириш,уУни жаҳон 
иқтисодиёти билан интеграциялаш, глобализация даврида рақобатбардошликни ошириш 
муҳим вазифа сифатида кўрсатиб ўтилган. Жумладан, “Саноатни юқори технологияли қайта 
ишлаш тармоқларини, энг аввало, маҳаллий хом-ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш 
асосида юқори қўшимча қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича жадал 
ривожлантиришга қаратилган сифат жиҳатидан янги босқичга ўтказиш орқали янада 
модернизация ва диверсификация қилиш... эркин иқтисодий зоналар, технопарклар ва кичик 
саноат зоналарни ташкил этиш, амалдаги зоналарнинг самарадорлигини ошириш” каби 
стратегик масалалар қамраб олинган.
Хорижий мамлакатлар билан иқтисодий алоқалар ва инвестициялар географияси 
кенгайтирилмоқда.Нефть-газ ва нефть-кимё саноатида “Газпром” ва “Лукойл”(Россия) 
“Техасо”(АҚШ), 
“Мицуи” 
ва 
“Марубени”(Япония), 
“Сасол”(ЖАР), 
“Петронас” 
(Малайзия), ”Лотте”, “SK”, “LG international” (Корея Республикаси), “Корея миллий нефт 
ва газ корпорациялари”, “Хитой миллий нефт корпорацияси” ва бошқа компаниялар фаол 
фаолият олиб бормоқда. 
19 Ўзбекистон саноати//Статистик тўплам. – Т., 2017. –Б.-16. 


264 
Машинасозликда “Женерал Моторс”(АҚШ), “МАН”(Германия), “Исузу” ва 
“Иточу”(Япония), кимё саноатида “Максам”(Испания) компаниялари ҳамкорликни йўлга 
қўйган.
Озиқ-овқат ва тамаки саноатида эса “Нестле”(Швейцария), “БАТ” (Буюк 
Британия–АҚШ), 
тўқимачилик 
ва 
енгил 
саноатда 
“ДЭУ 
интернейшнл”(Корея 
Республикаси), “Спентекс”(Ҳиндистон), “Мицубиси” (Япония) ва бошқа кўплаб 
корхоналар республика иқтисодиётида муҳим ўрин тутаётганлигини таькидлаб ўтиш 
жоиз. Умуман хорижий инвестициялар иштирокидаги қўшма корхоналар сони 4 мингдан 
ортиб кетди. 
Саноатда глобализация жараёнлари тез ривожланмоқда. Германия билан 
ҳамкорликда Самарқанд автомобиль заводида “МАН” (Mascхinenfabrik Augsburg-
Nurnberg) юк машиналари, Корея Республикаси билан “LG” холодильниклари, “Зенит 
электроникс” қўшма корхонасида “Самсунг” кир ювиш машиналари, маиший газ 
плиталари, кондиционерлар, электр пилесослар, Сингапур билан “Артел” маиший техника 
жиҳозлари, АҚШ билан “GM Uzbekistan” енгил автомобиллар, Япоиня билан ҳамкорликда 
“Исузи” ўрта ва кичик классдаги юк машиналари ва автобуслар ишлаб чиқариш 
ўзлаштирилди. 
 
“Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасини ривожлантириш учун мақсадли 
ишлар бажарилди. Ангрен Халқаро логистика маркази томонидан юк ташиш ҳажми 4 млн. 
тоннадан ортиб кетди.
Қорақалпоғистонда бой заҳираларга эга бўлган табиий газ негизида йирик ёқилғи-
кимё саноати мажмуаси барпо этилмоқда. Унга ҳорижий инвестициялар ҳам жалб 
этилиши мақсадли ривожланишга хизмат қилмоқда. Жумладан, 2015 йилда Корея 
Республикаси томонидан 4 миллиард доллардан ортиқ сармоя Сурғил кони асосида барпо 
этилган Устюрт газ-кимё мажмуасига йўналтирилди. Бинобарин, ушбу мажмуа бугунги 
кунда дунёдаги энг юқори технологияларга асосланган замонавий корхонага айланди. 
Мазкур корхона импорт товарлар ўрнини босадиган 83 минг тонна полипропилен 
маҳсулотини ишлаб чиқариш имконини берди. 
Саноатда Фан-техника инқилоби (ФТИ) муҳим ўрин тутади ва у саноатнинг энг 
янги тармоқларига катта таъсир кўрсатади. Шунинг учунмикробиология, электротехника, 
машинасозлик, кимё ва ёқилғи-энергетика саноатлари тезлик билан ривожланмоқда. 
Бугунги кунда ривожланган мамлакатларда саноат ишлаб чиқаришининг 35-40 фоизга 
яқини фанталаб тармоқ ҳисобланган машинасозлик мажмуига тўғри келади.
Саноат ишлаб чиқаришининг йирик потенциали, хом ашё ва малакали меҳнат 
ресурслари 
ҳисобга 
олиниб, 
саноатнинг 
илғор 
тармоқлари 
(автомобилсозлик, 
электроника, маиший хизмат техникаси, қишлоқ хўжалик машинасозлиги) ҳамда қўл 
меҳнатини кўп талаб этувчи тармоқлар (тўқимачилик, ип-йигириш, тикувчилик. 
касаначилик, ҳунармандчилик)ни ривожлантириш бугунги куннинг талабидир. Бунда 
ҳудудларнинг табиий, иқтисодий-ижтимоий ва молиявий потенциали ҳисобга олиниши 
зарур. Малакали меҳнат ресурслари тўпланган минтақаларда фанталаб саноат 
корхоналарини, бошқа минтақаларда эса қўл меҳнатини кўп талаб этадиган саноат 
тармоқларини жойлаштириш зарур. 

Download 6,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish