Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик


Етиштириш технологияси ва навлари



Download 3,2 Mb.
bet88/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

Етиштириш технологияси ва навлари. Навлар. Маданий навларнинг умумий сони 2 мингга етади. Республикада 45 га яқин нав экиш учун тавсия этилган.
Тезпишарлиги бўйича картошка навлари эртаги (униб чиқишидан етилишигача 60-65 кун), ўртача эртаги (78-80 кун), ўртача (90-100 кун) ўртача кечки (110-120 кун) ва кечки (130-150 кун) турларга бўлинади.
Республикамизда қуйидаги навлар туманлаштирилган эртаги – «Зарафшон», «Қувонч 1056М», «Латона», «Фреско», «Ред Скарлет»; ўртача эртаги – «Бахро 30», «Хамкор 1150», «Кондор», «Марфона», «Ромона», «Курода»; ўртача – «Тўйимли», «Умид», «Санте», «Редстар»; кечки – «Ақраб», «Мондиал», «Диаманд», «Кардинал».
Баҳорда ёзнинг юқори ҳарорати бошлангаунча маҳсулот тўплаб улгурадиган эртаги ва ўртача эртаги навлар, ёзда эса кўпроқ ўртача кечки ва кечки навлар экилади.
Алмашлаб экиш жойи ва ер танлаш. Ўзбекистон шароитида картошка етиштириш учун тоғ ва тоғолди туманлари, дарёлар пастки терассалари тупроқлари энг мақбул ҳисобланади. Шунингдек, бўз ерлар ва бошқа тур тупроқлар ҳaм картошка етиштириш учун яроқлидир. Механик таркиби бўйича қумоқли ва қумалоқ тупроқли ерлар картошка етиштириш учун мос келади. Картошка учун карам, бодринг, полиз, илдизмевали ва дуккакли экинлар яхши ўтмишдош ҳисобланади.
Кечки картошкани сабзавот, бошоқли дон ва силос, учун экилган маккажўхоридан бўшаган ерларга экиш мумкин.
Ўғитлаш. Картошка барча ўғитларга сезгирдир. Маҳаллий шароитда картошка кўпроқ азотли ва фосфорли ўғитларни талаб қилади. Ҳаммадан ҳaм бу икки минерал ўғитларга сезгирдир. Органик моддалари кам бўлган тупроқларда картошка гўнг ва компостларга талабчан бўлади. Лекин органик ва минерал ўғитлар бирга солинганда яхши самара беради.
Республикамизда етиштириладиган картошка учун-йиллик меъёр қуйидагича: бўз тупроқлар ва эрта пишар навлар учун азот 100-120 кг/га, фосфор 80-100 кг/га, калий 60 кг/га; кечпишар навлар учун тўнга мувофиқ: 200-225, 150-160 ва 90-100 кг/га; ўтлоқ ерларда эртапишар навлар учун азот ва фосфор бўйича – 100-120 кг/га, калий – 50-60 кг/га; кечпишар навлар учун шунга мувофиқ – азот ва фосфор – 150-180 кг/га, калий – 70-80 кг/га.
Органик ўғитларни хўжаликларда қабул қилинган алмашлаб экиш схемасига мувофиқ гектарига 20-40 тоннадан солиш тавсия этилади. Органик ўғитлар солинаётганда азотли ва фосфорли ўғитлар солиш миқдори 20-30% га калийли ўғитлар солиш эса 50-70% га камаяди.

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish