251
Япония
10,3
4787
80
87
2,1
6
Қозоғистон
4,3
539
63
73
14,6
26
Куба
8,6
558
77
80
5
80
Ўзбекистон
6,1
110
67
72
36,7
36
Манба:
Population reference bureau. World Population data sheet 2015.- Washington. 2015., World
Health Organization. World health statistics 2015.-Geneva. 2015.
Дунё мамлакатларида соғлиқни сақлаш тизими асосан молиялаштириш ва ташкилий-
бошқарув масалалари орқали бир-биридан фарқ қилади. Бепул, пуллик, ҳусусий, тиббий
суғурталаш орқали тиббий ҳизматлар кўрсатилади. Кўп ҳолларда бир мамлакатда турли хил
тиббий молиялаш тизимларидан фойдаланилади. Хусусий характерига қарамасдан, АҚШ
соғлиқни сақлаш тизими иш берувчининг ёлланма ишчи кучи саломатлигига юқори даражада
ижтимоий масъулият билан ёндошувига кўра ажралиб туради. Ишлаб чиқарувчиларнинг
ишчилар ва ходимларнинг тиббий суғурталашга катта маблағлар сарфлашлари натижасида
аҳоли сифатли тиббий ёрдамга эга бўлади.
Буюк Британиядаги давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тажрибаси унинг юқори
самарадорлиги ва нисбатан қуйи даражаларда ҳам тиббий хизматлар кўрсатилишидан
гувоҳлик беради. Маблағларнинг асосий қисми давлат бюджетидан ажратилади ҳамда
бошқарув вертикал шаклда, юқоридан қуйига йўналишида сарфланади. Марказий
молиялашнинг мавжудлиги даволаш нархларининг ўсиб кетишини олдини олади. Буюк
Британияда бу муаммо молиялашнинг ижтимоий суғурталаш тизимига эга мамлакатларга
қараганда анча енгил. Буюк Британияда ислоҳотларни амалга оширишда давлат
томонидан молиялаштирилаётган соғлиқни сақлаш тизимининг самарадорлигини
оширишда ҳукумат икки асосий механизмдан фойдаланади; биринчидан, касалхоналар ва
шу турдаги хизматлар таклиф қиливчилар ўртасида рақобатни кучайтириш; иккинчидан,
миллий соғлиқни сақлаш тизими доирасида янги ташкилий тадбирлар, маҳаллий ҳукумат
идораларининг роли ва мустақил бошқарувини амалга ошириш.
Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этиш борасида Канада тизими энг оптимал
тизим ҳисобланиб, у саломатликни суғурталашга асосланади. Мазкур тизим нафақат
фойда кўришга йўналган тиббий элеменларни ўз ичига олади, балки мамлакат фуқаролари
ўзлари хоҳлаган талаб ва сифатда тиббий хизматлар олишларини таъминлайди. Натижада
юқори даражадаги аҳоли саломатлигига эришилди.
Хитой ўз соғлиқни сақлаш тизими сифатини барқарор равишда ошириб бораётган
мамлакатлардан ҳисобланади. Бироқ, ЯММдаги соғлиқни сақлашга ажратилаётган
ҳаражатлар бошқа ривожланаётган мамлакатлар кўрсаткичларига қараганда кам.
Ҳар қандай хориж тажрибасини кўр-кўрона ўзлаштиришнинг ўзи бўлмайди. Шуни
ёдда тутиш лозимки, ҳар бир миллий соғлиқни сақлаш тизими муайян бир мамлакатнинг
тараққиётини белгиловчи ижтимоий-маданий ва иқтисодий шароитлардан келиб чиққан
ҳолда яратилади. Юқорида келтирилган ҳориж мамлакатлари тажрибаларини ўрганиш
асосида соғлиқни сақлаш тизимини қайта ислоҳ этиш мамлакатларда нафақат аҳоли
саломатлиги ва соғлиқни сақлаш даражаси, балки унинг сиёсий ҳамда иқтисодий
имкониятларидан келиб чиққан холда йўлга қўйилишини хулоса қилиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: