Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги



Download 6,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet231/292
Sana16.06.2022
Hajmi6,86 Mb.
#676149
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   292
Bog'liq
1-392

Фойдаланилган адабиётлар: 
1.
Демографический энциклопедечиеский словарь.- М.: 1985. Стр.135 
2.
Демографический ежегодник Узбекистана. Госкомстат. - Т.: 2017. Стр.188 
3.
Назарова Х.М., Мамадалиева Х.Х. Ўзбекистон демографик салоҳияти. – Т.: 2010. – 144 б. 
4.
Шарипов Ж.Х. Оила ва жамиятдаги ҳуқуқларимиз ҳақида суҳбатлар. - Т.: 2003 38 бет. 
5.
Социально-экономическое положение Республики Узбекистан за 2017 год. Госкомстат.- Т.: 
2018. Стр. 158 
6.
Ғаниев А.Х. Ўзбекистонда аҳоли ўлими ва унинг ҳозирги аҳволи ҳақида. - Т.: 1992-38 б. 
 
АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА ИҚТИСОДИЙ-ИЖТИМОИЙ РИВОЖЛАНИШ ВА 
АҲОЛИ БАНДЛИГИ
Қодиров Раҳимжон Болтабоевич 
г.ф.н., доцент 
Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон давлат университети 
Аннотация: Мазкур мақолада мустақиллик йилларида Андижон вилоятининг 
иқтисодий-ижтимоий ривожланиши ва унинг аҳоли бандлигига таъсири очиб берилган.
Таянч сўзлар: меҳнат ресурслари, аҳоли бандлиги, ялпи ички маҳсулот, саноат, 
қишлоқ хўжалиги 
Abstract: This article is devoted to the socio-economic development of Andijan region 
and its impact on the employment of population during the years of independence. 
Key words: labour resourses, employment of population, whole in product, agriculture 
Андижон вилояти республикамизнинг аҳоли ва меҳнат ресурсларига бой 
ҳудудларидан бири. Мустақиллик йилларида вилоят иқтисодий ривожланиш даражасига 
кўра катта ютуқларга эришди. Меҳнат ресурслари кўплиги ҳисобга олиниб меҳнатни кўп 
талаб қиладиган соҳалар ривожланишига эътибор қаратилди. Бунда малакали меҳнат 
ресурсларига асосланиши иқтисодий ўсиш пойдевори бўлди.
Вилоят 2962,5 минг аҳолига эга (01.01.2017). Аҳоли сонига кўра республикада 
тўртинчи ўринни эгаллайди. Мамлакат аҳолисининг 9,2 фоизи мазкур вилоят ҳиссасига 
тўғри келади. Урбанизация даражаси 52,4 фоизга тенг[4, 94-95-б.]. 
Андижон вилоятида 1709,1 минг меҳнат ресурслари мавжуд. Уларнинг 66,8 фоизи 
шаҳарларга, 44,2 фоизи қишлоқ жойларга тўғри келади[1, 102-б]. Жами меҳнат ресурсларининг 
76,0 фоизи иқтисодиётнинг турли тармоқларида банд[1, 91-б]. Банд аҳоли сони динамикасида 
кўпайиб бориш хусусиятига эга. Хусусан, банд аҳоли сони 2000 йилда 828,7 минг кишига тенг 


311 
бўлган бўлса, улар сони 2016 йилда 1297,7 минг кишидан ортиб кетди. Унинг ўсиш суръатлари 
2016 йилда 2000 йилга нисбатан 156,6 фоизни ташкил этди[1, 110-б]. 
Андижон вилоятида 2016 йилда яратилган Ялпи ички маҳсулот ҳажми 11266,0 
млрд.сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич бўйича республикада 6-ўринни эгаллайди. ЯИМ 
нинг ўсиш суръатлари республика бўйича энг паст, яъни 101,0 фоизга тенг бўлди, ҳолбуки 
республика ўртача кўрсаткичи 107,8 фоизни ташкил этган[2, 26-б.].
Андижон вилояти иқтисодиётида саноат катта аҳамиятга эга. Маълумотларга кўра, 
саноатда фаолият олиб борган меҳнат ресурсларининг улуши 1980 йил 8,6 фоизни ташкил 
этган. Саноатда 1991 йилда меҳнат ресурсларининг 11,4 фоизи фаолият кўрсатган бўлса, 
2016 йилда ушбу кўрсаткич 14,0 фоизга кўтарилди (1-жадвалга қаранг). Агар вилоятнинг 
табиий, иқтисодий ва демографик потенциалини ҳисобга олсак, саноатни ривожлантириш 
орқали янада кўплаб янги иш ўринларини яратиш орқали меҳнат ресурсларидан самарали 
фойдаланиш мумкин. 
Мустақиллик йилларида саноат таркибида муҳим ўзгаришлар амалга оширилди. 
Саноат, айниқса унинг илғор тармоқлари ҳисобланган автомобилсозлик, электротехника, 
кимё саноати жадал ривожлантирилди. Маълумки, собиқ Иттифоқ даврида Андижонда 
ирригация машинасозлигининг йирик корхоналари бирпо этилган эди. Бозор 
муносабатларига ўтиш даврида оғир иқтисодий қийинчиликлар туфайли уларнинг 
айримлари инқирозга учради. Аксарияти замонавий соҳаларга, биринчи навбатда 
автомобилсозлик саноатига ихтисослаштирилмоқда. Улар жумласига Андижон шаҳрида 
жойлашган «Андижонирмаш», машинасозлик заводи, Гидролиз заводи, Охунбобоев 
подшипник, Хонободдаги «Андижонкабелъ», Асакадаги прицеп заводи ва вилоятнинг 
бошқа энг йирик корхоналарини киритиш мумкин.
Шундай бўлсада юқоридаги айрим шаҳар ва туманларда меҳнат ресурсларининг 
саноатдаги салмоғи тобора камайиб бормоқда. Бу жиддий масалани бартараф этиш учун бир 
қанча қўшма корхоналар бунёд этилди. Лекин уларнинг тез суръатлар билан ўсиб келаётган 
меҳнат ресурсларини иш билан таъминлашдаги имкониятлари юқори эмас. Бизнингча, 
вилоятда индустриал тармоқлар, бозор инфраструктураси тизимининг юксалиб бориши, хизмат 
кўрсатиш (сервис хизмати) соҳаларининг зудлик билан ривожлантириш талаб этилади. 

Download 6,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish