ЯНГИ ТУҒИЛГАН СОҒЛОМ ЧАҚАЛОҚЛАР ГУРУҲИ
Болани туғруқхонадан чиқаришда шифокор унинг соғлиғини ҳар
томонлама баҳолаши ва унинг саломатлик гуруҳини аниқлаб олиши керак.
Янги туғилганлик даврида асосий учта саломатлик гуруҳи ажратилган.
I саломатлик гуруҳига (барча янги туғилганларнинг 15-20%)
ҳомиладорлик даврининг ва туғруқнинг нормал кечишида соғлом ота-
оналардан туғилган, туғилганида Апгар шкаласида 8-10 баллга эга,
туғруқхонада касалланмаган соғлом болалар ѐки қуйидагиларга эга бўлган
болалар киритилади:
– физиологик, транзитор ҳолатлар (гормонал криз, физиологик сариқлик,
тана вазнининг 6% гача физиологик пасайиши);
– соғлиққа таъсир қилмайдиган ва даволанишни талаб қилмайдиган
дизэмбриогенезнинг 5 та стигмасидан кўп бўлмаган (қулоқ супраси, киндик
ва бошқа соҳаларнинг деформацияси).
II саломатлик гуруҳига (барча янги туғилганларнинг 70-80%) кеч
неонатал даврида патологик ҳолатлар ва касалликлар ривожланиш хавфига
эга соғлом янги туғилган чақалоқлар («хавф остида болалар») киритилади.
Патологиянинг шаклланиш хавфи даражасига кўра, ушбу гуруҳни II А
(минимал хавф) ва II Б (юқори хавф) кичик гуруҳларга ажратиш мақсадга
мувофиқ.
II А саломатлик кичик гуруҳини қониқарли ҳолатда туғилган,
туғруқхонада касалланмаган, лекин оғирлашган генеологик, биологик,
ижтимоий, соматик, аллергологик, акушер-гинекологик анамнезига эга
соғлом чақалоқлар ташкил қилади.
Эрта неонатал даврда бу болаларда соғлиққа таъсир қилмаган
транзитор ҳолатлар (тана вазнининг физиологик пасайиши 6% дан кўп,
маҳаллий ТЭ ва бошқалар) бўлган.
47
Ушбу саломатлик гуруҳидаги баъзи янги туғилган чақалоқларда
даволанишни
талаб
қилмайдиган
туғма
ривожланиш
нуқсонлари
(микрогнатия, гипертелоризм, терили киндик, сакрал чуқурча, турли хил
ўлчам ва шаклдаги қулоқ супралари ва бошқалар) аниқланиши мумкин.
II Б саломатлик кичик гуруҳига оғирлашган анамнезга эга чақалоқлар
киритилади, улар туғруқхонадан ѐки чақалоқлар учун ихтисослаштирилган
бўлимдан чиқиш вақтида тугаган қорин ичида, туғилиш вақтида ѐки эрта
неонатал даврида қандайдир бир касалликни (асфиксияни, церебрал
ишемияни, бош миянинг структур-морфологик ўзгаришларисиз кечган
энцефалопатияни, ЧГК, неонатал сариқликни, туғруқ шикастини, ЎРВИни,
пиодермияни ва бошқаларни) бошидан кечирган.
Ушбу гуруҳга турли хил функционал оғишларга эга болалар ҳам
киритилади:
– чала туғилганлар;
– морфофункционал етилмаслик белгилари бор вақтида туғилганлар;
– қорин ичида ўсишнинг енгил ва ўрта оғирликдаги кечикиши;
– вақтидан кўп қоринда кўтарилган;
– кўп ҳомилаликдан туҳилганлар;
– туғилганда тана оғирлиги 4000 г дан ортиқ бўлганлар;
– тарқоқ ТЭ билан туғилганлар;
– шошилинч тузатишни талаб қилмайдиган туғма аномалиялар (киндик
чурраси, варикоцеле, крипторхизм, полидактилия ва бошқалар) билан
туғилганлар.
III саломатлик гуруҳини сурункали, туғма касалликлар ва/ѐки чиқариш
вақтига келиб компенсация даражасида бўлган ривожланиш нуқсонларига
(ЮТН, БЎД, бош миянинг структур-морфологик ўзгаришлари билан
энсефалопатия, боланинг қорин ичида ривожланиш кечикишининг оғир
даражаси, фенилкетонурия, гипотиреоз, Даун синдроми ва бошқаларга) эга
болалар ташкил қилади.
48
Do'stlaringiz bilan baham: |