269
Кейинги йилларда республика ҳукумати иқтисодий салоҳияти паст бўлган айрим
ҳудудларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига манзилли солиқ имтиёзлари
ва преференциялари беришни амалга оширмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси томонидан
2017 йил 31 майда қабул қилинган “Жиззах вилоятида
ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантиришни тубдан жадаллаштириш, тадбиркорлик
фаолиятини рағбатлантиришнинг янги ёндашувлари ва методларини синаб кўришга доир
комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги 332-сонли Қарорига мувофиқ, эксперимент
тариқасида ушбу вилоят тадбиркорлик субъектларига манзилли солиқ имтиёзлари ва
преференциялари тақдим этилган. Мазкур қарорнинг 10-илова 5-бандига биноан,
“Арнасой, Бахмал, Фориш, Зафаробод, Зарбдор, Янгиобод туманларида, шунингдек
Жиззах
вилоятининг
бошқа
туманлари
қишлоқ
аҳоли
пунктларида
маиший
(сартарошхона, пойабзал, кийим-кечак, электр маиший приборлар таъмирлаш ва
бошқалар) хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар
белгилаб қўйилган солиқ тўлашдан озод” қилинган [5].
Мазкур қарорнинг ижроси шак-шубҳасиз, вилоятда якка тартибдаги тадбиркорлик
фаолиятининг ривожланишига жуда катта ҳисса қўшади. Ҳозирда мазкур қарор юзасидан
Зарбдор туманида 19 нафар якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтиб, солиқ
имтиёзларига эга бўлишди. Маълумот ўрнида шуни айтиш лозимки уларга 12 миллион
сўмдан ортиқ солиқ имтиёзлари қўлланилди. Бу бир ойда 1 миллион 700 минг сўмни,
қўшимча ҳисобланган ва ундирилган суғурта бадаллари миқдори эса бир ойда 3 миллион
400 минг сўмни ташкил этмоқда. Масалан, юқорида кўрсатилган туманларнинг бирида
сартарошхона очмоқчи бўлган якка тартибдаги тадбиркор ушбу фаолият турини амалга
ошириш учун қонунчиликда ўрнатилган тартибда бир ойда энг кам ойлик иш ҳақининг
ярим (86120 сўм) баробари миқдорида қатъий белгиланган солиқ ва энг кам иш ҳақининг
(172240 сўм) бир баробари миқдорида суғурта бадали тўлаб борса, бу пенсия
жамғармасида иш стажи ҳисоблаш учун асос бўлади [5].
Айни пайтда таъкидлаш жоизки, 6 та туманнинг барча шаҳар ва қишлоқларида
ҳамда вилоятдаги барча қишлоқларда маиший хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият
юритувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиқдан бутунлай озод қилиниши маълум
даражада солиқ тушумларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Зеро, улар орасида
Бахмал туманидаги Ўсмат, Зарбдор туманидаги Зарбдор, Бўстон, Файзобод, Зафарбод
туманидаги Ёрқин шаҳарчаларининг ҳар бирида 10-15 минг киши истиқомат қилади. Бу
каби юқори демографик ва иқтисодий салоҳиятга эга аҳоли пунктларида фаолият
юритаётган тадбиркорлар белгиланган солиқларни бемалол тўлай оладилар. Бизнинг
фикримизча, мазкур ҳудудлардан йиғилиши мумкин бўлган солиқ тушумлари юртимиз
равнақига хизмат қилган бўлар эди.
Жиззах вилоятида синов тариқасида қўлланилаётган мазкур усул яқин келгусида
мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳияти паст, узоқ ва бориш қийин бўлган барча кичик
қишлоқлари учун ҳам татбиқ этилади, деган умиддамиз. Айниқса, бу ҳолат аҳоли сони 500
кишигача бўлган қишлоқлар кўп жойлашган Самарқанд (жами қишлоқ аҳоли
пунктларининг 63,9%и), Жиззах (64,2%), Навоий (68,8%), Бухоро (70,5%) вилоятлари ва
Қорақалпоғистон Республикаси (78,2%) учун муҳим аҳамият касб этади.
Умуман, аҳоли сони кам, узоқ ва бориш қийин бўлган қишлоқларда фаолият
кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий белгиланган солиқ тўлашдан озод
қилиниши ва улар учун Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўловининг
пасайтирилиши аҳолининг ўз-ўзини бандлигини таъминлашга ва даромадларининг
ортишига ҳамда иқтисодиёт расмий секторида банд бўлган меҳнат ресурслари
кўпайишига олиб келади. Шу билан бирга, якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий
белгиланган солиқ ва Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлови бўйича аҳоли
пунктлари таснифининг такомиллаштирилиши маҳаллий бюджетлар ва Пенсия
жамғармаси даромадларини ошириш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: