ASPECTS OF THE DEVELOPMENT OF THE INDUSTRIAL SECTORS OF
THE KASHKADARYA REGION.
Key words: industry, economy, enterprise, oil, gas, chemical industry, construction,
gross, domestic product, light industry, food industry.
Abstrakt:This article describes the development of the industry in the Kashkadarya
region. Leading industries in the industry and their growth over the years have bun studied.
Қашқадарё қадимдан деҳқончилик ва шаҳарсозлик ривожланган заминдир. Вилоят
мамлакатда табиий, ижтимоий – иқтисодий салоҳияти билан ажралиб турадиган, бугунги
кунда иқтисодиёт тармоқларининг ҳар томонлама жадал ривожланиши кузатилаётган
минтақа ҳисобланади. У республика миллий иқтисодиётида ўзига хос “локомотив”
вазифасини бажаради. Хусусан, нефт ва газ, пахта ва ғалла етиштиришда у мамлакатимизда
биринчи, кимёвий маҳсулотлар (полиэтилен ва б.) ҳамда чорвачилик бўйича ҳам олдинги
ўринларнинг бирини эгаллайди. Нисбий кўрсаткичларда ҳисоблаганда, Қашқадарёга
Ўзбекистонда қазиб олинадиган нефтнинг (газ конденсати билан бирга) 95 фоизи, табиий
газнинг 92 ва олтингугуртнинг деярли 100 фоизи тўғри келади [1].
Вилоят майдони 28,6 минг кв.км, 2018 йил 1 январ ҳолатида аҳолиси 3148,1 минг
киши бўлиб, 1358,4 минг (43,1 фоиз) шаҳарларда, 1789,7 минг (56,9 фоиз) қишлоқларда
истиқомат қилади.
Республика меҳнат тақсимотида Қашқадарё етакчи мавқелардан бирида туради.
Республикада ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг 8,6 фоизи вилоят ҳиссасига тўғри
келади. 2017 йилда Қашқадарё вилояти бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) ҳажми жорий
нархларда 17366,1 млрд. сўмни ташкил этди ва 2016 йилга нисбатан 3,1 % га ўсди. 2017 йил
якунлари бўйича аҳоли жон бошига ЯҲМ 5568,8 минг сўмни ташкил этди ва бу кўрсаткич ўтган
йилга нисбатан 1,1 % га ошди. 2016 йилда жами 14896,9 (2013 йилда 8828,1; 2014 йилда 10209,2;
2015 йилда 13418,3) млрд. сўм ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлиб, 2015 йилга
нисбатан 105,9 фоиз ўсишга эришилган [2]. Ҳудуд иқтисодиётнинг асосий тармоқларида
кузатилган ўсиш суръатлари ЯҲМ ўсишида асосий омил бўлиб хизмат қилди (расм). 2016 йилда
иқтисодиётда банд бўлган аҳоли 1180,9 минг киши, шундан 990,8 минг киши нодавлат корхона ва
ташкилотларига, 190,1 минг киши давлат корхона ва ташкилотларига тўғри келади. Саноатда эса
92,8 минг киши банд. Вилоят иқтисодиётида саноат тармоқларининг, айниқса, ёқилғи-энергетика,
кимё, қурилиш материаллари, озиқ-овқат ва енгил саноат соҳаларига тегишли корхоналарнинг
фаолияти сезиларли даражада ўсмоқда. 2017 йил 1 январь ҳолатига кўра вилоятда жами 18936 та
253
рўйхатдан ўтган хўжалик юритувчи субъектлар (деҳқон ва фермер хўжаликларисиз) мавжуд
бўлиб, шундан кичик бизнес корхоналари 15180 тани ташкил этади. Жами корхоналардан (18936)
1995 та саноат, 2394 та қишлоқ хўжалиги, 2197 та қурилиш, 4959 та савдо, 7391 та бошқа турдаги
корхоналар ташкил этади. Жами фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг умумий
сонига нисбатан 11,2 фоиз саноат ҳиссасига тўғри келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |