Њзбекистон республикаси олий ва њрта махсус таълим вазирлиги


Янги даврда рус мантиқшунослиги



Download 0,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/123
Sana25.02.2022
Hajmi0,87 Mb.
#263314
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   123
Bog'liq
falsafa domlo mantiq mustaqil ish

Янги даврда рус мантиқшунослиги
Янги давр рус мантиқшунослари ҳам мантиқ илмининг ривожланишига
ўзларининг муносиб хиссаларини қўшганлар.
XVII асрнинг иккинчи – ярмида биринчи марта мантиқдан дарслик
чикарилган. Шу вақтдан бошлаб Россияда мантиқ илмининг ривожланишини
кузатиш мумкин. Мантиқ билан жиддий шуғулланган биринчи рус олими М.В.
Ломоносов (1711-1765) бўлган. У билимларнинг манбаи объектив воқеликдир,
билимнинг ягона воситасини эса, тажриба, эксперимент, деб билган. Формал
мантиқнинг тўрт асосий қонунини муваффақиятли муҳокама юритишнинг
элеметлар принциплари деб атаган.
У мантиқ илмига қуйидаги янги фикрларни киритган:
1.Ҳукмларни умумий ва якка турларга ажратган. Жузъий ҳукмни инкор
этган.


39
2.Силлогизмнинг Darapti (AAI), Felapton (EAO), Bramalip (AAI) ва Fesapo
(EAO) модусларини инкор этган. (математик мантиқда ҳам силлогизмнинг бу
модуслари инкор этилган).
У ҳулоса чиқаришни силлогистик ва силлогистик бўлмаган турларга
ажратишга караш бўлган ва ҳулоса чиқаришнинг қуйидаги классификациясини
таклиф этган:
1.
Бўлакдан бутунга қараб ҳулоса чиқариш.
2.
Номидан ҳулоса чиқариш.
3.
Таъсирдан ҳулоса чиқариш.
4.
Вақт, ўрин ва шароитдан ҳулоса чиқариш.
5.
Келиб чикишдан ҳулоса чиқариш.
6.
Сабабдан ҳулоса чиқариш.
7.
Аввалгиларидан ва кейингиларидан ҳулоса чиқариш.
8.
Тенгламадан ҳулоса чиқариш.
9.
Ўхшаш буюмлардан ҳулоса чиқариш.
10.
Қарама – қарши ва ўхшаш бўлмаган буюмлардан ҳулоса чиқариш.
Ломоносовнинг «Нотиқликдан қисқача кўлланма» (1748) номли асари
Россияда узок вақт давомида мантиқдан дарслик бўлиб хизмат қилган.
М.И. Каринский. (1840-1917) ва унинг шогирди Л.В. Рутковский (1858-
1920) йирик рус мантиқшунослари бўлган ва кўпроқ ҳулоса чиқариш масалалари
билан шуғулланишган.
Каринский аксиоматик- дедуктив мантиқ системасини тузишга ҳаракат
қилган. Бунда у тенглик муносабати орқали дедуктив ва индуктив ҳулоса
чиқаришни ифодаланамокчи бўлган Каринский талқинида ҳулоса чиқариш
қуйидагича структурага эга.
a R b
b = c
a R C
Масалан:
Москва Париждан шарқда жойлашган.
Париж Франциянинг пойтахти.
Москва Франция пойтахтидан шарқроқда жойлашган.
Каринский хулосаларни икки гуруҳга бўлади:
1.
«субъектларини солиштириш» га асосланган,
2.
«предикатларни солиштириш» га асосланган.
(Унда S ва Р тушунчалари анъанавий мантиқга тўғри келмайди).
Ҳулоса «S» ёки « Р » ўртасидаги айнанлик (тафовут) асосида чиқарилади.
Каринский фикрича, бу икки гуруҳ ҳулоса чиқаришнинг ҳамма турларини ва
гипотезани ҳам ўз ичига олади. Каринский ўз классификациясида ҳулоса
чиқаришнинг ҳамма турларини қамраб олмоқчи бўлган, лекин бу вазифани бажара
олмаган.


40
Л.В. Рутковский «ҳулоса чиқаришнинг асосий турлари» (1889) асарида
ҳулоса чиқаришни интенсив (мазмунига асосланиб) ва экстенсив (ҳажмига
асосланиб) турларга бўлади. Унинг ҳулоса чиқариш классификацияси қуйидагича:
1 – гуруҳ: ҳажмига кўра ҳулоса чиқариш (мантиқий эгадан ҳулоса чиқариш):
а) традукция (ўхшашлик, айнанлик, шартли боғлиқ лик);
б) индукция (тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган);
в) дедукция (гипотетик ва гипотетик бўлмаган);
2-гуруҳ: мазмунига кўра ҳулоса чиқариш (кесимдан ҳулоса чиқариш):
а) продукция (айирувчи силлолизм);
б) субдукция (классификациялаш ва предметни тартибга киритишдаги
ҳулосалар);
в) эдукция (предметнинг синфга мансублигидан ҳулоса чиқариш, математик
эҳтимолликдан ҳулоса чиқариш).
Продукциянинг аксиомаси: «Предмет В белгисига эга эканлигидан, шу
предмет С белгиси эга, деб ҳулоса чикарилди, чунки В белги доимо С белги билан
биргаликда мавжуд бўлади».
Каринский ва Рутковскийларнинг таълимотлари XIX асрда анънавий
мантиқнинг ривожланишига муайян даражада таъсир кўрсатди.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish