254
НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАЛАРИНИНГ
РИВОЖЛАНИШИ
Буранов Ё. Р., Ўринов Б. С.
Навоий давлат педагогика институти
e-mail.ru: tsnazorat@mail.ru
Развития сферы услуг в Навоийской области
Аннотация. В статье рассмотрены некоторые аспекты социально-
экономического развития Навоийского вилоята. Анализируются потенциальные
возможности перспективного развития региона
Ключевые слова: сфера услуг, транспорт, банковская система, общее
образование, высшее образования, бакалавр, магистр.
Development of branch of service system in Navoiy region
Abstrakt. The article deals with some aspects of socio-economic development of Navoi region.
Analyzed the potential long-term development of the region.
Kley words: service, transport, chain of bank, public education, hugher education bachelor,
baccalaureate, master of science.
Навоий вилояти Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг марказий ва шимолий қисмида
жойлашган бўлиб, вилоят географик ўрни унинг ижтимоий-иқтисодий, маданий равнақи учун
қулай имкониятларга эга. 2017 йилда Навоий вилояти бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми
жорий нархларда 12317,4 млрд. сўмни ташкил этди ва 2016 йилга нисбатан 1,3 % га ўсди.
Ҳудуд иқтисодиёти-нинг асосий тармоқларида кузатилган ўсиш суръатлари ЯҲМ ўсишида
асосий омил бўлиб хизмат қилди. Ҳозирги вақтда хизматлар соҳасининг ривожланиши моддий
ишлаб чиқариш ўсишидан илгарилаб кетмоқда. 2017 йил январ-декабр ойларида ялпи ички
маҳсулот (ЯҲМ) таркибида хизматларнинг улуши 22,8 % ни ташкил этди.
2017 йил январ-декабр ойларида хизматлар ишлаб чиқариш ҳажми 3034,4
млрд.сўмни ташкил этди ва 7,0 фоизга ошди. 2017 йил январ-декабр ойларида бозор
хизматлари ҳажми 3034,4 млрд.сўмни ташкил этди. Молиявий хизматлар ўсиш суръати
120,0 % ни ташкил қилди. Аҳоли жон бошига хизматлар ҳажми 3193,1 минг сўмни
ташкил этди. Хизматлар ҳажмининг ошиши бир қатор омилларнинг таъсири билан
изоҳланади, жумладан: бозорда янги турдаги хизматларнинг пайдо бўлиши, масалан,
кредит карталари орқали тўловлар, интернет савдо, янги савдо марказлари, овқатланиш
корхоналари, меҳмонхоналарнинг ташкил этилиши, таълим хизматларини кенгайтириш,
дам олиш соҳасидаги танловнинг кенгайиши шулар жумласидандир.
Ҳудудлар ичида энг юқори ўсиш суръатлари Зарафшон шаҳрида (109,5 %),
Учқудуқ туманида (108,9 %), Навоий шаҳрида (107,0 %) кузатилди. Ҳудуд бу мамлакат
иқтисодиётининг алоҳида ҳудудий қисми ҳисобланади. Ҳар бир ҳудуд ўзининг
ихтисослашуви, иқтисодиётни комплекс ривожлантириш ва уни бошқариш имконияти
билан бошқасидан фарқ қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: