Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Жинсий аъзолар.
Соғлом ўз вақтида туғилган ўғил болаларда мояклар ѐрғоққа тушган, 
жинсий олат бошчаси қалафа билан ѐпилган. Жинсий олат ва ѐрғоқнинг 
ўлчамлари мутлақо индивидуалдир. Баъзи бир янги туғилган чақалоқларда 


28 
жинсий олатни боши қалафа билан ѐпилмаган – меъѐр вариант, гипоспадия 
йўқлигига ишонч ҳосил қилиш керак. Туғилган боланинг жинсий аъзоси 
ўлчами 1 см дан кичик. 
Жинсий олат ва ѐрғоқнинг катталашиши адреногенитал синдромнинг 
кўриниши бўлиши мумкин. АГС йўқ бўлганда ѐрғоқ пигментациясини этник 
деб ҳисоблаш керак. 
Вақти соатида туғилган қизларда кичик уятли лаблар катта уятли 
лаблар билан беркилган. Чала туғилган ва етилмаган қизчаларда жинсий 
ѐриқнинг очилиб туриши хосдир, катта уятли лаблар кичик уятли лабларни 
беркитмайди ѐки улар ўлчамлари тенг. Клиторнинг анчагина даражада 
катталашиши боланинг жинсини аниқлаш, адреногенитал синдромни 
истисно қилишни талаб қилади. 
Шундай қилиб, пухталик билан тўпланган анамнез билан биргаликда 
синчковлик билан ўтказилган тиббий кўрик касалликларни ўз вақтида 
ташхислаш ва уларни тўғри, ўз вақтида даволашга ѐрдам беради. 
ЧАҚАЛОҚЛАРНИ ПАРВАРИШЛАШ. 
Янги туғилган болани бирламчи тозалаш. 
Туғишдан олдин янги туғилган чақалоқ учун индивидуал стерил 
тўплам тайѐрланади. У ўз ичига 3 та стерил таглик, кўрпа, юқори нафас 
йўллари ва бурун бўшлиғидан шиллиқни сўриб олиш учун катетерлар
гонобленореяни олдини олиш учун пипеткалар ва пахта шариклари, 2 та 
Кохер қисқичи (киндикни сиқиш учун), киндикни кесиш учун қайчи, Роговин 
скобкаси (киндикнинг қолдиғига қўйилади), ипак лигатура, киндикни қайта 
ишлаш учун пахтали таѐқчалар, учбурчак шаклидаги докали сочиқча. 
Янги туғилган чақалоқни бирламчи тозалаш ўз ичига қуйидаги 
босқичларни олади: 
Оғиз-ҳалқумдан шиллиқни сўриб олиш бош туғилиш вақтида резинали 
нок ѐки катетер ѐрдамида амалга оширилади. 


29 
Янги туғилган чақалоқни иситиладиган стерил йўргакка олинади, 
артилади (теридан кучли буғланишга йўл қўймаслик учун) ва йўлдош ѐки 
болага қоннинг трансфузиясига йўл қўймаслик учун онаси билан бир хил 
горизонтал сатҳда ѐтқизилади. 
Оғиз-ҳалқумдан яна бир марта шилимшиқ сўриб олинади. 
Киндикни қайта ишлаш 2 босқичда олиб борилади: 
1-босқич: туғилгандан кейин 10 сония ичида киндик иккита Кохер қисқичи 
билан қисилади: биттаси киндик ҳалқасидан 10 см масофада, иккинчиси – 
ундан бир нечта санитметр ташқарироқда қўйилади. Қисқичлар орасидаги 
кесим 96% ли спирт билан ишлов берилади, кейин қайчи билан кесилади. 
Бола онага кўрсатилади, жинси эълон қилинади ва стерилланган таглик 
билан қопланган, иситиладиган столга ўтказилади; 
2-босқич: киндик дастлаб спирт билан, кейин қуруқ сочиқча билан артилади, 
сўнг бармоқлар орасига маҳкам сиқилади ва киндик ҳалқасидан 0,2-0,3 см 
масофада Роговин скобаси қўйилади. Кейин Роговин скобасидан 1,5-2 см 
масофада киндик кесилади, бундан кейин калий перманганатнинг 5% ли 
эритмаси билан қайта ишланади. 
Гонобленорея профилактикаси албуцид (натрий сулфацил)нинг 20% ли 
эритмаси билан икки марта – бола туғилиши биланоқ ва туғилгандан кейин 2 
соат ўтгач (иккала кўзга 1 томчидан) амалга оширилади. Қизларга 
албуциднинг 20% ли эритмаси 1-2 томчидан жинсий ѐриққа ҳам томизилади. 
Касаллик тарихига профилактика вақти аниқ кўрсатилган ѐзув қолдирилади. 
Биринчи туғиш суртмаси стерил вазелин ѐки индивидуал 
флаконлардаги ўсимлик мойи билан намланган докали стерил сочиқча 
ѐрдамида амалга оширилади. Агар бола меконий ѐки қон билан булғанган 
бўлса, уни сув остида ювиш керак. 
Оғирлигини ўлчаш индивидуал стерил таглик билан қопланган 
тарозида амалга оширилади. 


30 
Боланинг тана узунлигини, бош, кўкрак қафаси, қорин айланасини 
ўлчаш бир четига сантиметрли тасма бириктирилган клеенка ѐки қоғоз 
бўлакчаси билан амалга оширилади. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish