304
гектар боғ ва 39,0 минг гектар токзорлар мавжуд. Боғдорчилик вилоятнинг Самарқанд,
Булунғур, Оқдарё, Пастдарғом ва Жомбой туманларида яхши ривожланган бўлиб, жами
етиштирилаётган меваларнинг 54,4 фоизи шу туманлар ҳиссасига тўғри келмоқда. 2017
йил 1-январ ҳолатида вилоятда жами 416,2 минг тонна мева етиштирилиб ўртача ҳар
гектар ердан 111,9 центнерни ташкил қилди.
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, Самарқанд вилоятида ҳам
боғдорчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни янада кўпайтириш мақсадида кейинги
йилларда янги боғлар, шу жумладан, пакана ва ярим пакана (интенсив) мевали боғлар
барпо этишга алоҳида эътибор бермоқда. Чунки бу боғлардаги мевали дарахт кўчатлари
тез ҳосилга кириши ҳамда майдон бирлиги ҳисобига юқори ҳосил бириши билан ажралиб
туради. Шу билан бирга интенсив усулда парваришланаётган дарахтларнинг танаси кичик
бўлганлиги учун, уларга шакил бериш ва мевасини териб олиш жуда қулайдир. Бундан
ташқари бундай боғларда мева дарахтлари таги ва танасига қуёш нурининг бемалол
тушиши ва ҳаво айланишининг яхши бўлганлиги сабабли унда пишиб етилган меванинг
мазаси, ранги, кўриниши, сифатли бўлади. Агар ушбу мева боғларда
агротехника
тадбирлари ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли қилиб олиб борилса, интенсив боғлар иккинчи
йилдан ҳосилга киради. Шу йилда ҳар гектаридан 5-7 тоннагача, учинчи йилда 7-10
тоннагача, тўртинчи йили 60-80 ва бешинчи йилда эса 80-95 тоннагача ҳосил олиш
мумкин. Бу боғлар маҳаллий боғларга қараганда 4-5 баробар кўп ҳосил бериши билан
аҳамиятлидир. Ушбу боғларни яна бир авзаллик томони ердан унумли фойдаланишдир.
Эски боғ майдонларининг ҳар гектар ерига 250-300 туб дарахт экиладиган бўлса, интенсив
усулдаги боғ майдонларига эса гектарига 2200-2800 тубгача пакана кўчат ўтқазиш
мумкин. Эски боғларни ариқ билан бир маротаба суғорганда гектарига 1000 куб метр сув
сарфланса, интенсив боғларда томчилаб суғориш йўли билан атига 70-80 куб сув етарли
бўлади. Интенсив боғларнинг афзаллиги ҳам ердан, ҳам сувдан тежамкорликка эришиш
билан бирга, унинг эрта ҳосилга кириши сабабли ундан юқори мўл ҳосил олишдир.
2017 йил маълумотига кўра вилоятда интенсив боғдорчиликка ихтисослашган 100
дан ортиқ фермер хўжалиги мавжуд бўлиб, уларга 10 минг 300 гектар интенсив усулдаги
боғ майдонлари ажратилган. Бу республикамиз вилоятлари орасида энг юқори кўрсаткич
ҳисобланади. Вилоятга дастлабки интенсив пакана ва ярим пакана дарахт кўчатлари,
томчилатиб суғориш технологиялари валюта ҳисобига хориждан келтирилар эди. Ҳозирда
интенсив боғларга мўлжалланган дарахт кўчатлари етиштириш тўлиқ ўзлаштирилди.
Айниқса, академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва
виночилик илмий-
тадқиқот институти Самарқанд илмий тажриба станцияси мутахассис олимлари
тамонидан тупроқ ва иқлим шароитимизга мос олма, шафтоли, ўрик, гилос, қароли ва
бошқа мевали дарахтларнинг интенсив кўчатларини яратилмоқда. Шу билан биргаликда
интенсив кўчат етиштириш билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари ва қишлоқ
хўжалиги корхоналари туманларда ташкил этилган. Жумладан, 2011 йилдан бошлаб
вилоятда кўчатчилик етиштиришга ихтисослашган «Морақанд интенсив гранед»
агрофирмаси ташкил этилди. Бу агроферма тассаруфига Оқдарё туманидаги «Оқдарё
Муштарий» фермер хўжалиги бириктирилди ва шу ерда интенсив кўчатлар
купайтириш
йўлга қўйилди. 2017 йилда ушбу фермер хўжалигидаги 37 гектар ер майдонида 500 минг
дона турли касалликларга чидамли, серҳосил интенсив кўчат пайвантаглари кўкартирилиб
вилоят ва республикамиз худудларга тарқатилган. Кейинги пайтда фермер хўжаликлари
билан бирга, деҳқон хўжаликлари ва аҳолининг ҳам интенсив дарахт кўчатларига талаби
ортмоқда. Шу сабабли ярим пакана ва пакана интенсив дарахт кўчатлари етиштиришга
катта эътибор берилмоқда.
Бугунги кунда дунё бозорида харидоргир бўлган ёнғоқ, унаби, писта, бодом ва
бошқа қимматли меваларни вилоятда етиштиришни кўпайтиришга алоҳида эътибор
қаратилмоқда. Президентимизнинг 2017 йил 1 июндаги “Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва
экспорт қилувчилар уюшмасини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги
қарори асосида вилоятнинг 2 минг 500 гектар тоғолди ва лалми ер майдонларида интенсив
305
ёнғоқзорлар ташкил этиш режалаштирилган. 2017 йилдан бошлаб ёнғоқ ва унабининг
хориждан келтирилган уруғлари асосида кўчатчилик йўлга қўйилган. Жумладан,
Ургут
туманидаги “Темур Тўлаган кўчат ва ниҳоллари” фермер хўжалигида ёнғоқнинг жаҳон
бозорида талаб юқори бўлган “Chandler” (“Чандлер”) нави 1,2 гектар майдонда 150 минг
туп ёнғоқ кўчати кўпайтирилмоқда. Ушбу ёнғоқ кўчатлари Қўшработ туманида 50 гектар
ва Жомбой туманида 500 гектар ерда экилган бўлиб, бу кучатларнинг 90 фоизи кўкариб
иқлим шароитимизга мослашмоқда. Худди шундай ёнғоқзорлар вилоятнинг Жомбой,
Иштихон, Каттақўрғон, Пастдарғом, Пайариқ, Самарқанд, Ургут ва Қўшработ
туманларининг тоғолди ҳудудларида ажратилган 5,7 минг гектар ер майдонларида
экилмоқда.
Самарқанд вилоятида нафақат мева балким узум етиштиришга ҳам катта эътибор
берилмоқда. Вилоят республикада токзорлар майдонига кўра етакчи ўринда тўради. 2017
йил 1- январ ҳолатига кўра вилоятда жами 39,0 минг гектар токзорлар мавжуд бўлиб,
унинг 35,1 минг гектари ёки 90,2 фоизи ҳосил берадиган ёшдаги токзорларни ташкил
қилмоқда. Ўрганилаётган даврда жами 607,1 минг тонна ҳосил олиниб ўртача ҳар
гектаридан 172,9 центнерни ташкил қилган. Вилоятда мавжуд токзорларнинг 71,5 фоизи
ёки 25,1 минг гектари, ҳосилнинг 65,4 фоизи ёки 397 минг тоннаси фермерлар ҳиссасига
тўғри келмоқда. Вилоятнинг Ургут, Самарқанд, Тайлоқ, Иштихон, Булунғур ва Қушработ
тумаларида узумчиликнинг улуши юқори. Самарқанд
вилояти узумчиликнинг майиз
тайёрлаш йўналиши муҳим тармоқ ҳисобланади. 2017 йилда вилоятда истеъмолбоп ва
винобоп навлари етиштиришни купайтириш мақсадида 6 минг 600 гектар янги токзорлар
барпо этилди. Шу билан бирга вилоятнинг тоғ ва тоғолди худудларида 13 минг гектар
ерга токзорлар барпо этиш режалаштирилган. Ушбу токзорлар вилоятнинг Қўшработ,
Иштихон, Нуробот ва Ургут туманларида экилади. Ушбу жараёнлар натижаси ўлароқ
шуни таъкидлаш мумкинки, келажакда Самарқанд вилоятида мева ва узумчиликни
ривожлантириш тадбирлари аҳолини мева ва узумга бўлган эҳтиёжини ҳамда бу
маҳсулотларни республикамизнинг турли жойларига чиқариш, консерва заводлари, вино
саноатини эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда
белгилаш, шунингдек, қуритилган ва
қадоқланган ҳолда чет мамлакатларга экспорт қилиш салоҳиятини ўстиришдир. Вилоят
ҳудудларини мева-узумчилик соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламдаги ишлар, ушбу
тармоқдан янада самарали фойдаланишга шароит яратиш билан бирга мева-узум
маҳсулотлари билан ички истемол бозорини тўлдириш ҳамда жойларда кичик корхоналар
қуриш, оилавий бизнесни ривожлантириш орқали аҳолини янги иш ўринлари билан
таъминлаш имкониятларини ошириш мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: