Њзбекистон республикаси олий ва њрта махсус таълим вазирлиги


Николай Алексеевич Васильев



Download 0,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/123
Sana25.02.2022
Hajmi0,87 Mb.
#263314
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   123
Bog'liq
falsafa domlo mantiq mustaqil ish

Николай Алексеевич Васильев (1880-1940) «Жузъий ҳукмлар тўғрисида,
қарама – қаршиликларнинг учбурчаги ҳақида ва 4-си истисно қонуни ҳақида»
(1910); «Хаёлий мантиқ» (1912), «Мантиқ ва метамантиқ» асарларининг
муаллифидир. У ўз таълимотида формал анологияни Л. Лобачевскийнинг
ноевклид геометрияси билан бирлаштирган. Унинг бу таълимоти чексиз
кўпликлар учун учинчиси истино қонунининг кўлланилмаслиги ҳақида дастлабки
фикрлардан бўлган.
Рус математиги ва мантиқшуноси Платон Сергеевич Порецкий (1846-
1907) математик мантиқнинг ривожланишига муҳим хисса қўшган.
Порецкийнинг мантиқ системасида асосларнинг берилган системасидан
ҳулосани келтириб чиқариш ва ҳулоса сифатида олиниши мумкин бўлмаган
асосларни топиш масалалари ишлаб чиқилган.
Янги даврда инглиз мантиқшунослиги
Джон Фредерик Вильям Гершел (1792-1871) инглиз математиги ва
мантиқшуноси бўлган. У «Табиатшуносликни ўрганишга кириш» (1832) асарида
Миллдан 11 йил аввал илмий индуктив методларнинг асосий мазмунини ёритиб
берган. Гершел фикрича, ҳодисалар ўртасидаги сабабий алоқадорликни аниқлаш
барча фанларнинг асосий вазифасидир. У сабабий алоқадорликни аниқлашнинг
қуйидаги қоидаларини ишлаб чикди:
1.
сабаб ва оқибат алоқадорлигининг ўзгармаслиги;
2.
сабаб бўлмаса, оқибатнинг ҳам бўлмаслиги доимий, ўзгармасдир;
3.
сабаб чинлигининг ортиши ёки камайиши билан оқибатнинг ҳам
чинлигининг ортиши ёки камайиши;


41
4.
оқибатнинг сабабга пропорционаллиги;
5.
сабабнинг йўқолиши билан оқибатнинг ҳам йўқолиши;
Гершелнинг бу қоидалари илмий индукция методларининг яратилишида
муҳим роль ўйнаган.
Джон Стюарт Милль (1806-1873) – инглиз файласуфи ва мантиқшунаси.
Силлогистик ва индуктив мантиқ системаси (1843) асарининг муаллифи.
У ҳам Беркли, Юм ва Кант каби ҳодисаларнинг чин моҳиятини билиш
мумкинлигини инкор этган. Инсон фақат сезгилар воситаси орқали ҳодисаларни
билади, холос, сезгилардан ташқарида хеч қандай буюм мавжуд бўлмайди, деб
ҳисоблаган.
Милль фикрича ҳукм ҳодисалар ўртасидаги муносабатларнинг ифодасидир.
Шу фикрга асосланган ҳолда, у ҳукмларни 5 турга ажратади:
1.
мавжудлик ҳукумлари;
2.
давомийлик, кетма – кетлик ҳукмлари;
3.
ўзаро мажудлик ҳукмлари;
4.
сабабий боғлиқлик ҳукмлари;
5.
ўхшаш муносабатларни ифодаловчи ҳукмлар.
Милль Ф. Бэкон, Р. Уэтли, Ю. Юэл ва Гершел асарларига таяниб,
психологик йуналишдаги мантиқий система тузди. Унингча, мантиқ хақиқатни
излаш методларини ўрганувчи фандир. Бу методлар ҳулоса чиқариш қоидалари ва
исботлаш усулларини ўз ичига олади.
Милль асоссиз ҳолда дедуктив йуналишни танқид қилиб, индуктив
йўналишига ортиқча баҳо беради. Унинг таъкидлашича, силлогизм хеч қандай
янги билим бермайди. Умумий ҳукм хусусий ҳолатни исботлай олмайди, чунки
умумий ҳукмнинг ўзини исботлаш талаб қилинади, дейди.
Лекин Милль яратган илмий индуктив ҳулоса чиқаришнинг методлари катта
аҳамиятга эга бўлган. Булар:
1.
қолдиқлар методи;
2.
тафовут методи;
3.
ўхшашлик ва тафовут қўшма методи;
4.
йўлдош ўзгарувчи методи;
5.
ягона ўхшашлик методи.
У ҳар бир методнинг ифодаланиш усулини (формуласини) ойдинлаштирди
ва уларнинг тадқиқотчилар учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини мисоллар билан
тушунтириб берди.
Шунинг учун бу методлар мантиқ тарихида Милль методлари деб аталади.
Милль таълим тарбия соҳасида мантиқ илмининг ўрнига юқори баҳо берган.
У ўз автобиографиясида: «Янгича тарбиялашда, фикрловчи инсонларни
шакллантиришда мантиқ илмидан яхшироқ восита бўлмаслигига ишончим
комил», - деб ёзган.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish