Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Туғма герпетик вирусли инфекция



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Туғма герпетик вирусли инфекция. 
Туғма герпетик вирусли инфекция – бу амалда бошқарилиш имкони 
йўқ инфекция, болага анте– ва интранатал даврда ўтади. Герпетик вирусли 
инфекция (ГВИ) кенг тарқалган (7% дан 40% гача). Жаҳоннинг барча 
мамлакатларида трансмиссион инфекция сифатида генитал герпеснинг 
учраш тезлиги ортиб бормоқда. ГВИ ҳомиланинг ва янги туғилган 
чақалоқнинг сезувчан аъзо ва тўқимларига (МНТга, жигар, ўпкалар, юрак, 
талоқ, кўрув аъзоларига, шиллиқ пардаларга, терига) деструктив (некротик) 
таъсир қилади. Агар специфик вирусга қарши терапия олиб борилмаса янги 
туғилган чақалоқлар орасида ўлим билан тугаш генерализацияланган 
шаклларида 80-90% га, МНТ шикастланган ҳолатларда 50% га етади, 
болаларнинг фақат 15% соғлом қолади, бошқалари оғир неврологик 
касалликлар билан хасталанади. Неонатал герпес учраш тезлиги 1 : (2500-15 
000) туғруқ. 
Инфицирланишнинг катта хавфи онанинг ҳомиладорлик вақтида 
зарарланишида мавжуд – 40-50%, камроқ ҳолларда рецидивда – 5-8%. 
Ҳомиладорликнинг 32 ҳафтасидан кейин онанинг зарарланиши 10% 


266 
ҳомиланинг инфицирланишига олиб келади, туғруқ олдидан эса – 40-60%. 
30-60% ҳолатларда ҳомиладорлик вақтида герпетик инфекция симптомсиз 
кечиши мумкин. 
Этиология ва эпидемиологияси

Ҳозирги вақтда герпес вируслар (ГВ) қатъий таснифланган ва 70 дан 
ортиқ вакилларни ичига олувчи Herpesviride кенг оиласига қўшилган. Одам 
учун 8 ГВ (human herpes virus – HHV) жуда ҳам патоген. Улар 
герпесвирусларнинг учта кичик оиласига ажратилган: альфа– (I ва II типдаги 
оддий герпес вируслари, варицелла Зостер, сувчечак вируси, III турдаги одам 
герпеси вируси), бета– (цитомегаловирус, VI ва VII турдаги одам вируси 
герпеси) ва гамма (Эпштейн-Бар вируси, IV ва VIII турдаги одам герпес 
вируси, Капоши саркомаси билан боғланган герпесвирус). 
Оддий герпес вируси (ОГВ) антиген ҳоссалари ва нуклеинли таркиби 
бўйича иккита гуруҳга ажратилган: I ва II турдаги вируслар. Биринчи гуруҳ 
билан касалликнинг энг кенг тарқалган шаклларини (юз териси ва оғиз 
бўшлиғи шиллиқ пардалари шикастланишлари) боғлашади, иккинчи гуруҳ 
билан 
гениталий 
шикастланишлари, 
шунингдек 
менингоэнцефалит 
ривожланиши. ОГВнинг битта тури билан инфицирланиш унинг бошқа тури 
билан инфицирланишни истисно қилмайди. «Неонатал герпес» атамаси 
Alphaherpesvirinae кичик оиласига тааллуқли I ва II турдаги оддий герпес 
вируси тоомнидан чақириладиган касалликларга нисбатан қўлланилади. 
Генитал герпесни ташувчанлик 46% аѐлларда қайд қилинади. Уларда 
генитал герпес кшп ҳолларда II турдаги оддий герпес вируси томонидан 
чақирилади. Чақалоқлар улар билан кўпроқ зарарланади. Аммо охирги 
йилларда орогенитал алоқалар тарқалганлиги боис чақалоқлар иккала 
турдаги ОГВ билан инфицирланади. 
Ҳомила антенатал (5-10% йўлдош орқали ѐки кўтарилувчи йўл билан) 
ѐки интранатал даврларда (75-85% контакт йўл билан) зарарланади. 
Ҳомиладор аѐл генитал герпесни туғруққа 1 ой қолганда илк маротаба 


267 
аниқлаган ҳолатда неонатал герпес ривожланиш хавфи жуда ҳам юқори. 
Герпетик шикастланиш бор ѐки герпетик инфекция (ГИ)нинг субклиник 
шакли қайта фаоллашиши билан хасталанган ота-оналар, болалар, тиббий 
ходимлар билан контактда бўлганда чақалоқларда ГИ кам ривожланади. 
Интранатал зараланишда ѐки туғилгандан кейин янги туғилган 
чақалоқлардаги ГИ клиник манзараси бола ҳаѐтининг 2-кунидан 30-кунигача 
бўлган даврда ривожланиши мумкин. Антенатал инфицирланишда (асосан 
кўтарилувчи йўл билан) бола ѐ ГИнинг ривожланган клиник манзараси билан 
туғилади, ѐки касаллик ҳаѐтнинг биринчи 24-48 соат ичида шаклланади. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish