Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги


“ Янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳолининг, энг аввало, ўрта махсус



Download 6,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet234/292
Sana16.06.2022
Hajmi6,86 Mb.
#676149
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   292
Bog'liq
1-392

 “
Янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳолининг, энг аввало, ўрта махсус
 
ва 
олий ўқув юртлари битирувчиларининг оқилона бандлигини таъминлаш, меҳнат бозори 
инфраструктурасининг мутаносиблиги ва ривожланишини таъминлаш, ишсизлик даражасини 
қисқартириш”га катта эътибор қаратилган. Шунингдек, ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат 
ресурсларининг касбий тайёргарлигини ва уларнинг сифатини ошириш, тадбиркорлик фаолиятига 
йўллаш каби муҳим масалалар қамраб олинган[1].
 
Мазкур масалаларнинг сифатли бажарилиши республикада меҳнат ресурсларидан 
самарали фойдаланиш, аҳоли бандлигини ошириш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш 
каби долзарб ҳаётий масалаларнинг бир оз бўлса-да ижобий ечим топишига олиб келади.
Мутахассисларнинг фикрича, иш билан бандлик деганда фуқароларнинг шахсий ва 
ижтимоий эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ бўлган, қонунчиликка зид бўлмаган 
ҳамда уларга даромад келтирадиган фаолиятлари тушунилади[2]. 
Юқоридаги фикрларга асосланиб иш билан бандликни қуйидагича таърифлаш 
мумкин: меҳнат қила олиш қобилиятига эга бўлган лаёқатли аҳоли (меҳнат 
ресурслари)нинг моддий бойликларни яратишда ўз қобилиятини ва меҳнат салоҳиятини 
амалга ошириш жараёнидир. 
Мамлакат меҳнат ресурслари сони 18488,9 минг кишини ёки жами аҳолининг 57,6 
фоизини ташкил этади. Меҳнат ресурсларининг 53,2 фоизи шаҳарларга, 46,8 фоизи 
қишлоқ жойларга тўғри келади.
Республика иқтисодиётида банд аҳоли сони 2016 йилда 13298,4 минг кишини 
ташкил этди. Агар 2000 йилда 8983,0 минг киши иқтисодиёт тармоқларида банд 
бўлганлигини ҳисобга олсак, 2000-2016 йиллар оралиғида банд аҳоли 4315,4 минг кишига 
ёки 148,0 фоизга ўсганлигини кузатиш мумкин. Уларнинг 45,7 фоизи аёллардан, 54,3 


314 
фоизи эркаклардан иборат. Шунингдек, мулкчилик шакллари бўйича таақсимотида 
10968,0 минг киши ёки 82,5 фоиз аҳоли нодавлат, 2330,4 минг киши ёки 17,5 фоиз аҳоли 
давлат секторида фаолият олиб борган [4, 28-29-б.]. 
Мулкчиликнинг барча турлари бўйича корхона ва ташкилотларда ишлаётган 
аҳолининг 34,3 фоизи олий маълумотли, 44,7 фоизи ўрта махсус ва 21,0 фоизи ўрта ва 
тугалланмаган ўрта маълумотга эга. Шу ўринда олий маълумотли аҳолининг сони ва 
улуши ортиб бораётгани алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Аксинча, ўрта ва тугалланмаган 
ўрта маълумотли аҳоли улуши камайиб бормоқда. Олий маълумотли аҳолининг 
иқтисодиёт тармоқлари бўйича бандлигида энг кўп соҳа молиявий ва суғурта фаолиятига 
(56,2 фоиз) тўғри келади. Шунингдек, 53,3 фоиз натижа билан таълим тизими ҳам юқори 
ўринларни эгаллайди. Лекин соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш 
соҳаларида уларнинг улуши кескин паст, атиги 16,1 фоизга тенг [4, 32-33-б.]. Республика 
иқтисодиёт тармоқларида ўртача кўрсаткич 34,3 фоизга тенг эканлигини ҳисобга олсак, 
олий маълумотли мутахассислар соғлиқни сақлаш тизимида икки баробардан кўпроқ 
ортда қолаётганини кузатиш мумкин. 
Банд аҳолининг ёш таркиби бўйича тақсимотида республика бўйича асосан 18-29 
ва 30-39 ёшдаги аҳоли етакчилик қилади. Жумладан, 30-39 ёш оралиғидаги аҳоли 29,2 
фоиз улушга эга. 18-29 ёшдаги аҳолининг улуши эса 29,1 фоизга тенг бўлган. Ўз 
навбатида улуши пастроқ бўлган ёш гуруҳларга 50-54 ёш (улуши 11,0 фоиз) ва 55 ёш ва 
ундан юқори ёшдаги аҳолини (улуши 5,2 фоиз) киритиш мумкин [4, 34-35-б.]. 
Иқтисодиёт тармоқларида ишчи кучининг тақсимланишида ҳам бир қатор 
ўзгаришлар рўй берди. Уларни йирик тармоқлар бўйича таҳлил қилиб чиқиш муҳим 
хулосалар чиқаришга асос бўлади. 
Республика саноати сўнгги йилларда тез суръатлар билан ривожланмоқда. Мазкур 
тармоқда 2000 йилда 1145 минг киши банд бўлган бўлса, бу кўрсаткич 2016 йилга келиб 
1802,4 минг кишига етди. Бу давр мобайнида улар сони 657,4 минг кишига ёки 157,4 
фоизга ўсди. Агар республика иқтисодиётида банд бўлган жами аҳоли ўсиш суръатлари 
(148,0 фоиз)га нисбатан таққосланса соҳада бандлар сони сезиларли ўсиши ижобий 
баҳоланади[3, 62-б., 4, 36-б]. 
Қишлоқ хўжалиги республика ҳаётида муҳим ўрин эгаллайди. Аграр соҳада меҳнат 
ресурсларининг энг кўп қисми фаолият олиб боради. Жумладан, 2016 йилда мамлакат 
агросекторида 3646,7 минг киши банд бўлган. Бу 2000 йил (3093 минг киши)га нисбатан 
553,7 минг кишига кўп демакдир. Унинг ўсиш суръати 117,9 фоизга тенг бўлди. Бундан 
кўринадики, аграр соҳа вакиллари сони нисбатан қисқариб, уларнинг бошқа тармоқларга 
тақсимланиши жадаллашиб бориши кузатилмоқда.
Таҳллиларга кўра, 2000-2016 йиллар мобайнида республика аҳолисининг бандлик 
кўрсаткичларига нисбатан қурилиш (186 фоиз), савдо (192,6 фоиз), ташиш ва сақлаш 
(172,3 фоиз) соҳаларида юқори суръатларга эга бўлган.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда шундай хулосага келиш мумкинки, 
республика аҳоли ва меҳнат ресурслари тез кўпайиб бормоқда. Уларнинг бандлик 
кўрсаткичларини ривожланган давлатлар билан таққослаб бўлмайди. Негаки, аксарият 
индустриал мамлакатларда аҳолининг демографик кўрсаткичлари республикамизга 
нисбатан паст ҳисобланади ва улар тарихан узоқ даврни бошдан ўтказишган. Шундай 
экан, Ўзбекистон меҳнат ресурслари яқин вақтлар ичида тақсимланиши ва қайта 
тақсимланиши давом этади. Шунингдек, ишчи кучи эмиграциясининг асосий 
марказларидан бирига айланади.

Download 6,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish