Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги



Download 6,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet176/292
Sana16.06.2022
Hajmi6,86 Mb.
#676149
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   292
Bog'liq
1-392

 
Abstract: 
this article analyzes some aspects of geographical study of rural areas, 
geographical aspects of economic and social development of rural areas in the example of Asaka 
district 
 
Key words: 
rural areas, natural resources, population, labor, population movement, 
demographic processes, industrial and agricultural production, transport. 
География фани ўзининг кенг қамровлилиги, ҳудудийлиги билан барча соҳаларни 
тадқиқ этади. Айниқса Ўзбекистонда қишлоқ жойларини ўрганиш республика иқтисодий-
ижтимоий ривожланиши билан чамбарчас боғлиқ. Қишлоқ жойларни тадқиқ этиш бўйича 
бир қатор илмий тадқиқотлар олиб борилган. Шунга қарамасдан қишлоқ туманларини 
ижтимоий-иқтисодий ривожланиши Ўзбекистон географ олимлари томонидан етарли 
даражада тадқиқ этилмаган муҳим соҳалардан бири ҳисобланади.
Бугунги кунда Президентимиз Ш. Мирзиёев томонидан Ўзбекистон қишлоқ 
туманларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хукумат билан ҳалқ ўртасида доимий алоқадорликни таъминлаш мақсадида алоҳида 
давлат дастурлари ва қарорлар қабул қилиши ва уларни бажарилиши бевосита қишлоқ 
туманларининг бошқаруви, ташкил этилиши билан узвий алоқадор. 
Маълумки, иқтисодиётни ривожлантириш, энг аввало ҳудудларнинг мавжуд 
агроиқлимий, қишлоқ хўжалиги махсулотлари, меҳнат ресурслари заҳиралари каби 
табиий, иқтисодий, ижтимоий ҳамда демографик салоҳиятидан самарали фойдаланиш 
билан чамбарчас боғлиқдир. Бу эса ўз навбатида мамлакатимизда кичик ҳудудлар 
хўжалигини географик жиҳатдан тадқиқ этишни тақозо қилади. 
Таъкидлаш 
жоизки, 
бугунги 
кунда 
географияда 
амалга 
оширилаётган 
изланишларнинг аксарият қисми мамлакат ёки вилоятлар миқёсида амалга оширилади.
Андижон вилояти қишлоқ туманлари, хусусан Асака тумани ўзининг табиий-
иқлимий, иқтисодий ва ижтимоий ва демографик салоҳиятига кўра вилоятнинг бошқа 
туманларидан ажралиб туради. Шу билан бирга туман хўжалиги географиясига оид 
тадқиқотлар деярли олиб борилмаган. Кўриниб турибдики, Асака тумани хўжалигини 


243 
географик ўрганиш, ундаги мавжуд хусусият ва омилларни таҳлил қилиш муҳим 
аҳамиятга эгадир.
Туман 1926 йил 29 сентябрда ташкил этилган бўлиб, 1962 йил 24 декабрда 
Марҳамат тумани билан бирлаштирилган ҳамда 1970 йил 7 декабрда қайта ташкил 
этилган. Асака тумани вилоятнинг Шаҳрихон, Марҳамат, Андижон, Олтинкўл, 
Булоқбоши ва Фарғона вилоятнинг Қува туманлари билан чегарадош. Маъмурий 
жиҳатдан 1 та туманга бўйсунувчи шаҳар (Асака), 4 та шаҳарча (Файз, Навкан, Кужган, 
Оқбўйра), 49 та қишлоқ аҳоли пунктларидан таркиб топган. Ҳудуди 268.7 кв. км ни 
ташкил этади. Аҳолиси 2016 йил 1 январ ҳолатига кўра 295.2 минг кишига тўғри келади. 
Жами аҳолининг 30,7 фоизи шаҳарларда, 69,3 фоизи қишлоқ жойларда истиқомат қилади. 
Туман рельефи бир текис эмас. Шаҳрихонсой ўзани шаҳарни иккига бўлувчи 
шартли чегара ҳисобланиб, унинг чап соҳилидаги қисми юқори Асака, ўнг соҳили эса 
қуйи Асака деб юритилади.
Андижон вилоятида Андижон-Асака адирлар номи билан мавжуд бўлган адирлар 
тоғ олди минтақасига қараганда вилоятда каттароқ жойни эгаллайди. У жануби-ғарбдан 
шимоли-шарққа томон Қорадарёгача давом этади.
Асака тумани иқлим шароити жиҳатидан Фарғона водийсининг бошқа 
туманларидан унча фарқ қилмайди. Йиллик ёғингарчилик миқдори 256,8 мм бўлиб, Қўқон 
(98 мм), ва Фарғона (174 мм) шаҳарларига нисбатан кўпроқ ёғингарчилик бўлади. 
Ёғингарчилик асосан йилнинг қиш ва баҳор ойларига тўғри келади. Кўп йиллик ўртача 
ҳаво ҳарорати 12,9 °C ни ташкил қилади. Ёзнинг энг юқори ҳарорати 45 °C гача 
кўтарилади. Қишнинг энг совуқ кунлари 28,2°C гача пасаяди. Бинобарин, ҳаво 
ҳароратининг йиллик тебраниши 73,2°C ни ташкил қилади. 
Шаҳрихонсой суви сув тақсимловчи йирик гидротехник иншоот орқали Асака, 
Шаҳрихон ва бошқа туманларга йўналтирилади. Ана шундай табиий-иқлимий шароит 
туманда аҳолининг жойлашуви ва хўжалик ихтисослашувига катта таъсир кўрсатган. 
Аҳолининг табиий ҳаракати кўрсаткичларини таҳлил қилиш у билан боғлиқ 
ижтимоий муаммоларни ижобий ҳал этишда муҳим илмий ва амалий аҳамиятга эга. 
Маълумки, аҳоли табиий ҳаракатига аҳоли сони, таркиби, ҳудудларнинг иқтисодий ва 
ижтимоий ривожланганлик даражаси ҳамда бошқа омиллар таъсир кўрсатган ҳолда бу 
вазият турли ҳудудларда ўзига хос хусусиятларга эга. Таҳлиллар натижаси шуни 
кўрсатадики, Асака туманида аҳолининг табиий харакати кўрсаткичлари 1990 йилгача 
анча юқорилиги билан характерланади. Жумладан, 1989 йилда туманда туғилиш 
коеффициенти 34,8 промиллени ташкил этган ҳолда, табиий ўсиш 28,4 промиллега тўғри 
келган. Айнан, шу йили вилоятда бу мос равишда 33,9 ва 27,5 промиллега тенг бўлган. 
Ўлим коеффициенти ҳам бироз юқорилиги билан ажралиб турган (6,4;6,4 промилле). 2016 
йилга келиб туманда туғилиш даражаси 19.6 промиллега, табиий кўпайиш эса 14,7 га 
етди, бироқ ўлим кўрсаткичлари бироз пасайди (4,9; 4,8 промилле).
2016 йилда Асака туманида меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 164.7 минг киши (жами 
аҳолининг 59 фоизи) ни ташкил этади. Шундан, 122.6 минг нафари иқтисодиётнинг турли 
тармоқлари банддир. Шу билан бирга, банд аҳолининг 116.2 минг нафари иқтисодиётнинг 
расмий секторида фаолият олиб боради. Хусусан, 74.4 минг киши йирик бизнесда, 27.8 
минг нафари эса кичик бизнес ва фермер хўжаликларида меҳнат қиладилар. 
Асака туманида саноат, қурилиш, транспорт ва алоқа каби моддий ишлаб чиқариш 
тармоқларининг тез ривожланаётганлиги ана шу тармоқларда ишловчиларнинг сонини 
муттасил равишда ошиб бораётганлигига сабаб бўлмоқда, айниқса бунда саноатнинг 
салмоғи анча юқори. Биргина «ЖМ-Ўзбекистон» автокорхонасининг қурилиши бир неча 
завод, корхоналарнинг қурилишига ва бу ўз навбатида саноат, қурилиш, транспорт 
тармоқларида ишловчиларнинг сонини юқори суръатлар билан ўсишига олиб келмоқда. 
Шу билан бир қаторда озиқ-овқат саноати, енгил саноатда ишловчилар сони сони ҳам тез 
ўсиб бормоқда. Лекин, туманнинг қулай иқлимий шароити бу ерда деҳқончиликни 
ривожлантиришга кенг имкон яратади.


244 
1899 йил Тошкент-Андижон темир йўлининг қурилиши муносабати билан Асака 
шаҳрига 4 км ли темир йўли шаҳобчаси ўтказилди. Шундан сўнг шаҳарда саноат 
корхоналари бунёд этила бошланди. 20 аср бошларида Асака шаҳрида 2 минг аҳоли 
яшаган. Ўша даврда шаҳарда пахта тозалаш ва ёғ заводи мавжуд бўлган. Аҳолининг 
асосий қисми эса майда ҳанармандчилик билан шуғулланган.
Асака туманида ҳозирда бир нечта саноат корхонаси фаолият олиб боради. 
Хусусан, “ЖМ-Ўзбекистон” (автомобил), “Ўз Донг-Вон” (автомобил бутловчи қисмлари), 
“Анзис” (бутловчи қисмлари), “Автокомпонент” (бутловчи қисмлар), Асака дон 
махсулотлари корхонаси, ёғочсозлик корхонаси, нефть маҳсулотлари таъминоти 
корхонаси, мева ва сабзавотларни қайта ишлаш корхонаси, мотор таъмирлаш заводи, 
Асака ёғ-экстракция заводи, “Асака текстиль” ана шундай корхоналар ҳисобланади. 
Туман қишлоқ хўжалиги бўлими маълумотларига кўра умумий ер майдони 26879 
гектарни ташкил этади. Шу жумладан, ҳайдаладиган ерлар 10891 га, кўп йиллик 
дарахтзорлар 2604 га (боғлар-1323 га, тутзорлар-777 га, узумзорлар-504 га), яйловлар 2354 
га, бўз ерлар 254 га, томорқа экин ерлари 4458 га. ни ташкил этади.
Ҳудуддан Фарғона темир йўл ҳалқаси, Андижон-Ўш-Жалолобод магистрал темир 
йўли ўтган бўлиб, 2 та темир йўл станцияси мавжуд.
Тошкент-Андижон темир йўлининг «Асака» ва «Ахтачи» бекатларининг 
мавжудлиги Республика вилоятларини, қўшни мустақил давлатлар ва ўзаро алоқалар ва 
юк ташиш имкониятларини яхшилади.
Ҳозирги кунда туманда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш 96.9 фоизни, 
табиий газ билан таъминланиш эса 85.8 фоизни ташкил этади. Ҳар бир аҳолига ўртача 9.5 
м.кв. уй-жой тўғри келади. 
Умуман, аҳоли сонининг кўплиги, унинг сонини ошиб бориши, ер ва сув 
захираларининг етишмаслиги туман ижтимоий – иқтисодий ҳолатига жиддий таъсир 
кўрсатади. Бундай вазият ўз навбатида саноатлашув ва урбанизацияни ривожлантириш, 
замонавий инфратузилма тизимини вужудга келтириш билан чамбарчас боғлиқдир. 
Шундай экан, қишлоқ туманларини географик тадқиқ этиш хозирги куннинг 
долзарб муаммоларидан бири бўлиб қолаверади. Ваҳоланки, бундай изланишлар 
туманларнинг табиий, иқтисодий-ижтимоий, демографик хусусиятларидан келиб чиққан 
ҳолда амалга оширилишини тақозо этади. 

Download 6,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish