37
ҳақидаги таълимотни қайтадан ишлаб чиқди. У биринчи ўринга айният қонунини
қўяди. Бу қонунга онтологик таъриф беради: ҳар бир буюм шу буюмнинг
ўзидадир, яъни
А-А дир,
В-В дир ва х.к. Зиддият қонунини қуйидагича
таърифлайди: бир вақтда буюм ҳам мавжуд, ҳам мавжуд эмас бўлмайди, А бўлса,
нарса А эмас бўла олмайди. Буни қуйидагича ифодалаш мумкин: ҳар бир гап ё
хатодир. Бунда зиддият ва учинчиси истисно қонуни бирлаштирилади: 1) бир гап
ҳам чин, ҳам хато бўлмайди; 2) хақиқат ва ёлғон ўртасида хеч нарса йўқ. Лейбниц
фикрича, зиддият ва учинчиси истисно қонунлари ҳулоса чиқаришда асос бўлади.
Етарли асос қонунини Лейбниц қуйидагича ифодалайди: ҳамма мавжуд нарсалар
мавжуд бўлиши
учун етарли асосга эга, етарли асоссиз бирорта вокеа чин,
ҳақиқий бўлмайди. Мантиқий қонунлар билиш жараёни учун аҳамиятлидир.
Тафаккуримиз объектлари ё фақат фикрда мавжуд бўлади, ё реал мавжуд бўлади.
Лейбниц хозирда символик мантиқ номи билан юритиладиган мантиқка асос
солди. У тафаккурнинг турли жараёнларини, жумладан
тафаккур шакллари ва
қонунларини ифодалашда математик усуллардан фойдаланиш йўлларини таклиф
килди. 1666 йилда Лейбниц «Комбинация қилиш санъати ҳақида» асарини ёзган
бўлиб, символик мантиқнинг туғилиши шу йил ва шу асар билан бошланади.
Лейбниц мантиқ фанининг предмети ва вазифаси ҳақида тўхталиб, унинг
вазифаси тафаккурнинг формал алоқаларини
тасвирлаш, унинг предмети
билимнинг мазмунини ўрганишдир, дейди. У мантиқ
илмининг амалий
аҳамиятини юкори баҳолайди.
Лейбницнинг мантиқий таълимоти қуйидаги принципларга асослаган: 1) ҳар
бир тушунчани оддий кайд қилинадиган, бошқа бўлинмайдиган тушунча ҳолига
келтириш мумкин; 2) мураккаб тушунчалар оддий тушунчаларнинг ҳажмини
кўпайтириш ва кесиштириш мантиқий амали воситасида келтириб чикарилади; 3)
дастлабки оддий тушунчалар тўплами зиддиятсиз бўлиши шарт; 4) ҳар қандай чин
мулоҳаза предикатив ҳисобланади, яъний у эквивалент тарзда бошқа шаклга
ўтказилади ва бунда предикатнинг субъектда мавжудлиги назарда тутилади. 5)
Ҳар қандай чин бўлган тасдиқловчи гап шу маънода аналитик ҳисобланадики,
унинг предикати субъектда мавжуд бўлади.
Лейбниц мантиқий моддаликлар системасини ишлаб чиқди:
Мумкин = зиддиятсиз
зарурий = инкори
зиддиятли
тасодифий = инкори зиддиятсиз
мумкин бўлмаган = зиддиятли
Лейбниц математик мантиқнинг қуйидаги қонунларини таърифлаб беради:
Рефлексивлик қонуни: х= х
Симметрия қонуни: х = y, y = x.
Транзитивлик қонуни: [ (х=у) ^ (у = z) Ù х = z]
Лейбницнинг мантиқ илмига оид қарашлари Х.Вольф
томонидан
ривожлантирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: