11-БОБ. СEПСИС
Сепсис – қадимги замонлардан бери маълум бўлган касаллик,
Гиппократ, Гален, Ибн Сино ва бошқаларнинг асарларида тасвирланган
бўлиб, юнон тилидан таржима қилинганда, сепсис «қоннинг чириши» деган
маънони англатади.
Ҳозирги вақтда сепсис бактериал табиатли юқумли-яллиғланиш
касаллиги сифатида қаралмоқда, шартли-патоген, патоген микрофлора ѐки
қўзғатувчиларнинг ассоциацияси сабабли келиб чиқади, ациклик кечиши,
бирламчи йирингли-яллиғланишли ўчоқ ва/ѐки бактеремия, организмнинг
пасайган ѐки ўзгарган иммунологик реактивлиги шароитида жараѐннинг
генерализацияси, тизимли яллиғланиш жавоб синдроми (SIRS), ДТИ-
синдроми ва кўп аъзоли етишмовчилик ривожланиши билан тавсифланади.
Сепсис айнан неонатал даврда юзага келишининг максимал тезлиги
туфайли неонатологлар учун жуда мураккаб муаммо ҳисобланади. Янги
туғилган чақалоқлар орасида сепсиснинг учраш тезлиги 0,5-0,8% ни ташкил
қилади, аммо у етилиб туғилган ва чала туғилган чақалоқлар орасида бир хил
эмас. Масалан, вақтида етилиб туғилган чақалоқлар 0,1% ҳолатда сепсисдан
азият чекишади, чала туғилганлар орасида сепсис учраш тезлиги 10 марта
тез, кўпинча 1% гача, тана вазни 500-1000 г бўлган жуда ҳам чуқур чала
туғилганлар орасида ушбу птаология учраш тезлиги 30-33% га ортади.
Янги туғилган чақалоқларнинг сепсис сабабли ўлим даражаси ўртача
15% дан 40% га етиб боради, қорин ичи сепсис ҳолатида 60-80% гача
кўтарилади.
Этиологияси ва патогенези.
Этиологияси
. Сепсиснинг этиологик структураси доимо ўзгариб
туради. Ҳаѐтнинг биринчи 4 кунида (эрта) бошланадиган сепсисда 40%
ҳолларда Б, Е гуруҳи стрептококклари, энтерококклар (Д стрептококклар), 4-
15% ҳолатларда анаэроблар, коагулаза-манфий стафилококклар, шунингдек
клебсиеллалар, ичак таѐқчалари, яъни онанинг туғруқ йўлларини
299
колонизация қилган бактериал флора қўзғатувчи бўлади. Кеч сепсис учун
(ҳаѐтнинг 4-5-кунида ѐки ундан кўп) манфий флора (клебсиелла, кўк
йирингли таѐқча, серрация, энтеробактер, эшерихий) характерли, аммо
сўнгги йилларда этиологик омил сифатида стафилококклар (олтин,
эпидермал, варнери)нинг роли яна ошди. Беморларнинг 50% да қўшилиб
келган (микст) флора, масалан, стафилококклар ва грамманфий бактериялар
топилади.
Бугунги кунга келиб, X қайта кўриб чиқилган КХТга биноан, кандида
сепси (микоз) ажратилмаган, у иккиламчи ҳисобланади ва уни мустақил
нозологик шакл сифатида қараб, “генерализацияланган кандидозли
инфекция” атамаси қўлланилади.
Этиологик омилни аниқлаш мажбурийдир, сабаби касаллик
этиологияси хасталикнинг клиник манзарасини белгилаб беради, дори
терапиясини танлашда ва касаллик оқибатида муҳим.
Инфицирланишнинг асосий манбалари қуйидагилардир: кўпинча
ҳомилани анте– ва интранатал инфицирлайдиган она; туғруқхоналар ва
бошқа тиббий муассасаларнинг тиббий ходимлари; атроф муҳит.
Ҳомила инфицирланишининг асосий йўллари: кўтарилувчи, контакт
(интранатал), йўлдош орқали (гематоген), тушувчи (қорин бўшлиғи, бачадон
найлари).
Постнатал даврда боланинг инфицирланиши гематоген, лимфоген,
контакт, тушувчи ва кўтарилувчи йўллар билан рўй беради.
Сепсиснинг ривожланишига олиб келувчи омилларни 2 та гуруҳга
ажратиш мумкин.
– ҳомила ва янги туғилган чақалоқнинг иммун тизимига депрессив таъсир
кўрсатадиган;
– унинг инфицирланишига олиб келувчи.
Уларнинг таъсир ваытига кўра антенатал, интранатал ва постанатл
омиллар фарқланади.
300
Ҳомила ва янги туғилган чақалоқнинг иммунитети шаклланишига
депрессив таъсир кўрсатадиган перинатал омиллар:
– она томонидан: гестозлар, генитал ва экстрагенитал патология,
ҳомиладорликнинг узилиш хавфи, ҳомиладор аѐлларнинг овқатланишидаги
камчиликлар, эндокрин патология;
– бола томонидан: чала туғилганлик, етилмаганлик, совуқ стресси, ҚИРС ва
туғма гипотрофия, туғруқ травмаси, НБС, ЎРВИ, ҳомиланинг қорин ичи
гипоксияси ва туғилишда асфиксия, эрта неонатал даврда мослашув
жараѐнларининг бузилиши.
Ҳомиланинг ва янги туғилган чақалоқнинг инфицирланишини
келтириб чиқарадиган анте-, интранатал омиллар: ҳомиладорлик ва туғиш
пайтидаги урогенитал инфекциялар, ҳомила атрофи сувларининг эрта
чиқиши, узоқ вақтли сувсизланиш даври (6 соатдан ортиқ ), 24 соатдан
кўпроқ давом этган туғруқ, чўзилган туғруқлар, туғруқдаги иситмалаш,
ҳомиладорлик даврида сурункали инфекция ўчоқлари ва уларнинг қўзиши,
туғруқдан кейинги даврда онада юқумли ва яллиғланиш жараѐнлар.
Даволаш-диагностик муолажалар: интубация, ТБД лаваж (инстиляция),
ЎСВ, марказий ва периферик веналарни, сийдик пуфагини катетерлаш ва
бошқалар.
Янги туғилган чақалоқларда турли хил инфекцион ўчоқларнинг
мавжудлиги: омфалит, ўткир респираторли вирусли инфекциялар, зотилжам,
йирингли-яллиғланишли тери касалликлари, айниқса ҳаѐтнинг дастлабки 7
кунида, дисбиоз.
Иммунологик бузилишларни чуқурлаштирадиган ятроген омиллар:
гормонал терапия, ҳомиладор аѐллар ва янги туғилган чақалоқларнинг
норационал антибактериал терапияси, етарли миқдорда калория билан
таъминланмаганлик, гипоксия, метаболик
бузилишларни тузатишга
қаратилган терапевтик тадбирларнинг самарасизлиги.
301
Do'stlaringiz bilan baham: |