Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги


-расм. Кристаллер панжарасининг кўринишлари



Download 6,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet194/292
Sana16.06.2022
Hajmi6,86 Mb.
#676149
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   292
Bog'liq
1-392

1-расм. Кристаллер панжарасининг кўринишлари 
Албатта, реал иқтисодий географик маконда бундай манзарани кузатиш қийин. 
Бироқ, текис ҳудудда жойлашган муайян мамлакат харитасини диққат билан ўрганиш 
асносида шу каби кўпгина нотекис панжараларни илғаш мумкин бўлади. 
Кристаллер назарияси нима учун бир хил товар ва хизматлар (муҳим истеъмол 
маҳсулотлари) барча аҳоли пунктларида, бошқалари (кийим-кечаклар, энг муҳим маиший 
хизматлар ва ҳ.к.) – ўртача катталикдаги аҳоли пунктларида, учинчилари (зеб-зийнат 
буюмлари, театрлар, музейлар ва ҳ.к.) – фақат йирик шаҳарларда ишлаб чиқарилади 
(тақдим этилади), деган саволга жавоб беради. 
Қайд этилган фикрлардан шундай хулоса чиқариш мумкинки, аҳоли пунктининг 
мавқеи қанчалик юқори ва аҳоли сони қанча кўп бўлса, уларда хизмат кўрсатиш соҳалари 
шунчалик юқори даражада тараққий топади. Аксинча, аҳоли манзилгоҳи иқтисодий ва 
демографик салоҳиятининг заифлиги мазкур соҳа ривожланиши учун асосий тўсиқдир, ва 
айнан мана шундай аҳоли пунктлари соҳанинг тўлақонли ривожланиши бўйича давлат 
кўмагига муҳтож бўлади. 
Шундан келиб чиқиб, биз мазкур мақолада аҳоли сони кам, узоқ ва бориш қийин 
бўлган қишлоқларда хизмат кўрсатиш соҳаси ривожланишининг ҳозирги ҳолати, мавжуд 
муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан ўз қарашларимизни баён этишга ҳаракат қилдик. 
Ҳозирги пайтда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар учун давлат 
томонидан бир талай имтиёзлар ва преференциялар тақдим этилган. Шунга қарамасдан, 
бу соҳада қатор муаммолар мавжуд. Хусусан, мамлакат Солиқ қонунчилигида кўзда 
тутилган энг паст солиқ ставкаси ҳам узоқ ва бориш қийин бўлган қишлоқ жойларда 
юридик шахс мақомини олмасдан якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан 
шуғулланувчилар учун оғир юк бўлиб тушмоқда. Таъкидлаш жоизки, ушбу фаолият билан 
шуғулланувчи кишиларнинг аксарият қисми савдо ва маиший хизмат соҳалари ҳиссасига 
тўғри келади.
Ҳар бир солиқ тўловчи фойда бор ёки йўқлигидан қатъий назар, якка тартибдаги 
тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқни тўлаши шарт. Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 
2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети 
параметрлари тўғрисида”ги 3454-сонли Қарорининг 11-иловасига мувофиқ, шаҳарлардан 
ташқари барча аҳоли пунктларида фаолият юритувчи тадбиркорлар кўрсатилган хизмат 
учун энг кам иш хақининг (ЭКИХ) 0,5 баробари (86120 сўм) миқдорида патент тўлашлари 


267 
белгиланган [2]. Бундан ташқари, Солиқ кодексининг 11-моддасига асосан, якка 
тартибдаги тадбиркорлар ҳар ойда ишланган кунлар сонидан қатъий назар, ЭКИХнинг 
бир баробаридан кам бўлмаган (172240 сўм) миқдорда суғурта бадалини тўлайдилар [3]. 
Юқорида таъкидланганидек, узоқ ва бориш қийин бўлган қишлоқларда аҳоли сони 
кам бўлади. Бундай ҳудудларда иш ўринларининг етишмаслиги, етиштирилган 
маҳсулотни сотиш имконияти чекланганлиги, инфратузилма объектларининг мавжуд 
эмаслиги ва бошқа шу каби омиллар уларда яшовчи кишилар даромадининг паст 
бўлишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида ушбу аҳоли пунктларида яшовчи 
кишиларнинг тўлов қобилиятига ҳамда кўрсатиладиган хизматлар тушуми ҳажмига ҳам 
салбий таъсир кўрсатади. 
Биз битта қишлоқ аҳоли пунктида сартарошлик хизматига бўлган талаб мисолида 
ушбу ҳолатни таҳлил этишга ҳаракат қилдик. Фараз қилайлик, бир қишлоқда 300 киши 
истиқомат қилади. Улардан катта ёшдаги эркак аҳоли 110 киши. Агар ҳар ойда эркак 
кишилар ўртача бир мартадан соч олдирсалар ва бунинг учун 2500 сўмдан тўласалар 
(бундан ортиғига уларнинг қурби етмайди), битта тадбиркорнинг сартарошлик 
хизматидан оладиган ойлик тушум ҳажми 275000 сўмни ташкил этар экан. Ваҳоланки, 
патент ва суғурта бадали учун солиқ органларига тўланадиган сумма (86120+172240) 
258360 сўмга тенг. 
Бундан ташқари, сартарош ўз вазифасини нормал адо этиши учун зарур бўлган 
жиҳозлар ва буюмлар (электр устара, қайчи, тароқ, совун, шампунь ва ҳ.к.) харид қилиши, 
истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловларни амалга ошириши ҳам зарур. Ушбу 
ҳолатда белгиланган тартиб-қоидалар доирасида фаолият юритган қишлоқ сартароши 
зиёнга кириши аниқ. 
Юқорида қайд этилган ҳолат реал ҳаётда тез-тез учраб туради ва тадбиркор ё ўз 
фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлади ёки “яширин иқтисодиёт” соҳасига ўтиб кетади. 
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, ҳозирги пайтда тегишли давлат рўйхатидан ўтмасдан 
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган кишилар кўпчиликни ташкил этади. Бу 
ҳолатни баҳолаш мақсадида биз якка тартибдаги тадбиркорлик билан шуғулланувчи 
фуқаролар ҳақида маҳалла қўмиталарининг маълумотномалари ва солиқ органлари 
ҳисоботларини Жиззах вилояти мисолида ўргандик (1-жадвал). 
1-жадвал 

Download 6,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish