Режа: Геморрагик васкулит Тромбоцитопениялар Геморрагик васкулит



Download 111 Kb.
bet1/4
Sana22.06.2022
Hajmi111 Kb.
#690402
  1   2   3   4
Bog'liq
1476472774 65597

Геморрагик касалликлар


Режа:

  1. Геморрагик васкулит

  2. Тромбоцитопениялар

Геморрагик васкулит


Геморрагик иммун микротромбоваскулит, Шенлейн-Генох касаллиги - тизимли вазопатия бўлиб, унинг негизида майда қон томирларнинг умум иммунокомплексли гиперергик яллиғланиши етади ва тери, бўғимларда, ички органларда транссудативгеморрагик узгаришлар кузатилади.
ТАШҲИСОТ МЕЗОНЛАРИ

  1. Анамнези:

Танглайда инфекция ўчоғи (кўпрок стафилококкли), бошидан инфекция ўтказганлиги тўгрисида маълумот, профилактик эмлашлар, дори-дармонларга аллергия, совкотиш, эндоген метаболитлар билан сенсибилизацияси. Касаллик ўткир бошланиб, гавда ҳарорати 38–39 С гача кўтарилади, умумий ҳолсизлик, иштаҳанинг пасайиши, қайд қилиш аломатлари кузатилиши мумкин. Бирнеча соатдан сўнг касалликнинг бошқа белгилари намоён булади. Геморрагик васкулитга (биринчи марта кузатилганда) кўп синдромлар хосдир.

  1. Клиник мезонлар:

    1. Тери синдроми: тошмалар догсимон-папула ёки майда папула-геморрагик кўринишида бўлиб симметрик жойлашган, олдинига оёклар, қўллар (ёзилувчи, бўғим олди соҳаларида), думба кетма-кетлигида тошиб, камроқ ҳолларда бел, кўкрак ва жуда кам ҳолларда бўйин, юз соҳаларида кузатилади. Тошма элементлари рангпар қавариб турган тери юзасидан кўтарилиб туради, босиб кўрганда йўқолиб кетмайди, катталаги 0,3–0,5 см дан 1–2 см гача. Ранги қип-қизил, кейинчалик тўқлашиб боради. Сўнгра рангпар бўла бошлайди, ўзидан кейин пигментация қолдиради, 2 ҳафта ўтгач йўқолади. Тошмалар интенсивлиги касалликнинг оғирлик даражасига мос келади. Оғир ҳолларда буллёзгеморрагик элементлар кузатилиши мумкин. Баъзи ҳолларда бошнинг соч қисмида, қовоқ, лаб, бармоқ, товон соҳаларида ҳам рўй бериши мумкин.

    2. Бўғим синдроми кўпрок тери синдроми билан хасталикнинг биринчи ҳафтасидаёқ кузатилади, бунда тизза болдир-оёқ панжаси, билак бўғимлари, кафт усти зарарланади. Турли даражадаги синовит хосдир. Артритнинг хамма белгилари: шиш, гипертермия, тери ҳарорати кўтарилиши, оғриқ ва вақтинчалик карахтлик кузатилади.

    3. Абдоминал синдром: тери-бўғим синдроми асосида кузатилиб, баъзи ҳолларда тери синдромидан олдин ҳам келиши мумкин. Қорин соҳасида кучли оғриқ тўсатдан бошланиб, бураб-бураб огрийди ( болалар тиззаларини коринга келтирган ҳолда, қучоқлаб безовта бўлиб ётишади). Тили қуруқ, караш билан қопланган. Қорин бирмунча кўпчиган, пайпаслаганда оғриқли. Кайт қилиш кунига 10–15 мартагача. Оғриқ туфайли бемор овқат ва сувдан воз кечади. Нажаси суюқ, кунига 10 мартагача, қон аралашма бўлиши мумкин.

    4. Буйрак синдроми, одатда, хасталикнинг 3–4 ҳафтасида гематурик нефрит кўринишида кечади.

    5. Висцерал ўзгаришларнинг симптомокомплекси: бош оғриғи, талваса, парезлар, субарахноидал, мия ичига қон қуйилиши белгилари, кардиопатиялар, лимфоаденопатиялар, панкреатит, орхит белгилари, шишлар, Рейно синдроми.

  2. Параклиник мезонлар:

а) умумий қон таҳлили: лейкоцитоз, нейтрофилёз, лейкоцит формуласининг чапга силжиши, ЭЧТ ошиши; эозинофилия ва анемия бўлиши мумкин;
б) сийдик таҳлили: ўтиб кетадиган микрогематурия,
альбуминурия;
в) коагулограмма: ДВС босқичлари кузатилади. Кўпроқ сурункали гиперкоагуляция аломати- қуйилиш вақти ошиши; рекальцификация, тромботест, гепаринга зардоб толерантлиги вақтининг тушиши; фибриноген миқдори ошиши.
г) қон биокимёси: гипоальбуминемия, гипер α2- ва гаммаглобулинемия.
д) иммунограмма: дисиммуноглобулинемия, комплемент, криоглобулинларнинг ошиши.
Қиёсий ташҳисот

Гранулематозли васкулит (тугунчали периартериит, Вегенер гранулематози), Рейно синдроми, криопротеинемия каби касалликлар билан олиб борилади.
Ташҳис эталони: геморрагик васкулит, тери-бўғим- абдоминал кўриниши, III фаоллик даражаси, ўткир кечуви.

Download 111 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish