Фойдаланилган адабиётлар:
1.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси
2.
Ўзбекистон Республика Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Обод қишлоқ” дастури
тўғрисида фармони.//Халқ сўзи газетаси, 2018 йил 30 март,№ 62 (7020)
3.
Ўзбекистон Республика Президенти Ш.Мирзиёевнинг ““Обод қишлоқ” дастурини
2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори.
.//Халқ сўзи газетаси, 2018 йил 30 март,№ 62 (7020)
4.
Солиев А.С., Назаров М. Ўзбекистон қишлоқлари (Қишлоқ жойлар географияси).-
Т.2009.-212 б
5.
Солиев А.С. Иқтисодий география: назария ва амалиёт.Т.2013.
6.
Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги. (Амалий қўлланма).-Т.: ”Илм-зиё”, 2009.
247
МАРКАЗИЙ ОСИЁ СИЁСИЙ КАРТАСИ ШАКЛЛАНИШИНИНГ ҚИСҚАЧА
ТАРИХИ
Атажонов Муроджон Маҳмудович., Ўзганова Шоира
Андижон давлат университети
Аннотация: мазкур мақолада Марказий Осиё сиёсий картаси шаклланишининг
қисқача тарихи, ундаги тарихий босқичларнинг асосий хусусиятлари баён этилган.
Калит сўзлар: иқтисодий ва ижтимоий география, сиёсий география, дунё сиёсий
картаси, Марказий Осиё, географик ўрин, минтақа, давлат, давлат чегаралари, аҳоли.
Abstract:
this article summarizes the history of the formation of the Central Asian
political map, the main features of its historical stages.
Key words:
economic and social geography, political geography, world political map,
Central Asia, geographical location, region, state, state borders, population.
Замонавий иқтисодий ва ижтимоий география ижтимоий географик фан сифатида
жамиятнининг ҳудудий ташкил этилишини тадқиқ этади, ўз навбатида, унинг алоҳида
тармоғи
бўлган
сиёсий
география
жамият
ривожланишининг
ҳудудий-сиёсий
жиҳатларини ўрганади.
Сиёсий географик фикрлар, ғоялар, қарашлар ва тадқиқотлар билан олимлар антик
даврданоқ шуғулланиб келганликлари манбалардан маълум. Айтиш жоизки, жамиятнинг
сиёсий-географик тузилиши, дунё сиёсий картасининг шаклланиши ва ривожланиши
қонуниятлари билан энг аввало географлар шуғулланадилар.
Барча географик изланишларда бўлгани каби сиёсий географик тадқиқотларнинг
муҳим йўналишлари мавжуд ва бундай масалалардан бири дунё сиёсий картасини тадқиқ
қилишдир.
Маълумки, ер юзида жойлашган ҳар бир мамлакат дунё сиёсий картасида ўз
географик ўрни, ҳудуди, майдони ва чегараларига эга. Албатта, дунё сиёсий картасида
жойлашган давлатларнинг ҳозирги ҳолатига келгунига қадар бир қанча даврларни ўз
бошидан ўтказди. Хусусан, дунё сиёсий картаси ривожланишининг турли босқичларида
янги давлатлар вужудга келди ёки аксинча баъзи давлатларнинг бирлашуви юз берди. Ана
шундай ўзгаришларни Марказий Осиё сиёсий картасида ҳам кўриш мумкин.
Айни пайтда, Марказий Осиё ўзи қандай минтақа деган савол теварагида ҳам
ҳанузгача баҳс давом этмоқда. Тадқиқотчилар орасида минтақанинг тузилиши,
чегаралари, жаҳон цивилизацион картасида ўрни юзасидан якдиллик мавжуд эмас, деб
таъкидлаётганлар ҳам йўқ эмас. С.Сафоевнинг фикрича, Марказий Осиё ХХ аср охирида
қайта вужудга келган бўлсада, лекин у халқлар ҳамжамиятида ўз ўрнини биринчи марта
излаётган бутунлай янги геосиёсий тузилма эмас. Унинг Евросиёдаги сиёсий, иқтисодий,
маданий, цивилизацион аҳамияти бу ердаги асосий минтақалар билан яқин алоқалари
чуқур илдизларга эга бўлиб, уларнинг замирида стратегик аҳамиятга молик объектив
омиллар ётади.
Марказий Осиё атамаси биринчи марта таниқли немис олими ва географи
Александр фон Гумбольд томонидан 1843 йилда Парижда нашр этилган 3-жилдли
“Марказий Осиё тоғ тизмаларини тадқиқ этиш ва иқлимларини таққослаш” асарида
қўлланилган эди. Унда олим ички суғориш тизими ва тоғ системаларини ўрганиб
Марказий Осиёни алоҳида ўзига хос минтақа сифатида ажратди. “Марказий Осиё”
тушунчаси узоқ вақт мобайнида геосиёсий тушунча эмас, балки тарихий ёки географик
атама сифатида қўлланилиб келинди. Шунингдек, минтақанинг чегаралари, таркиби ҳам
аниқ эмас эди. Ҳатто, унинг номи ҳам турли тарихий даврларда ва халқлар тилида турлича
аталиб, тарихий нуқтаи назардан географик омиллар асосий мезон бўлиб хизмат қилган.
Марказий Осиё деганда Евросиё материгининг қоқ ўртасида асосан туб аҳолиси
туркий тиллар оиласига мансуб, тарихан бир-бири билан қон қариндош бўлган, ҳозирги
248
дунё сиёсий картасида ўз ўрни ва аҳамиятига эга бўлган беш йирик давлатни тушуниш
мумкин. Марказий Осиё давлатлари сиёсий картасининг шаклланиши қуйидаги
даврларни ўз ичига олади:
1. Марказий Осиёнинг Россия империяси томонидан босиб олиниши арафасидаги давр;
2. Марказий Осиё Россия империяси таркибидаги давр;
3. Миллий Мухториятлар даври;
4. Иттифоқдош Республикалар даври;
5. Мустақиллик даври.
Биринчи даврда Марказий Осиё ҳудудида асосан 2 хонлик ва 1 амирликдан иборат
бўлган 3 йирик давлатни кўриш мумкин. Улар Бухоро амирлиги (1756 йилдан 1920
йилгача мавжуд бўлган, таркибида Бухоро ва Самарқанд вилоятлари, Қашқадарё,
Сурхондарё воҳалари, ҳозирги Тожикистон ҳудудидаги Вахш, Кофирниҳон, Панж
дарёлари водийсидаги жойлашган шаҳар ва қишлоқлар, Туркманистон ҳудудидаги
Мурғоб дарёлари ерларини ўз таркибига олган ва шарқдан Хитой империяси, ғарбдан ва
шимоли-ғарбдан Хива хонлиги, шимолдан Қўқон хонлиги, жанубдан Афғонистон билан
чегарадош бўлиб, майдони–200 минг кв.км, давлат тузилиши – монархия, аҳолиси сони –
2 млн. кишини ташкил этган), Хива хонлиги (майдони – 62237,2 кв.км, давлат тузилиши –
монархия, маъмурий жиҳатдан – бекликларга бўлинган, аҳоли сони – 0,8 млн кишидан
иборат, этник таркибига кўра аҳолининг 57 фоизини ўзбеклар ташкил этган, ундан
ташқари туркманлар, тожиклар яшаган, шарқда Бухоро амирлиги, ғарбда Каспий денгизи,
шимолда Қозоқ жузлари, жанубда эса Эрон давлати билан чегарадош бўлган), Қўқон
хонлиги (чегаралар узунлиги – 4100 км, давлат тузилиши – монархия, маъмурий жиҳатдан
– 15 та бекликга бўлинган, аҳоли сони 3 млн кишини ташкил этган, этник таркибига кўра
асосан ўзбеклар, қирғизлар, тожиклардан таркиб топган, ҳудуди Хива хонлиги ва Бухоро
амирлигига қараганда ер майдонининг катталиги жиҳатидан ҳам ўз даврининг йирик
давлатларидан
бири
бўлиб,
ҳозирги
Қирғизистон
Республикаси,
Тожикистон
Республикаси ва қисман Қозоғистон Республикаси ҳудудлари ҳам Қўқон хонлиги
таркибига кирган) дан иборат бўлган.
Иккинчи давр 1867-1917 йилларни ўз ичига олиб, бу даврда Марказий Осиё
ҳудудида Хива хонлиги, Бухоро амирлиги ва Қўқон хонлиги деб аталувчи давлатлар
бутунлай йўқ қилиниб, илмий ва тарихий адабиётларда Россия империяси таркибидаги
Бухоро амирлиги, Хива хонлиги ва Қўқон уезди мавжуд бўлган. Монархия тузуми ҳукм
сурган давлатларнинг ўрнига энди ягона 5 вилоят (область )дан иборат Туркистон
генерал губернаторлиги мавжуд эди.
Умумий майдони–1779618 кв.км.га тенг бўлиб, 1867-1917 йилларгача Сирдарё,
Еттисув, Фарғона, Самарқанд, Каспийорти вилоятларидан ташкил топган.
Учинчи давр 1917-1920/24 йилларни ўз ичига олади ва бу даврлар Марказий Осиё
ҳудудининг ер майдони географик ўрни ва чегараларини белгилашда муҳим аҳамиятга эга
эканлиги билан алоҳида ўрин тутади. Мазкур босқичда Туркистон Мухторияти ўз
таркибига ҳозирги Фарғона водийси, Сирдарё, Тошкент, ҳозирги Қирғизистон
Республикаси ҳудудидаги Ўш, Ўзган, Хўжанд каби шаҳарларни ўз ичига олган. Ўз
навбатида, қисқа вақт ичида Туркистон Мухторияти ҳудуди кенгая бошлади ҳамда Каспий
орти вилоятлари, ҳозирги Туркманистон Республикаси ҳудудлари ҳам мухторият
таркибига кирган. Маъмурий жиҳатдан Фарғона, Самарқанд, Сирдарё, Еттисув, Каспий
орти, кейинчалик Амударё вилоятларига бўлинган. 1924 йил ноябрь ойининг охирида
Марказий Осиёда ўтказилган миллий ҳудудий чегараланиш натижасида Туркистон
мухторияти тугатилиб, унинг ҳудуди янги тузилган республика таркибига киритилган.
Тўртинчи даврни асосан икки босқичга ажратиш мумкин (1924- 1926/27 йиллар -
1927-1991 йиллар).
Биринчи босқичда Марказий Осиё ҳудудида Туркистон мухторияти, Бухоро ва
Хоразм республикалари ўрнида 6 та миллий давлат бирлашмаси ташкил этилди
(Ўзбекистон ССР, Туркманистон ССР, Ўзбекистон ССР таркибида Тожикистон АССР,
249
қирғизлар яшайдиган ҳудудлар РСФСР таркибида Қора Қирғиз (Қирғизистон) мухтор
республикаси, қозоқлар яшайдиган туманлар РСФСР таркибида Қозоғистон АССР,
қорақалпоқлар яшайдиган ҳудудлар Қозоғистон АССР таркибида Қорақалпоқ мухтор
вилояти, Қорақалпоқ АССР 1936 йилдан Ўз ССР таркибига кирган).
Иккинчи босқич 1926/27-1991 йилларни ўз ичига олади. Бунда Марказий Осиё
ҳудудида 5 та иттифоқдош республика шаклланди ва ҳозирги дунё сиёсий картасидаги ўз
ўрнига эга бўлди (Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон).
Бешинчи давр 1991 йилдан то ҳозирги кунгача бўлган вақтни ўз ичига олиб, айнан
шу даврга келиб ҳозирги дунё сиёсий картасида мустақил 5 республика ташкил топди. Бу
эса ХХ асрнинг 90 йиллари бошларида дунё сиёсий картаси шаклланишидаги аҳамиятли
ва эътиборга молик ўзгаришлар сифатида тарихга кирди. Бироқ, ҳозирги Марказий Осиё
ҳудудидаги республикаларнинг чегараларини белгилаш асосан 1924 йилда собиқ иттифоқ
таркибида миллий ҳудудий чегараланиш натижасида ҳосил бўлган беш иттифоқдош
республика негизида ташкил топди.
Do'stlaringiz bilan baham: |