Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Пушти рангдаги цианоз
» – ноадекват оксигенация ва/ѐки 
вентиляция, полицитемия натижасидир. 
Арлекин
симптоми
(қизариш соҳаси ва терининг нормал ѐки рангпар 
соҳаси ўртасидаги чегараловчи аниқ чизиқ, бошдан қорингача чўзилиши 
мумкин) – бу етилмаслик, калла ичи қон кетишлари, персистирловчи фатал 
қон айланиши, аорта коарктацияси натижасидир. 


26 
«
Мармар нақш
» (терининг жимжимадор тўқ қизил рангли бўлиши) – 
периферик қон айланишининг бузилишига олиб келадиган гипотермия, 
гиповолемия, инфекция оқибати. 
Қуйидаги тери кўринишлари патология сифатида қаралмайди. 
Милия
– буруннинг учи ва қанотларида, камроқ ҳолларда бурун-лаб 
учбурчагида жойлашган оқиш-сариқ нуқталар. Тер безларининг ретенцион 
кисталари ҳисобланади. 
Телеангиэктазиялар
– терининг майда томирларининг маҳаллий 
кенгайишини 
намоѐн 
қилувчи 
қизғиш-кўк 
рангдаги 
доғлар. 
Гемангиомалардан фарқли ўлароқ босганда йўқолиб кетади. Кўп жойлашади 
– юқори қовоқлар, бошнинг сочли қисми чегараси ва бўйиннинг орқа юзаси. 
Мўғул доғлари
– думғаза ва думба соҳаларида, камроқ ҳолларда 
сонларда жойлашган цианотик доғлар. Уларнинг ранги пигмент ҳосил 
қилувчи ҳужайралар мавжудлиги билан боғлиқ. Шарқ халқларининг (мўғул 
ирқи, ҳиндулар, африкаликлар) болалари орасида 90% ҳолларда, 
европаликларда – тахминан 5% ҳолларда учрайди. Одатда 4-7 йилга келиб ўз-
ўзидан йўқолади. 
Миллария
– тер безларининг ретенцион кисталари. Улар шудринг 
томчиларини эслатувчи шаффоф суюқлик билан тўлган нуқтали пуфакчалар. 
Нафас тизими.
Янги туғилган чақалоқнинг кўкрак қафаси бочкасимон шаклида. Нафас 
олиш юзаки, деярли бутунлай диафрагмали, 1 дақиқада 40-60 та ҳаракат 
тезлиги билан, кўкрак қафасининг унайдиган қисмларининг ботиши ва 
қориннинг 
катталашиши 
билан 
бирга 
кечади. 
Қичқирганда, 
овқатлантиришда, безовталик пайтида бурун йўлларининг торлиги, бурун 
буўшлиғи шиллиқ қаватининг шиши сабабли болада ҳансираш тезда юзага 
келади. Одатда янги туғилган чақалоқларда нафас олиш бронхо-везикуляр. 
Чала туғилган болада нафас олиш анча тез ва лабил, номунтазам ҳаракатлар 
билан кечади. 


27 
Бурун йўлларининг атрезиясини истисно қилиш учун назогастрал зонд 
ѐрдамида бурун йўлларининг ўтказувчанлигини текшириш керак. 
Юрак.
Янги туғилган чақалоқларда юрак чегараларини аниқлаш кўкрак 
қафаси ўлчамлари ва шаклидаги индивидуал фарқлар туфайли қийин. 
Декстрокардия (юракнинг ўнг томонлама жойлашиши)ни тасдиқлаш учун 
юракнинг жойлашишини аниқлаш керак. Юрак тонлари баланд, тоза. 
Меъѐрда янги туғилган чақалоқларда юрак уриши дақиқада 140-160 та 
зарбни ташкил қилади. ТОмир уришини (пулсни) сон, билак, елка 
артерияларида ва оѐқ панжаси кафт усти артерияларида палпация қилиш 
керак. 
Қорин.
Янги туғилган соғлом чақалоқда қорин юмалоқ шаклда, нафас олиш 
ҳаракатларида фаол иштирок этади. Ҳаддан ташқари овқатлантириш, 
юқумли генезли касалликлар ва жарроҳлик патологиясида қорин кепчиши
(метеоризм) осонгина юзага келади. Палпация вақтида соғлом бола қорни 
юмшоқ, тинч ҳолатда чуқур палпация бажариш имкони бор. Янги 
туғилганларнинг аксарияти жигари қовурға равоғи четидан 2 см дан 
кўпроққа чиқиб туради (5 ѐшгача). Соғлом янги туғилган чақалоқда талоқни 
чап қовурға равоғи чети яқинида пайпаслаш мумкин. Янги туғилган 
чақалоқларда пайпасланадиган буйраклар аниқланиши сийдик ажаратиш 
тизимининг ривожланишидаги аномалияларни шубҳа қилиш имкониятини 
беради. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish