Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги



Download 6,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet230/292
Sana16.06.2022
Hajmi6,86 Mb.
#676149
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   292
Bog'liq
1-392

Каюмов Абдухаким Абдухамидович 
д.г.н., профессор 
Национальный Университет Узбекистана им.М.Улугбека 
Назарова Хакима Матжитовна 
к.г.н., доцент 
Национальный Университет Узбекистана им.М.Улугбека 
Аннотация:
В данной статье изложен анализ статистических данных относительно 
демографической ситуации в Узбекистане. В том числе, рождаемость и её 
территориальные особенности, смертность и её основные причины, территориальные 
особенности брачности и разводимости, основные показатели разводов.

Ключевые слова:
демография, население, регион, рождаемость, смертность, 
естественный прирост, брак, развод, промилле, коэффициент 
 
DEMOGRAPHIC CONDITIONS IN CASE SUSTAINABKE DEVELOPMENT IN 
UZBEKISTAN. 
Abstract:
In this article are analyzed about relating to demographic situation and 
statistical database in Uzbekistan. For example, birth rate and its regional factors, death and its 
main reasons, territorial details, marriage and divorce rates are observed.
 
Key words:
Demography, population, territory, birth, death, natural increase, marriage, 
divorce, percentage, promille.
 
Хар бир давлатнинг барарор ижтимоий ва иқтисодий ривожланишида ундаги 
демографик вазият ўзига хос таъсир кўрсатади. Мамлакатнинг демографик вазиятига оид 
маълумотлар аҳолининг шаклланиши ва ривожланишига асос қилиб олинадиган 
ахборотнинг жуда муҳим қисмидир. Мустақиллик йилларида ишлаб чиқилган давлат 
дастурларининг асосий негизини аҳолига қаратилган самарали демографик сиёсат ташкил 
этади.
Демографик вазият аҳоли сони, таркиби, табиий ўсиш, туғилиш, ўлим, никоҳ ҳамда 
ажралиш каби демографик жараёнларда ифодаланади. Ушбу жараёнлар ўзаро чамбарчас 
боғлиқ ҳолда аҳолининг кўпайиб ёки камайиб боришини таъминлайди. Аҳолининг 
кўпайишига ҳар бир даврнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт хусусиятлари, оиланинг 
жамиятда ва давлат сиёсатида тутган мавкеи, қадриятлар ва урф-одатлари бевосита таъсир 
этиб келган.
2018 йил бошида Ўзбекистонда 32653,9 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилди. 
Шундан шаҳар аҳолиси 16533,9 (50,6%) минг кишини, қишлоқ аҳолиси эса 16120 минг 
(49,4%) кишини ташкил этди [5, 158-б.]. Мустақиллик йилларида мамалакат аҳолиси сони 


307 
12045,9 минг кишига кўпайди (158,5%). Аҳоли сони асосан табиий кўпайиш ҳисобига 
ортиб бормоқда.
Аҳолини такрор барпо бўлиши энг аввало унинг демографик фаолиятига, яъни 
туғилиш жараёнига боғлиқдир. Туғилиш авлодлар давомийлигини таъминловчи муҳим 
демографик жараён ҳисобланди. Туғилишнинг мутлоқ кўрсаткичи муайян даврда тирик 
туғилган болалар сони билан ифодаланса, унинг нисбий кўрсаткичи, яъни коэффициенти 
– ҳар 1000 киши ҳисобига туғилганлар сони билан ўлчанади. Умумий мезон бўйича 
т уғилишнинг ум умий ко эф фициенти 16 промилледан кам бўлса туғилиш 
даражаси - паст, 16-24 промилле бўлса унинг даражаси - ўрта, 25-29 промилле бўлса - 
юқори ва 40 промилледан баланд бўлса - туғилиш даражаси - жуда юқори ҳисобланади 
[1, 135-б.].
Туғилиш даражасининг юқори бўлиши аҳоли сонига ижобий таъсир кўрсатади ва 
бунда аҳоли сони ортиб боради. Туғилиш даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар 
динамикасининг таҳлили кўрсатишича, республикада 2017 йилда туғилишнинг мутлоқ 
сони 715,5 мингтани ташкил этди. Бу кўрсаткич 1991 йилда 724,1мингтага тенг бўлган. 
Республикада туғилишнинг умумий коэффициенти 1991-1995 йилларда 4,7 промиллега, 
1995-2000 йилларда 8,5 промиллега, 2000-2005 йилларда эса 0,9 промиллега қисқарди. 
2005 йилдан кейин туғилиш коэффициенти ортиб борди. Хусусан, 2005-2010 йиллар 
орасида унинг коэффициенти 1,0 промиллега, 2010-1015 йилларда 2,1 промиллега ортди. 
2015-2017 йилларда эса унинг коэффициенти (23,5 промилледан 22,1 промиллега) яна 
пасая бошлади. Умуман, 1991-2017 йиллар орасида туғилиш коэффициенти 12,4 
промиллега қисқарди. 
Статистик маълумотларга кўра, туғилиш даражаси онанинг ёш гуруҳлари бўйича 
туғилиш коэффициентида ҳам ўзгарган. 1991-2017 йиларда 15-19 ва 20-24 ёш гуруҳидаги 
оналарга тўғри келган туғилиш коэффициенти деярли 5 мартага қисқарди. 25-29 ва ундан 
кейинги ёш гуруҳидаги оналар орасида эса туғилишнинг коэффициенти кўтарилди. 
Ҳозирги кунда туғилишнинг асосий қисми (75%) аёлларнинг 20-24 ва 25-29 ёш 
гуруҳидагиларга тўғри келмоқда.
Туғилишнинг 
умумий 
коэффициентини 
МДҲ 
давлатларига 
нисбатан 
солиштирилганда қуйидагилар маълум бўлди: Ўзбекистонда туғилишнинг умумий 
коэффициенти Украина давлатига нисбатан деярли 2,4 мартта, Россия давлатига нисбатан 
эса 1,7 марта кўп. Қозоғистонга нисбатан эса деярли бир хил. Қўшни Қирғисистон ва 
Туркманистон Давлатларига нисбатан эса пастроқ [2, 188-б.].
Ўзбекистон ҳудудларида туғилиш даражасини ифодаловчи кўрсаткич таҳлили 
шуни 
кўрсатадики, 2017 йилда 
Сурхондарё вилоятида туғилишнинг умумий 
коэффициенти республика ўртача кўрсаткичидан 3,8 промиллега, Қашқадарё вилоятида 
2,5 ва Самарқанд вилоятида 2,3 промиллега юқори. Бухоро, Навоий, Тошкент вилоятлари 
ҳамда Тошкент шаҳрида туғилиш даражаси республика ўртача кўрсаткичидан паст.
Ҳудудларда туғилиш коэффициентининг фарқ қилиши, уларнинг ижтимоий-
иқтисодий тараққиётидаги хусусиятлар билан боғлиқдир. Шунингдек, аҳолининг ёш ва 
жинс таркибига, айниқса репродуктив ёшдаги аёлларнинг салмоғига, никоҳга кириш 
ёшига ва сонига ҳамда никоҳни бекор қилиш каби демографик омилларга боғлиқдир. 
Хулоса қилиб айитганда, аҳолининг фарзандлар сонига бўлган муносабатининг 
ўзгаришига аёлларнинг жамиятдаги ҳамда оиладаги мавқеи тубдан ўзгарганлиги, 
аёлларнинг ижтимоий ишлаб чиқаришга жалб этилишининг ортиши, маълумотлилик ва 
маданият даражасининг ошиб бориши, исталмаган ҳомиладорликни олдини олувчи турли 
хил замонавий воситаларнинг кенг тарғиб этилиши ва ҳоказолар катта таъсир 
кўрсатмоқда.
Демографик вазиятни таҳлил этишда аҳолининг саломатлик даражасини ўрганиш 
алоҳида аҳамият касб этади. Аҳолининг саломатлик ҳолатини ўрганишнинг асосий 
омилларидан бири ўлим ва унинг сабаблари кўрсаткичидир. Ўлим кўрсаткичлари 
аҳолининнг маълум даврдаги соғлиқ ҳолатини ўзида мужассам этади. 2017 йилда 


308 
республика аҳолисининг умумий ўлим коэффициенти 5,0 промиллени ташкил этди. 
Мутлоқ сонда ифодаланганда ўлганлар сони 161,5 минг кишига тенг бўлди [5, 158-б.]. 
Статистик маълумотлар таҳлилига кўра, жами ўлганларнинг жинслар нисбатида эркаклар 
54,5 фоизни, аёллар эса 45,5 фоизни ташкил этди.
1991 йилга нисбатан ўлим ҳолати солиштирилганда, унинг мутлоқ кўрсаткичи 31,4 
минг кишига ортган. Коэффициенти эса 1,2 промиллега камайган. Шунингдек, 
мустақиллик йилларида оналар ва болалар ўлими кўрсаткичи пасайди. Бироқ, бу 
кўрсаткич ҳали ҳам юқори. 2017 йилда оналар ўлими коэффициенти 17,4, гўдаклар ўлими 
коэффициенти 11,3 промиллега тенг бўлди. 1991-2017 йилларда умумий ўлим 
коэффициенти Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида қисқарди. Бироқ, унинг коэффициенти 
Тошкент шаҳри, Тошкент ва Андижон вилоятларида республика ўртача кўрсаткичидан 
юқори. 
Ўзбекистон умумий ўлим коэффиценти бўйича МДҲ таркибига кирувчи давлатлар 
орасида энг пастлиги билан ажралиб туради. Масалан, Россия Федерациясида ва 
Украинада умумий ўлим коэффициенти мос равишда 13,0-14,0 промиллени, ташкил этади 
[5, 158-б.]. Умуман, Ўзбекистонда умумий ўлим коэффциенти Россия, Украина 
давлатларига нисбатан 2,5-3,0 марта, Қозоқистонга нисбатан эса 1,5 марта кам. 
Қирғизистон Давлатига нисбатан 1,0 промиллега кам. Тожикистонга нисбатан эса 0,8 
промиллега кўп (2015й.). 
Ўлим кўрсаткичини, айниқса оналар ва гўдаклар ўлимини пасайтириш, халққа 
кўрсатиладиган тиббий хизматни кескин яхшиланиши билан боғлиқдир. Аҳолининг 
тиббий маърифати, гигиеник тарбия ва санитария маданияти даражасини оширишни 
тарғиб қилиш, ичкиликбозлик ва гиёҳвандликка қарши курашиш, спорт билан 
шуғулланишни ҳаётий заруратга айлантириш ва турли хил касалликларга қарши 
курашишнинг реал воситаларини топиш аҳолининг касалликка чалинишини ва ўлимини 
камайтиришга хизмат қилади. 
Маълумки, аҳоли турли сабаблар билан вафот этади. Ўлим сабабларига ҳар хил 
касалликларни, бахтсиз ходисаларни, табиий офатларни кўрсатиш мумкин. Жами 200 дан 
зиёд ўлим сабабларининг халқаро турлари маълум[6,38-б.]. Ўлимга олиб келувчи касаллик 
сабаблари орасида қон айланиши тизими касалликлари энг олдинги ўринда туради. 2017 
йилда бу касаллик билан ўлганлар жами ўлганларнинг 59,9 фоизини ташкил этди. 
Мустақиллик йилларида юрак-қон томир касалликлари билан ўлганлар улуши ортган. 
Ўлимга олиб келувчи касалликлар орасида нафас олиш органларининг 
касалланиши ҳам нисбатан юқори туради (4,8%). Мустақиллик йилларида жами ўлганлар 
орасида ушбу касалликнинг улуши қисқарди. Республикада ўсма (рак) касалликларидан 
ўлиш ҳам бошқа касалликларга нисбатан юқори. Ушбу касалликка жами ўлганларнинг 9,3 
фоизи тўғри келган. Кейинги йилларда ушбу касаллик туридан аҳолининг вафот этиши 
ортиб бормоқда. 
Бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва тан жароҳати олиш оқибатида 6,5 фоиз аҳоли ўлган. 
Ошқозон-ичак касалликларига жами ўлганларнинг 5,7 фоизи тўғри келган. 1991-2017 
йилларда бу касалликлардан ўлганлар улуши ортган. Ўрганилаётган йилда жами вафот 
этганларнинг 1,7 фоизи юқумли касалликлардан ўлган. Ушбу касаллик билан ўлим ҳолати 
1991 йилга нисбатан қисқарган. Бироқ, атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражаси юқори 
бўлган Қорақалпоғистон Республикасида юқумли касалликлар билан ўлиш республика 
ўртача кўрсаткичидан юқори. 
Ўзбекистонда ўртача умр даври 73,8 ёшни ташкил этади. Бу кўрсаткич эркаклар 
орасида 71,4 ёш, аёллар орасида эса 76,2 ёш (2016 йил). Мустақиллик йилларида 
одамларнинг умр кўриш борасида кутилаётган кўрсаткич анча ўсди. Кейинги йилларда 
тадбиркорлик фаолияти ривожланиб бораётганлиги билан боғлиқ фаол ҳаёт кечириш 
имконияти аҳолининг умр кўриш салоҳиятига ижобий таъсир кўрсатмоқда. 
Демографик вазиятни ўрганишда никоҳ ва ажралиш жараёнларини таҳлил этиш 
ўзига хос амалий аҳамият касб этади. Никоҳ - эркак билан аёл оила қуришининг тарихан 


309 
шаклланган ва қонун ёки дин томонидан мустахкамланган шаклидир. Ўзбекистонда 
никоҳнинг дунёвий-демократик шакли эркак ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлигини эътироф 
этишга асосланган моногам - якка никоҳлик, яъни бир эркакнинг бир аёл билан якка 
никоҳ асосида яшаши ўрнатилган [4, 38-б.]. 
Ўзбекистонда 1991-2017 йиллар орасида қайд этилган никоҳларнинг мутлақ сони 
270,2 мингтадан 360 мингтага етди ёки 1991 йилда ҳар 1000та аҳолига нисбатан 12,9 та 
никоҳ қайд этилган бўлса, бу кўрсаткич 2017 йилда 9,4 тани ташкил этди. Демак, янги 
оилалар ташкил этилиши кейинги 26 йил ичида мутлақ сонда 89,7 мингтага ошган. 1000 
киши ҳисобига эса 3,5 промиллега қисқарди. Никоҳ коэффициенти республиканинг барча
ҳудудларида қисқаргани кузатилади. Бу ҳол асосан, демографик омиллар билан, яъни 
аҳолининг ёш таркибидаги ўзгаришлар билан боғлиқдир.
Никоҳ эркинлиги ажралиб кетиш эркинлигини ҳам кўзда тутади. Вақт ўтиши билан 
ташкил топган никоҳларнинг бир қисми эр ёки хотиннинг вафоти туфайли, яна бир қисми 
эса турли хил келишмовчиликлар сабабли бекор қилинади. Оиладаги келишмовчиликлар 
кўпинча ажралишга сабаб бўлади. 
2017 йил республикада 31,9 минг никоҳ аҳди бекор қилинди. Ажралиш 
коэффициенти эса 1,0 промиллени ташкил этди. Ажралишлар сонининг асосий қисмини 
аслида аллақачонлар тўхтатилган эр-хотин муносабатларининг юридик жиҳатдан 
расмийлаштирилиши ташкил этади. Оилалар орасида ажралган, бироқ юридик жиҳатдан 
расмийлаштирилма-ганлар кўп. Ажралиш кўрсаткичи 1991 йилга нисбатан мутлоқ сонда 
1,4 мингтага, коэффициенти эса 0,6 промиллега қисқарди. Ажралиш ҳоллари энг кўп 
Тошкент шаҳрида, Тошкент, Навоий, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларида кузатилди. Бу 
минтақаларда ажралишнинг умумий коэффициенти республика ўртача кўрсаткичидан 
юқори.
Юқорида санаб ўтилган ҳудудларда ажралишлар сонининг юқори бўлишида бир 
қанча омиллар мавжуд. Улардан бири аҳоли орасида европа халқларининг улуши 
нисбатан юқорилигидир. Маълумки, европа халқларида ажралиш кўрсаткичлари маҳаллий 
ҳалқларга нисбатан юқори бўлади. Ажралиш ҳолларининг юқори бўлишидаги иккинчи 
омил бу аҳолининг маълумотлилик даражасидир. Аҳолининг маълумоти қанча ошиб 
борган бўлса, мос равишда ажралиш коэффициенти ҳам ортиб борган. Умуман, йигит-
қизларнинн оила қуришдаги ижтимоий-иқтисодий ва маънавий етуклигининг паст 
даражадалиги оиланинг мувоффақиятли яшаб кетишида бир қанча муаммоларни юзага 
келтириб ажралишларга олиб келмоқда. 
Хулоса қилиб айитганда, мамлакатдаги демографик вазиятни тадқиқ этиш келажакда шу 
жамият аҳолисининг яшаш тарзини ҳамда ижтимоий-иқтисодий ва демографик истиқболини 
белгилашда муҳим аҳамият касб этади. Жамият тараққиётида юз берган ижтимоий-иқтисодий ва 
сиёсий ўзгаришлар, асосан бозор муносабатларининг шаклланиб бориши натижасида 
республикада демографик вазият ҳам ўзгарган. Хусусан, кейинги чорак асрдан ортиқ вақтдаги 
ижтимоий-демографик ўзгаришлар, аҳоли орасида, айниқса қишлоқларда янгича тасаввурни 
юзага келтирди. Бу ҳолат эса шубҳасиз аҳоли таркибига ўзгариш киритди. Бунга сабаб эса 
оилада болалар сонини бошқариш жараёни юз беришидандир. 
Мустақиллик йилларида аҳолининг социал-демографик таркибига иқтисодий омил 
ўз таъсирини ўтқазмоқда ва унинг демографик фаолияти шунга мослаб бошқарилмоқда. 
Аҳоли таркибида бўлаётган бу ўзгаришлар ижобий. Чунки, оиланинг ихчамлашиши 
оилани бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодий таназуллдан сақлайди, иккинчидан, 
демографик жиҳатдан сифат ўзгариши келиб чиқади, учунчидан оилада соғлом 
фарзанднинг ўсишига шароит пайдо бўлади.
Келажак эгалари бўлган ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларнинг онгига 
бўлажак оилавий ҳаёт ҳақидаги тушунчаларни сингдириб бориш ҳар қачонгидан ҳам 
муҳимроқ вазифадир. Чунки, оилавий муносабатлар жамиятнинг иқтисодий ва социал 
тараққиётини таъминлайди, шунингдек, демографик жараёнларни яхшилашда муҳим рол 
ўйнайди. Ана шунинг учун ҳам давлатимиз раҳбарияти оила илдизларини мустаҳкамлаш 


310 
учун қилиниши ва амалга оширилиши шарт бўлган вазифаларни йилга мақом бериш 
билан давлат дастурининг кун тартибига киритган. 
Аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш миллат соғлигини мухофаза қилишда 
катта амалий аҳамият касб этади. Миллатни соғломлаштириш ҳар томонлама жиддий 
ҳамда мураккаб вазифадир. Бундай муҳим вазифани аъдо этмоқ учун аҳолининг тиббий
маданияти юқори бўлишига эришиш лозим.
Аҳолига яқин қариндошлар орасидаги никоҳнинг салбий оқибатларини кенг 
тарғиб этиш, қиз болаларни жуда ёш турмуш қуришларига қатъий чек қўйиш, ота-
оналарга эрта турмуш қуришнинг салбий томонларини кўпроқ тушинтириб, тарғибот ва 
ташвиқотни янада кучайтириш лозим.
Никоҳларни мустаҳкамлаш учун энг аввало ёшларга оиланинг демографик, 
ижтимоий ва иқтисодий вазифалари ҳамда аҳлоқий маданияти хақида ёшликдан 
ўргатишни мустаҳкамлаш лозим. Оила-никоҳ масалаларига бағишланган мавзулардаги 
телекўрсатувларни янада такомиллаштириш ҳамда ёшларни оилавий хаётга тайёрлашга 
ёрдам берадиган адабиётларни нашр этишга изчил ёндошиш замон талабидир.
Йигит-қизлар никоҳга киришларидан аввал уларда тиббий-биологик жараёнлар 
тўла шаклланган бўлишга эришиш, йигитлар маълум бир касб малакага эга бўлган бўлса 
ва шунинг орқасидан оиласининг моддий эҳтиёжларини таъминлай олса, бундай 
оилаларда соғлом муҳит шаклланишига эришилади.

Download 6,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish