1-синф учун саволлар
1. Сенинг фамилиянг, исминг ва отангнинг исми нима?
2. Ойинг ва дадангнинг ёши нечада?
3. Бувинг ва бобонгнинг исмлари нима?
4. Сен яшаётган давлатнинг пойтахти қандай номланади?
5. Сенинг қариндошларинг яшайдиган кўча қандай номланади?
(Бу саволга тўғри жавоб учун ҳеч бўлмаганда қариндошлари яшайдиган кўчалардан бирининг номини тўғри айтиши керак).
6. Сенинг қариндошларинг ёки танишларингнинг уй номери ва квартирасининг номери қандай?
7. Уйингиз атрофида учратиш мумкин бўлган қушларни сана?
8. Қайси ойда қор ёғади ва қачон эрий бошлайди?
9. Сен мактабга асосан соат нечада кетасан ва мактабдан келасан? ( тўғри жавоб соат билан бирга минути ҳам кўрсатилгани ҳисобланади?).
10. Уйларингда бор бўлган асбобларнинг номини айт? (Бу саволга тўғри жавоб - учтадан кам бўлмаган асбобларнинг номи айтилса).
2-синф учун саволлар.
1. Сенинг ота-онангни исми, фамилияси ва отасининг исмлари нима?
2. Аканг ёки синглингнинг ёши нечада?
3. Бирон-бир яқин қариндошларингни фамилияси, исми ва отасининг исми нима?
4. Сен яшайдиган вилоятнинг бош, катта шаҳри қандай номланади?
5. Сенинг қариндошларинг ёки танишларинг яшайдиган шаҳар ва кўча қандай номланади?
6. Сенинг тоғанг ёки холанг яшайдиган уй ва квартира номери қандай? (тўғри жавоб учун иккаласидан бирининг манзилини тўғри айтса етарли).
7. Ўрмонда яшайдиган ҳайвонлар қандай номланади? (тўғри жавоб учун улардан камида тўрттасини номини айтиши керак).
8. Қайси ойда дарахтларда куртаклар пайдо бўлади? Қайси ойдан бошлаб сен яшайдиган ерда барглар сарғаяди?
9. Ойинг ва даданг асосан соат нечада ишдан қайтишади? (тўғри жавоб учун минутини айтмасдан соатини айтсагина кифоя).
10. Уйларингда мавжуд бўлган барча жиҳозларни айт? (тўғри жавобга камида учта ҳар хил жиҳоз номини айтиши керак).
3-синф учун саволлар
1. Бувинг ва бобонгнинг исми, фамилияси ва отасининг исми нима?
2. Бувинг ва бобонгни ёши нечада? (Агар улар ҳаёт бўлмаса, уларнинг ҳаётлик вақтларидаги охирги йилидаги ёши нечада).
3. Узоқ қариндошларингдан биронтасини фамилияси, исми ва отасининг исми нима? Аввал ким ҳақида гапирмоқчи эканлигингни айт? (Бу саволга жавоб ҳеч бўлмаганда узоқ қариндошларидан бирини номини айтиши ҳисобга олинади).
4. Сен яшайдиган туман қандай номланади? (Бу саволни бир неча марта ўзгартириш мумкин).
5. Сенинг ота-онанг туғилган шаҳар қандай номланади? (Тўғри жавоб боланинг ота-оналаридан бирини туғилган жойини айтиши керак).
6. Қариндошларингнинг телефон номери қандай? (Тўғри жавоб учун фақат битта номер айтса кифоя).
7. Дарёда яшайдиган балиқларнинг номларини сана?
8. Дунёнинг қайси мамлакатларида қиш ёки ёз бўлмайди?
9. Асосан соат нечада нонушта ва кечки овқат қиласан? (Тўғри жавобга соат ва минутни айтиши керак).
10. Транспорт воситаларини баъзи бирлари қандай номланади? (Тўғри жавоб учун транспортларнинг номини учтадан кам айтмаслиги керак).
Do'stlaringiz bilan baham: |