Клиник манзараси
.
Туғма микоплазмали инфекциянинг генерализацияланган шакли
боланинг кўпгина аъзо ва тизимлари: жигар, ўпкалар, буйраклар, МНТ
шикастланишлари билан кечади. Шу аъзоларнинг туғма нуқсонлари
ривожланиш эҳтимоли бор.
Уреаимкоплазмали инфекция билан шикастланган чақалоқлар ҳолати
кўпинча оғир бўлади. Касаллик генерализацияланган шаклга эга ва кўзлар,
280
жигар,
буйраклар,
тери
қопломлари,
лимфатик
тугунлар,
МНТ
шикастланишлари,
интерстициал
зотилжам,
геморрагик
синдром,
гепатоспленомегалия ва остеомиелит ривожланиши билан намоѐн бўлади.
МНТ шикастланиши менингит, менингоэнцефалит, Гейне-Барре
касаллиги туридаги полирадикулоневрит, энцефалопатиялар кўринишида,
психомотор ривожланишда орқада қолиш билан намоѐн бўлади. Қатор
болаларда қорин ичи микоплазмознинг энг биринчи кўринишларидан бири
бўлиб ҳаѐтнинг 1-ҳафтасида ривожланадиган ўткир гидроцефалия
ҳисобланади.
Myc. Pneumoniae томонидан чақирилган зотилжам учун қуйидагилар
хос:
– нафас йўлларининг шиллиқ қаватлари ѐндош катарал яллиғланиш
ўзгаришлари (фарингит, трахеит, бронхит);
– токсикознинг тезлик билан ошиб бориши;
– ўнг ўпканинг нисбатан анча ифодаланган шикастланиши;
– оғир нафас етишмовчилигининг йўқлиги.
Касаллик юқори нафас йўлларининг ифодаланган катари, тана
ҳарорати ошиши (38-40 °С, узоқ вақт сақланади, лекин кейин критик тарзда
меъѐргача тушади), иштаҳа йўқолиши, бўшашганлик, қайт қилиш,
геморрагик синдром, тери қопламларининг рангпарлиги ва сариқлилиги
билан намоѐн бўлади. Бунда аускультатив турли калибрдаги хириллашлар
эшитилади, йўтал турғун қуруқ характерга эга. Йўтал беморни унчалик
безовта қилмайди, аммо 30-60 кунгача, баъзида ундан кўп муддатга
сақланади. Рентгенограммада ўпка расми кучайиши шароитида ўпкаларнинг
ўчоқли инфилтратланганлиги, ўпка илдизларининг кенгайиши қайд
қилинади. Myc. Hominis томонидан чақирилган қорин ичи микоплазмозида
зотилжаминг клиник манзараси Myc. Pneumoniae томонидан чақирилган
зотилжамга жуда ўхшаш.
Ташхислаш
.
281
Микоплазмали инфекция диагностикасида анамнестик маълумотлар
(бола ташлашлар, ривожланиш нуқсонларига эга болаларнинг туғилиши),
клиник кўринишлар ва лаборатор текширишлар (нурли, гистологик,
цитологик диагностика, ПЗР, иммунфермент ва бактериаологик таҳлиллар,
бевосита ва билвосита иммунофлюоресценция, ДНК-диагностика, КБР ва
микоплазмали инфекция учун специфик бўлган плазмобластик реакция)
натижалари катта аҳамиятга эга.
Антенатал даврда ултратовушли сканирлаш услуби катта диагностик
аҳамиятга эга бўлади.
Даволаш
.
Янги туғилган чақалоқларни даволашда эритромицин (40-50 мг/кг/кун),
спирамицин (100-150 мг/кг/кун) 3 маҳал, томчилаб 5-10 кун курс билан
юбориш яхшироқ; макропен (40-50 мг/кг/кун оғиз орқали 3 маҳал 2 ҳафталик
курс), азитромицин (5-10 мг/кг кунига 1 марта, курс 3 кун) қўлланилади ва
биоценоз тиклангунча бир вақтнинг ўзида синдромал ва симптоматик
терапия олиб борилади.
282
Do'stlaringiz bilan baham: |