Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик


Ботаник характеристикаси ва биологик хусусиятлари



Download 3,2 Mb.
bet87/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

Ботаник характеристикаси ва биологик хусусиятлари. Картошка итузумдошлар оиласига мансуб экинлардан биридир. Мўътадил иқлимли мамлакатларда картошка туганаклари қишда тупроқда сақланмайди, Шунинг учун картошка бир-йиллик экин сифатида етиштирилади. У, одатда, вегетатив йўл билан: туганаклари, бўғинлари ва қаламчалари орқали кўпайтирилади.
Картошка тўғри ёки ёйилиб ўсади. Барг ва поялари калта тук билан қопланади. Гуллари гажак тўпгулларида тўпланган. Картошканинг гуллаши ўсиш шароитга боғлиқ. Жанубий туманларда ҳapopaт иссиқ бўлгани учун картошка анча кучсиз гуллайди ва тугишга киришади. Картошканинг илдизи попук илдиз бўлиб, улар ернинг 60 см гача бўлган қатламида жойлашади, лекин айрим илдизлари ҳатто 1,5-2 м гача чуқурликка кириши мумкин.
Картошка салқин ёз ўсимлиги деб аталади. Куртакчалари ҳapopaт +5°С дан ошганда кўкара бошлайди. Ўсиш учун мақбул ҳapopaт +19-23°С. Ҳарорат +5°С дан паст ёки +31°С дан юқори бўлганда куртакларнинг ўсиши тўхтайди. Бир неча кун давомида ҳapopaт -1°С ёки +35°С бўлганда туганаклар зарарланади. Картошканинг илдизчалари ҳapopaт +7°С дан паст бўлмаганда шакллана бошлайди. Ҳарорат +17-22°С дан ошганда барглар жадал ўсади, +5-6°С дан пасайганда ёки +40°С дан юқори бўлганда улар ўсишдан тўхтайди. Ҳароратнинг -3°С даражага тўшиши баргларнинг нобуд бўлишига олиб келади.
Туганакларнинг шаклланиши учун энг қулай ҳapopaт +18-19°С ҳисобланади. Ҳарорат +6°С дан пасайганда ёки +23°С дан ошганда туганакларнинг ўсиши кескин секинлашади, тупроқ +28-29°С қизиганда эса туганакларнинг шаклланиши бутунлай тўхтайди.
Картошка – ёруғсевар ўсимлик. Ёруғлик етишмаса туганакларнинг униб чиқиши секинлашади. Туганакларга униш даврида ёруғлик етишмаса осон синадиган оқ ўсимталар пайдо бўлади. Столонлар, одатда, ёруғда шаклланмайди. Ёруғ кун узунлигига нисбатан картошка муқобил экинлардан ҳисобланади.
Картошка тупроқ намига талабчан бўлиб, унинг сувга бўлган эҳтиёжи гуллаш ва туганак шаклланаётган даврда сезиларли даражада кўтарилади. Тупроқ нами 75-85% бўлганда барг ва туганакларнинг ўсиши жадаллашади. Тупроқда нам етишмаганда поянинг ўсиши секинлашади. Маҳсулот миқдори камайиб кетади. Намнинг ошиб кетиши илдизларнинг чиришига олиб келади, чунки тупроқда ҳаво етишмайди.
Кўплаб миқдорда қуруқ модда тўплайдиган ва унча ривожланмаган илдиз тизимига эга бўлган картошка экини ўзининг ўсиш ва ривожланиши учун анчагина озиқ моддалар талаб қилади.
Гектаридан 200-250 тс дан картошка маҳсулоти етиштириш учун экин майдонига 100-125 кг азот, 40-45 кг фосфор ва 140-200 кг калий солинади. Демак, картошка тупроқдаги минерал элементларга юқори талабчанлиги билан фарқ қилади.
Ўpтa Осиё шароитида картошка тез айнийди. Айниш деганда, ноқулай иқлим шароити ва юқумли вирус таъсирида уруғлик сифатининг ёмонлашишини тушуниш лозим. Бунда унинг маҳсулотдорлиги камаяди, туганакларнинг озиқ ва товар сифати ёмонлашади, экиннинг замбуруғ касалликларига чидамлилиги камаяди ва картошка кейинги репродуктсияга яроқсиз бўлиб қолади. Касалланган экинлардаги вируслар соғломларига ҳашаротлар ёки жинсий йўл билан ўтайди. Кейинги авлодга вируслар кўчат қилинадиган экинлар орқали ўтиб боради.
Вирус касалликлари ўсимликнинг ташқи кўринишининг ўзгариши ва уларнинг биологияси билан характерланади. Ўрта Осиёда улардан энг кенг тарқалгани крепчатост ёки оддий мозайкадир. У баргда сезиларли бўлмаган оқ доғ қолдиради. Буришган мозайка кулранг-яшил из қолдиради, барг юзаси буришади, чети эса пастга эгилади. Йўл-йўл мозайка – баргда жигарранг кўринишда бўлиб, унинг чети пастга қараб буралиб қолади.
Барглар буралиб қолиши баргларнинг юқори қисмини буришиб қолиши билан белгиланади. Готика касаллигида баргнинг маълум қисми буралиб қолади, барги пояга ўткир бурчак шаклида бирикади. Касалланган (бузилган) экинлар туганаклари майда бўлиб, шакллари ҳaм ўзгаради.

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish