Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


ЯНГИ ТУҒИЛГАНЛИК ДАВРИНИНГ ЧЕГАРАВИЙ ҲОЛАТЛАРИ



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

ЯНГИ ТУҒИЛГАНЛИК ДАВРИНИНГ ЧЕГАРАВИЙ ҲОЛАТЛАРИ 
Янги туғилган чақалоқ организмининг қориндан ташқари ҳаѐтга 
мослашиши жараѐнларини акс эттирадиган реакциялар ѐки ҳолатлар ўтиш 
даври (транзитор, физиологик ѐки чегаравий) деб аталади. Улар қорин ичи ва 
қориндан ташқари даврлар чегарасида пайдо бўлади ва норма ҳамда 
патология ўртасидаги чегарадир, яъни улар янги туғилган чақалоқлар учун 
физиологикдир, аммо маълум бир шароитларда (парвариш қилиш, 
овқатлантиришдаги етишмовчиликлар, турли касалликларда) патологик 
бўлиб қолиши мумкин, яъни чегаравий ҳолатлар касалликларга мойилликни 
келтириб чиқариши мумкин. 
Эрта неонатал даврда адаптив реакцияларнинг энг юқори 
зўриқишининг қуйидаги босқичлари ажратилади: 
I босқич – ҳаѐтнинг дастлабки 30 дақиқаси (ўткир респиратор-гемодинамик 
мослашув); 
II фаза – 1-6 соат (асосий функционал тизимларнинг барқарорлашиши ва 
мослашиши); 
III босқич – 3-4 кун (зўриққан метаболик мослашув). 
Янги туғилган даврнинг чегаравий ҳолатларига қуйидагилар тааллуқли. 
Туғруқ катарсиси – ҳаѐтнинг дастлабки сонияларида бола летаргия 
ҳолатида бўлади. 
«Ҳозиргина туғилган чақалоқ» синдроми – кейинги 5-10 дақиқада жуда 
катта миқдордаги катехоламинлар синтезланиши, ташқи ва ички 
қўзғатувчилар таъсири оқибатида чақалоқ фаол бўлиб қолади. 


39 
Транзитор гипервентилация – туғруқ пайтида юзага келадиган 
гипоксия, гиперкапния ва ацидоз таъсирида нафас олиш марказининг 
фаоллашиши (бола чуқур нафас олиш ва қийинлашган нафас чиқариш (гасп) 
билан биринчи нафас олишни бажаради, бу ўпкаларнинг кенгайишига олиб 
келади); ўпкаларнинг ҳаво билан тўлиши ва функционал қолдиқ ҳажм 
яратилиши; ўпкаларнинг суюқликни секреция қилишни тўхтатиши ва 
суюқликдан озод бўлиши; ўпка артериал томирларининг кенгайиши ва 
ўпкада қон томир қаршилигининг пасайиши, ўпка қон айланишининг 
катталашиши ва фетал (ҳомилалик) шунтларнинг ѐпилиши билан намоѐн 
бўлади. 
Транзитор қон айланиши – ҳаѐтнинг биринчи 2 кунида ўпканинг 
ҳолати ва катта қон айланиш доирасидаги гемодинамиканинг ўзига хос 
хусусиятлари билан боғлиқ бўлган қоннинг артериал йўл орқали ўнгдан 
чапга ва аксинча айланиб ўтиши мумкин. 
Тана вазнининг транзитор йўқотилиши – деярли барча янги туғилган 
чақалоқларда кузатилади. Бу кўкрак сути етишмовчилиги туфайли 
суюқликни йўқотиш, айниқса кўкракка кеч қўлланилганда, терлаш, сийдик ва 
меконий билан суюқликни йўқотиш натижасида юзага келади. Соғлом 
туғилган чақалоқларда бошланғич тана вазнининг максимал пасайиши 
одатда ҳаѐтнинг 3-4-кунига келиб 4-6% ни ташкил қилади. Кўп болаларда 
(60-70%) физиологик пасайишдан сўнг тана вазнининг тикланиши 6-7-
кунларда содир бўлади. 
Ҳароратни 
бошқаришнинг 
транзитор 
бузилиши 
шў 
ичига 
қуйидагиларни олади: 
а) транзитор гипотермия – ҳаѐтнинг дастлабки 30 дақиқасида боланинг тана 
ҳарорати дақиқада 0,1-0,3 °С га тушади ва тахминан 35,5-35,8 °С га етади, ва 
ҳаѐтнинг 5-6-соатларида тикланади. Бу боланинг компенсатор-мослашиш 
реакцияларининг хусусиятларига боғлиқ. Иссиқликни йўқотиш йўллари: 
тарқатиш (кувез деворлари орқали иссиқликни узатиш); кондукция (совуқ 


40 
юза билан алоқа); конвекция (елвизаклар); буғланиш (тананинг юзаси орқали, 
айниқса нам бўлса); 
б) транзитор гипертермия – ҳаѐтнинг 3-5-кунида содир бўлади, тана ҳарорати 
38,5-39,0 ° С ва ундан юқори даражага кўтарилиши мумкин. Асосий сабаблар 
– суюқлик етишмовчилиги, сувсизланиш, қизиб кетиш, алмашинув 
жараѐнларнинг катаболик йўналиши, гипернатриемия. 
Ректал ва аксилляр ҳарорат орасидаги фарқ сифатида аниқланадиган 
ҳарорат градиенти (At) бўйича нормал иссиқлик мувозанати ҳақида хулоса 
қилиш мумкин. Унинг кўпайиши боланинг совуб кетганлигидан дарак 
беради. Янги туғилган чақалоқлар учун нормал ҳарорат градиенти 0,2-0,3 °С 
ни ташкил қилади. Янги туғилган чақалоқнинг нормал тана ҳарорати 36,5-37 
°С ҳисобланади. Янги туғилган чақалоқлар жойлашган хонадаги ҳарорат 24-
26 °С бўлиши керак. 
Оддий эритема – туғилгандан кейин биринчи марта ҳомила суртмасини 
олиб ташлагандан кейин ѐки биринчи ваннадан сўнг юзага келадиган 
терининг реактив қизариши. 2-куни эритема анча ѐрқинроқ бўлади, 1-
ҳафтанинг охирига келиб йўқолади, чала туғилган чақалоқларда у 3 
ҳафтагача давом этиши мумкин. 
Токсик эритема (ТЭ) – ҳаѐтнинг 2-5 кунида марказида кулранг-сариқ 
папула ѐки пуфакчалари бор эритематоз доғлар пайдо бўлиши. Кўпгина 
ҳолларда (янги туғилган чақалоқларнинг 80-85% да) семиз ҳужайралар 
дегрануляцияси ва шиддатли (тез) турдаги аллергик реакцияларнинг 
медиаторлари ажралиши натижасида ривожланадиган аллергоид (ноиммун) 
реакциянинг оқибатидир, чақалоқларнинг фақат 15-20%да аллергик табиатга 
эга бўлади. Бу янги туғилган чақалоқларнинг 10-20% да учрайди. Одатда қўл-
оѐқларнинг бўғимлари атрофидаги терининг орқа (ѐзувчи) юзаларида, 
думбаларда, кўкракда, қоринда, камроқ ҳолатларда юзда жойлашади. Клиник 
шаклига кўра маҳаллий (чекланган), тарқоқ ва генерализацияланган ТЭлар 
ажратилади. ТЭ кечиши ўткир ѐки чўзилган бўлиши мумкин. Ўткир ТЭ учун 
ҳаѐтнинг 2-3-кунида тошма пайдо бўлиши ва 5-7-кунгача йўқ бўлиб кетиши 


41 
хос. Чўзилган кечишида тошмалар пайдо бўлишининг бошланиши бола 
ҳаѐтининг биринчи кунидан 3-4-кунигача ўзгариб туради. Тошма 14 кунгача 
ѐки ундан кўп вақтгача сақланиши мумкин. 
Транзитор гипербилирубинемия (физиологик сариқлик) – ҳаѐтнинг 1-
ҳафтасида деярли барча янги туғилган чақалоқларда учрайди, сариқлик 
визуал тарзда вақтида туғилган чақалоқларнинг 60-70% да ва чала туғилган 
чақалоқларнинг 90-95% да аниқланади. Киндик қони зардобидаги 
билирубиннинг меъѐрдаги миқдори 26-34 мкмоль/л. Ҳаѐтнинг биринчи 
кунларида деярли барча янги туғилган чақалоқларда қон зардобидаги 
билирубин концентрацияси, кўпинча билвосита билирубин сабабли 1,7-3,4 
мкмоль/л/соат тезлигида ошади. Вақтида туғилган чақалоқларда тери 
қопламларида визуал аниқланадиган сариқлик билирубин миқдори чамаси 
70-85 мкмоль/л бўлганда, чала туғилган чақалоқларда эса 100-110 мкмоль/л 
доирасида пайдо бўлади. Сариқлик жадаллиги ва туси (субиктериклик, 
иктериклик, лимонли, заъфарон (тўқ сариқ)ли, яшилсимон туси) ва 
тарқалганлиги (Крамер шкаласи бўйича 5 та даража) билан хусусиятланади. 
Физиологик сариқлик генези негизида чақалоқлардаги билирубин 
алмашинувининг хусусиятлари ѐтади. Улар қуйидагилар натижасида 
билвосита билирубин (ББ) ҳосил бўлишининг ошиши билан намоѐн бўлади: 
а) фетал Hb (F)ни сақловчи эритроцитлар ҳаѐт давомийлигининг 70 кунгача 
қисқариши; 
б) туғилишдаги физиологик полицитемия; 
в) эритропоэзнинг ночорлиги (суяк илигида етилмаган эритроцитларнинг 
кучли парчаланиши); 
г) моддалар алмашинувининг катаболик йўналганлиги сабабли қоннинг 
ноэритроцитар манбаларидан (жигар цитохроми, миоглобин, пироллардан) 
ББ ҳосил бўлишининг кўпайиши; 
д) гипоалбуминемия оқибатида қон ўзанида (оқимида) ББни боғлаб олиш ва 
ташиш қобилияти пасайганлиги (1 г албумин 0,85 мг ББни боғлайди). 
Жигар функциясининг пасайиши, у қуйидагилар билан намоѐн бўлади: 


42 
а) мебрана оқсили – лигандин даражасининг пастлиги натижасида 
гепатоцитлар томонидан Ббни ушлаб қолишнинг пастлиги; 
б) ГТФ фаоллигининг пасайиши туфайли (ҳаѐтнинг 1-ҳафтасида ГТФ 
фаоллиги 50% га ошади, 1-2 ойга келиб катталар даражасига етади) 
билирубин конъюгацияси қобилиятининг камлиги ва глюкурон кислотаси 
даражасининг пастлиги; 
в) оқсил ташувчиларнинг етилмаганлиги ва ўт йўлларининг торлиги 
оқибатида гепатоцитлардан конъюгирланган билирубин экскрециясининг 
секинлашиши. 
Қуйидагилар 
натижасида 
билирубиннинг 
энтерогепататик 
айланишининг (рециркуляциясининг) юқорилиги: 
а) ичак р-глюкуронидазасининг юқори фаоллиги; 
б) ҳаѐтнинг биринчи кунларида аранций найчасининг ишлаши (у орқали ББ 
жигар ва v.potrtaeни четлаб ўтиб ичакдан қонга, у ердан – тизимли қон 
айланиш доирасига тушади); 
в) ичакдаги нормал микрофлора миқдорининг пастлиги, бу ўт 
пигментларининг кучсиз редукциясига олиб келади. 
Физиологик сариқлик мезонлари клиник ва лаборатория турларига 
бўлинади. 
Клиник мезонларига тааллуқли: 
– ҳаѐтнинг 2-куни охирида, 3-куни бошида сариқлик пайдо бўлиши; 
– ҳаѐтнинг биринчи 3-4-кунларида сариқликнинг кучайиши; 
– ҳаѐтнинг 1-ҳафтаси охирида сариқликнинг сусайиши; 
– ҳаѐтнинг 2-3-ҳафтасида сариқликнинг йўқолиши (одатда етилиб туғилган 
чақалоқларда 10-кунга келиб, чала туғилганларда – 14-кунда). 
Бундан ташқари, физиологик сариқликда тери қопламлари заъфарон 
(тўқ сариқ) рангга эга эмас, боланинг умумий аҳволи зарар кўрмайди, 
гепатолиенал синдром йўқ, сийдик ва нажас одатий рангда. 
Лаборатор мезонларига қуйидагилар тааллуқли: 


43 
– киндик қонида умумий билирубин концентрацияси 50 (60) мкмоль/л дан 
кам; 
– умумий билирубин ББ ҳисобига ортиб боради; 
– ҳаѐтнинг 1-кунида умумий билирубиннинг ҳар соатда кўпайиши 5,0 (6,0) 
мкмоль/л дан кўп эмас; 
– веноз қонда умумий билирубиннинг максимал даражаси вақтида туғилган 
чақалоқларда 205-220 (255) мкмоль/л дан, чала туғилганларда 170 мкмоль/л 
дан ошмайди; 
– билирубиннинг кўтарилиш чўққиси вақтида туғилган чақалоқларда 
ҳаѐтининг 3-4-кунларда, чала туғилганларда 7-8-кунларида қайд қилинади; 
– бевосита билирубин миқдори умумий миқдорнинг 10-15% дан ошмайди (25 
мкмоль/л гача); 
– умумий қон таҳлилида Hb, эритроцитлар, ретикулоцитлар, Ht ларнинг 
меъѐр кўрсаткичлари. 
Ушбу мезонлардан ҳар қандай оғиш патологик сариқликнинг белгиси 
сифатида кўрилиши керак. 
Транзитор сариқлик кўкракга эрта қўйилган ва тез-тез кўкрак 
бериладиган, сунъий озиқлантиришдаги, гормонал кризга эга болаларда 
камроқ учрайди ва суст ифодаланган. 
Полицитемия билан туғилган чақалоқларда, чала туғилган болаларда 
транзитор сариқлик кўпроқ учрайди ва анча кўп ифодаланган. Айрим 
оилаларда, шунингдек Осиѐ мамлакатларида (Хитой, Корея, Япония), 
Америкалик ҳиндуларда, юнонларда қон зардобида билирубиннинг юқори 
миқдори билан ажралиб турадиган транзитор сариқлик жараѐнининг генетик 
ва этник хусусиятлари мавжуд. 
Жинсий (гормонал) криз – кўкрак безларининг қўполлашиши (65-70%), 
милия билан намоѐн бўлади. Қизларда дескваматив вулвовагинит, 
метроррагия (5-10%) кузатилади. Ушбу ҳолатнинг негизида қуйидагилар 
ѐтади: гормонларнинг онадан ҳомилага ўтиши натижасида ҳомиланинг 
гиперэстроген ҳолати ва уларнинг ҳаѐтнинг 1-ҳафтасида тез ажралиб 


44 
чиқиши. Чала туғилган ва етилмасдан туғилган чақалоқларда гормонал криз 
кўринишлари кам учрайди. 
Сийдик кислотаси инфаркт – катаболизм жараѐнларининг юқорилиги 
билан боғлиқ, бу сийдик кислотаси ҳосил бўлиши билан кечадиган пурин 
алмашинуви кучайишига олиб келади, сийдик кислотаси кристаллар 
кўринишида буйрак найчаларида чўкади, ва охир-оқибатда сийдик сариқ-
жигар ранг бўлиб қолади. Бунда буйрак найчаларининг шикастланиши қайд 
этилмайди. Намоѐн бўлиш вақти – ҳаѐтнинг биринчи ҳафтаси. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish