Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Бабинский рефлекси
– оѐқ панжасининг кафт юзасини штиръхли 
қитиқлаш бармоқчаларнинг ѐзилиш ва бир-биридан елпиғичсимон 
узоқлашишига олиб келади. 
Верком рефлекси
– оѐқ панжасининг II-III бармоқларининг 
ѐстиқчаларини босиш бармоқларнинг кафт томонга букилишига олиб келади. 
Юз ифодаси. 
Норози, «оғриқли» юз ифодаси янги туғилган чақалоқларнинг кўпгина 
касалликларига хос. Безовталанган юз ифодаси, «қўрққан» нигоҳ ѐки 
гипомимик, баъзида ниқобсимон юз кўпинча субарахноидал қон талашларда, 
мия гипоксиясида ва билирубинли энцефалопатияда кузатилади. Туғруқ 
вақтида ҳомила ҳолати хусусиятлари, юз нерви шикастланишларига боғлиқ 
ҳолда чақалоқнинг юзи ассиметрик бўлиши мумкин. 
Бош.
Янги туғилган чақалоқларда калла қутиси шакли мия қисмининг юз 
қисмидан устунлиги билан ажралиб туради. Янги чала туғилган чақалоқларда 
калла қутиси шакли гидроцефалик шаклга ўхшаши мумкин, чунки улар учун 
миянинг жадал ўсиши ва нисбатан каттароқ бош ҳажми мавжудлиги хос. 
Уларнинг кўпчилигида калла қутисининг суяклари битишмаган, катта 
лиқилдоқ очиқ (ўлчами 1-2 см), чоклар ѐпиқ, бироз кенгайган ѐки бир-
бирининг устига чиқиши (дискомплектация) мумкин, бу бола туғруқ жараѐни 
ва унинг чўзилган даврли кечганлиги учун хос. Туғруқ кечишининг 
хусусиятларига боғлиқ ҳолда бош шакли ҳар хил бўлиши мумкин: 
долихоцефалик (олд томондан орқа томонга чўзилган), брахицефалик (қисқа 
бошли) ѐки нотўғри (ассиметрик). Бошнинг нормал шакли, одатда ҳаѐтнинг 
1-ҳафтасида тикланади. Лиқилдоқнинг бўртиб чиқиши калла ичи босими 
ошиши, менингит ѐки гидроцефалия билан боғлиқ бўлиши мумкин. 
Сувсизланишда лиқилдоқлар ботиб кетади. Соғлом вақтида туғилган болада 
бош айланаси 32-37 см ни ташкил қилади. 


24 
Кўзлар.
Ҳаѐтнинг биринчи кунларида янги туғилган чақалоқнинг кўзлари 
деярли ҳар доим ѐпиқ бўлади. Бола чайқатилганда кўзлар ўз-ўзидан очилиб, 
ѐпилади, бу лабиринт рефлексларининг кўриниши сифатида хизмат қилади. 
Қорачиқларнинг диаметри 3 мм дан ошмайди. Склера одатда оқ рангда. Чала 
туғилган чақалоқларда склера кўкиш бўлиши мумкин, чунки улар ингичка. 
Агар склера ѐрқин кўк рангда бўлса, унда такомиллашмаган остеогенезни 
истисно қилиш керак. Даун синдромида рангдор пардада кўпинча Брашфилд 
доғлари (рангдор парда гўѐ туз ва қалампир сепилганга ўхшайди) кузатилади. 
Субконъюнктивал қон кетишлар (конъюнктиванинг майда капиллярларининг 
ѐрилиши) соғлом туғилган чақалоқларда ҳам пайдо бўлиши мумкин, аммо 
кўпинча бу травматик туғруқлар натижасидир. Ҳаѐтнинг биринчи кунларида 
ўз-ўзидан пайдо бўладиган горизонтал нистагм (кўз олмаларининг ихтиѐрсиз 
майда амплитудали пирпирашлари), «қуѐш ботиши» симптоми кузатилиши 
мумкин. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish