НАТИЖАЛАРНИ БАҲОЛАШ
Бола топшириқни бажаришда қўлга киритилган баллар йиғиндисининг энг юқориси – 10 баллга, қуйиси – 0 баллга тенг бўлади.
Тажриба сўнггида жами баллар ҳисобланади. Шу болани қайта психодиагностика қилиш зарур бўлса, янги сўзлар тўпламидан фойдаланиш тавсия қилинади.
Равожланиш даражаси ҳақида хулоса:
10 балл –жуда юқори
8-9 балл - юқори
4-7 балл –ўрта
2-3 балл- қуйи
0-1 балл- жуда паст
10.2 . «ПАССИВ СЎЗ БОЙЛИГИНИ АНИҚЛАШ»
Бу методика болага қўзғатувчи материал сифатида юқоридаги методикадаги каби ҳар бир 10 та сўздан иборат 5 та тўплам тавсия қилинади.
Мазкур методика қуйидаги тарзда олиб борилади. Болага биринчи тўпламдан биринчи сўзни, яъни вертолёт сўзини ўқиб эшиттирилади ва қолган тўпламлардан бир гуруҳга мансуб маъно жиҳатидан мос келувчи сўзни топишни сўралади. Қолган тўпламлардаги сўзларнинг ҳар бирини 1 секунд вақт оралиғида секин-асталик билан ўқиб берилади. Ўқиб эшиттирилаётган вақт давомида бола маъно жиҳатидан мос келувчи сўзни тўпламдаги қаторлардан топиб кўрсатиши лозим.
Масалан: агар олдинроқ «велосипед» сўзини эшитган бўлса, кейинги тўпламдан «транспорт» турига кирувчи, иккинчи сўз «самолёт» сўзини топиши керак.
Машғулот шу тарзда давом этиб, бола кейинги тўпламлардан «автомобил», «автобус», «мотоцикл» сўзларини топиши лозим.
Агарда бола тўпламдаги сўзларни бир бор ўқиб эшиттирганда топа олмаса, тезлик билан сўзларни яна бир бора ўқиб эшиттирилади. Агар биринчи ўқилганда бола сўзни топса-ю, бу нотўғри бўлса, тадқиқотчи хатони белгилаб қўяди ҳамда кейинги қаторни ўқийди.
Болага керакли сўзни топиши учун 4 та қатордаги барча сўзларни ўқиб эшиттиргач, тадқиқотчи тўпламдаги 2-сўзни ўқишни бошлайди ва бу бола биринчи тўпламдаги сўзларни барча қолган тўпламлардан тўғри топгунга қадар давом эттирилади.
Эслатма: тадқиқотчи иккинчи ва қолган қатордаги сўзларни ўқиб эшиттиришдан олдин, болага ҳар бир топилган сўзнинг маъносини эсдан чиқариб қўймаслиги учун уни эслатиб туриши лозим.
Масалан: Агар бола биринчи тўпламдаги «велосипед» сўзига мос келувчи «самолёт» ва «автомобил» сўзларини, 2 ва 3-қатордан топиб улгурган тадқиқотчи 4-қаторни ўқиб беришдан олдин унга қуйидаги сўзларни айтиши керак: «Демак биз сен билан бир гуруҳга маъно жиҳатидан кирувчи «велосипед», «самолёт», «автомобиль» сўзларини топишга улгурдик. Сен буни ёдингда сақлаб тур, мен қуйидаги қатордаги сўзларни ўқиганимда, юқоридаги сўзларга мос келувчи сўзни эшитишинг билан менга айтасан»
Do'stlaringiz bilan baham: |