262
ЦМВИнинг
генерализацияланган
типик
ўткир
шакли
учун
токсикознинг, сариқлик, гепатолиенал синдром, ўпкалар шикастланишлари
(тўлқинсимон кечиш характеридаги икки томонлама зотилжам), буйраклар
(ривожланиш нуқсонлари,
гломерулопатиялар, нефроз), ОИТ (қусишлар,
қайт қилишлар, метеоризм, нотурғун ич келиши), МНТ (рефлекслар
сўсайиши, сўриш ва ютиш актларининг бузилишлари, ғилайлик, нистагм,
мимика мушаклари ассиметрияси, кейинчалик мушак гипотонияси
гипертонус, қисқа муддатли тортишишлар билан алмашинади),
геморрагик
ҳодисалар (нуқтали ѐки майда доғли мўл петехиал тошмалар, баъзида
экхимозлар, мелена, гематурия, киндикдан қон кетиши «қаҳва қуйқаси»
туридаги қайт қилиш кузатилади) шикастланишларининг ифодаланган
симптоматикасига эга оғир кечиш характерли.
Геморрагик синдром тромбоцитопения билан боғлиқ. ЦМВИда бошқа
гемолитик ўзгаришлар бўлиб ифодаланган камқонлик ҳисобланади,
периферик қонда эритробластлар (камроқ ҳолларда нормобластлар),
шунингдек «ясси» ва
манфий вазнли эгрилик, кейинчалик 2-3-даражадаги
гипотрофия ривожланиши аниқланади. Генерализацияланган жараѐн
шароитида ЦМВли энцефалит ривожланиши 3-25% ҳолатларда кузатилади.
Интранатал даврда ѐки туғилишдан кейиноқ онадан ѐ хизмат
кўрсатувчи ходимлардан, ѐки ЦМВ ташувчи донорлардан зардоб ѐҳуд қон
қуйишда инфицирланиш содир бўлганда касаллик хусусияти кўпчилик
ҳолларда чақалоқнинг преморбид ҳолати (етилганлик, гестация муддатлари,
перинатал шикастланишлар, мослашиш ва озиқлантириш
даври хусусияти,
ѐндош касалликлар ва ш.к.) хусусиятларига боғлиқ бўлади. ЦМВИ бундай
ҳолатларда сўлак безларининг ѐки висцерал аъзоларнинг алоҳидаланган
шикастланиши шароитида кечади ва маҳаллий шаклга эга.
ЦМВИнинг маҳаллий шаклининг анча тез учрайдиган клиник белгиси
бўлиб майда бронхлар ва бронхиолаларнинг жараѐнга қўшилиши ва
перибронхит ривожланиши билан кечадиган интерстициал зотилжам
263
ҳисобланади. Бунда ҳаѐтнинг биринчи кунидан ѐки биринчи ҳафтасидан
бошлаб йўтал қайд қилинади, унинг жадаллиги ҳансираш ошиши натижасида
кучаяди. Физикал маълумотлар кам. Тана ҳарорати биринчи кунларда
меъѐрлигича қолади, кейин субфебрил бўлади. Аҳвол оғирлиги
нафас
бузилишлари синдромининг ва интоксикация синдромининг тезда ортиши
билан боғлиқ. Ўпка етишмовчилигидан ташқари тезлик билан юрак
етишмовчилиги ривожланади.
Жигар шикастланиши қорин ичи маҳаллий ЦМВИнинг кўп учрайдиган
белгиси ҳисобланади, юқорида баѐн қилинганга солиштирганда анча ижобий
ҳисобланади. Туғма гепатит клиник жиҳатдан ҳаѐтнинг биринчи кунида
юзага келадиган сариқлик билан намоѐн бўлади, сариқлик бир тўлқинли
кечишга
эга
ва
интоксикациянинг
кучсиз
кўринишлари
ҳамда
гепатоспленомегалия билан кечади. Ҳаѐтнинг биринчи ҳафталарида сийдик
ва нажас ранггида ўзгариш кузатилмайди. Бола ҳаѐтининг 3-4-ҳафтасидан
бошлаб кўпчилик болаларда холестаз белгилари қайд қилинади. Сариқлик 2
ойу 3 ҳафта давомида сақланади.
МНТ шикастланиши энг кўп учрайдиган ва башорат жиҳатидан
номақбул синдром ҳисобланади. Бошида
МНТ шикастланиш белгилари
одатда юзага чиқмайди, лекин туғилгандан сўнг 1-2 ойдан кейин
безовталаниш ва сўстлик, адинамия, гипертензион-гидроцефалик ѐки талваса
синдромлари, уйқучанлик, қусишлар, қайт қилишлар, тана вазни
йўқотилиши, ҳаѐтнинг 2-3-ойларида эса – гидро– ва микроцефалия
синдромлари, кечроқ эса – спастик фалажлар, кейинроқ
жисмоний ва
психомотор ривожланишда орқада қолиш юзага келади. Оғир ҳолатларда
МНТ шикастланишининг умуммия ва ўчоқли белгилари – ҳуш бузилиши,
пирамидал белгилар, гемипарезлар, баъзида нафас,
ютиш бузилишлари,
кучайган саливация ҳолатлари билан булбар ҳодисалар ривожланади.
Туғма ЦМВИнинг сурункали шакли касалликнинг ўткир шаклини
бошидан ўтказган болаларнинг маълум бир қисмида ривожланади. Асосий
264
клиник белгилари бўлиб микроцефалия, сурункали гепатит туридаги жигар
шикастланиши (жигар циррозига ўтиши кам),
шунингдек пневмосклероз ва
ўпкалар фибрози ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: