Болаларга тавсия этиладиган саволлар.
1. Мактабга боришни хоҳлайсанми?
2. Нима учун мактабга бориш керак?
3. Мактабда нима билан шуғулланасан? (одатда мактабда нима қилишади).
4. Мактабга боришга тайёр бўлиш учун нима қилиш керак?
5. Дарс нима? Унда нима билан шуғулланишади?
6. Мактабдаги дарсларда ўзини қандай тутиш керак?
7. Уй вазифаси нима?
8. Нима учун уй вазифаси бажарилади?
9. Мактабдан уйга келиб нима билан шуғулланасан?
10. Мактабга бориб ўқий бошласанг, ҳаётингда қандай ўзгаришлар рўй беради?
Саволнинг мазмунига мос келувчи жавоблар тўғри деб қабул қилинади. Агар нотўлиқ бўлса, қўшимча саволлар берилади. Ҳар бир саволнинг маъносини бола тўғри тушунганлигига аҳамият бериш керак.
Ушбу методика бўйича болалар тўплаши мумкин бўлган максимал балл - 10 бўлиб, бу боланинг руҳий жиҳатдан мактаб таълимига тўла тайёр эканлигини билдиради.
Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар:
1.Боланинг мактабда ўқишга психологик тайёрлигининг мезонлари?
2.Боланинг мактабда ўқишга психологик тайёрлигини қандай методикалар орқали аниқлаш мумкин?
VI. ДИҚҚАТНИ ДИАГНОСТИКА ҚИЛИШ МЕТОДЛАРИ
Диққатнинг барқарорлиги ва маҳсулдорлигини аниқлаш.
Болага Ландольт ҳалқачалари тасвирланган варақ кўрсатилади ва қуйидагича кўрсатма берилади:
«Ҳозир биз сен билан битта ўйин ўйнаймиз. Бу ўйиннинг номи «Диққатингни бир жойга тўпла ва тезроқ ишлашга ҳаракат қил» деб аталади. Бу ўйинда сен бошқа болалар билан мусобақалашасан. Биз сени қандай натижага эришганингни кўрамиз ва бошқа болаларнинг натижалари билан солиштирамиз. Мен ўйлайманки, сенинг натижаларинг ҳам бошқаларникидан қолишмайди». Болага Ландольт ҳалқалари варақаси кўрсатилади ва нима қилиш кераклигини тушунтирилади. Ҳалқа қаторини навбатма-навбат диққат билан кўриб чиқиб, улардан кўрсатилган ёриғи борини топиб, ўчириб ёки чизиб чиқиши керак. (7-илова).
Бу иш 5 минут вақт давомида бажарилади. Текширувчи ҳар бир минут орасида «Чиз» деган сўзни айтади. Бола Ландольт ҳалқаларини кўриб чиқаётганда, қаерга келган бўлса, ўша жавобга шу буйруқдан сўнг вертикал чизиқ чизади. 5 минут вақт ўтгач, текширилувчи «Тўхта» деган буйруқни эшитгандаи сўнг ўша ерга 2 та вертикал чизиқ чизиб, ишни тўхтатиши керак. Тадқиқотчи натижаларни таҳлил қилар экан, бола томонидан 1 минутда ва умумий 5 минутда қанча халқаларни кўриб чиққан, 1 дақиқада ва 5 минут давомида нечта хатога йўл қўйганлигини аниқлайди. Бола диққатини маҳсулдорлиги ва барқарорлиги қуйидаги формула асосида аниқланади.
S = 0,5 N-2,8п
60
Бунда S - диққатнинг маҳсулдорлиги ва барқарорлиги, N -бола томонидан ҳар бир минутда кўриб чиқилган ҳалқалар миқдори, п - бола томонидан йўл қўйилган хатолар миқдори.
Натижанинг миқдорий таҳлилида ҳар бир 60 секундлик вақт учун алоҳида формула асосида ҳисоб бажарилади.
Барча S - кўрсаткичлари учун график чизилади.
Ушбу график асосида бола диққатининг маҳсулдорлиги ва барқарорлиги динамикасининг ўзгариши ҳақида хулоса чиқариш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |