Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги



Download 6,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet233/292
Sana16.06.2022
Hajmi6,86 Mb.
#676149
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   292
Bog'liq
1-392

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати: 
1. Ўзбекистонда меҳнат ва бандлик. – Тошкент, 2017. – 150 б. 
2. Ўзбекистонда ижтимоий ривожланиш ва турмуш даражаси. – Тошкент, 2017. – 216 б. 
3. Ўзбекистон саноати. – Тошкент, 2017. – 123 б. 
4. Ўзбекистон демографик йиллик тўплами. – Тошкент, 2017. – 190 б. 
МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ МАСАЛАЛАРИ
Қодиров Раҳимжон Болтабоевич 
г.ф.н., доцент 
Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон давлат университети 
Аннотация: Ушбу мақолада меҳнат ресурслари, уларнинг ўсиш суръатлари, ёш 
таркиби, маълумотлилик даражаси, иқтисодиёт тармоқларида тақсимланиши каби 
масалалар иқтисодий географик жиҳатдан таҳлил қилинган. 
Калит сўзлар: Меҳнат ресурслари, аҳоли бандлиги, иқтисодиёт тармоқлари, ёш 
таркиби, ишчи кучи эмиграцияси
Kodirov Rahimjon Boltaboyevich 
Abstract:
 
The article is focused on labour resourses and it`s growing temp, the age of 
structure, the level of noticification, and the allocation of economic sectors with economic 
geographical analysis. 
 
Key words: labour resourses, employment of population, economical branches, age of 
consist, emigration of labour forces.
 
Аҳолининг бандлик даражаси меҳнат ресурсларидан фойдаланишнинг миқдор ва 
сифат даражаси, мамлакатдаги мавжуд иқтисодий вазиятни, аҳолининг турмуш даражаси 


313 
ва бошқаларни ўзида ифодалайди. Аҳолининг бандлиги мамлакатлар ва минтақаларда 
турлича бўлиб, у ёки бу мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини 
белгилаб беради. Бинобарин аҳоли бандлиги аҳоли турмуш фаровонлигини оширишнинг 
асосий омилларидан бири бўлиб, олинадиган иш ҳақи ва даромад миқдорини, аҳоли ўз-
ўзини ижтимоий ҳимоялаш даражасини ҳам белгилайди. Негаки, банд аҳоли меҳнатнинг 
муайян тури билан машғул бўлади, маҳсулот яратади ва меҳнат даромадига эга бўлади. 
Мамлакатлар ва минтақаларнинг иқтисодиёт тармоқларини ҳудудий жойлаштириш 
ва ривожлантиришда аҳолининг сони, унинг динамикаси, такрор барпо бўлиш 
ҳусусиятлари, миграция сальдоси, аҳолининг ҳудудий жойлашуви ва зичлиги, меҳнат 
ресурслари ва уларнинг шаклланиш хусусиятлари, аҳоли бандлиги каби кўрсаткичлар 
муҳим аҳамият касб этади. Сўнгги йилларда республика иқтисодиёти тадрижий ўсиб, 
барқарорлашиб бораётган бўлса-да, лекин аҳоли, айниқса эндигина меҳнат ресурслари 
сафига кириб келаётган ёшларни иш билан таъминлаш энг асосий вазифалардан бири 
бўлиб қолмоқда. 
Маълумки, Ўзбекистон меҳнат ресурсларига бой мамлакатлардан бири. Меҳнат 
ресурсларини экспортида катта имкониятларга эга. Афсуски, аҳоли ва меҳнат 
ресурсларидан оқилона фойдаланиш, аҳоли бандлигини такомиллаштириш бугунги 
куннинг энг муҳим муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Шунинг учун уни тадқиқ этиш 
шаклланиб келаётган геодемографик вазиятни ижобий ҳал этишга ёрдам беради. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги “Бандлик соҳасида 
давлат 
сиёсатини 
янада 
такомиллаштириш 
ва 
меҳнат 
органлари 
фаолияти 
самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони қабул қилинди. 
Унинг асосида Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2017 йил 5 октябрда “Ўзбекистон 
Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги жамоат ишлари 
жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” қарор ишлаб чиқилди.
Мазкур масаланинг ниҳоятда долзарблигини яна шунда кўриш мумкинки, 2017-2021 
йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор 
йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегиясининг IV боби (Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг 
устувор йўналишлари)да

Download 6,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish