Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик



Download 3,2 Mb.
bet84/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

18-жадвал. Сабзавот, полиз ва картошка экинларини парваришлашда минерал ўғитларни қўллаш миқдорлари (таъсир этувчи модла ҳисобида, кг/га)



Экинлар

Маҳсулот, тс/га

Бўз тупроқ

Ўтлоқи, ўтлоқи-ботқоқ тупроқчар

N

Р2О5

К2О

N

Р2О5

К2О

1

картошка

120-150

120-150

80-100

60

100-120

120-150

60-80

2

карам

200-300

150-200

100-150

50-100

120-150

120-150

50-60

3

сабзи

150-200

120-150

80-100

40-50

80-100

100-120

50-60

4

помидор

280-300

180-200

140-150

90-100

140-150

140-150

90-100

5

пиёз

220

200

150

75

160

160

80

6

ош лавлаги

200

120

90

60

100

120

90

7

бодринг

150-200

150-200

100-150

50-75

120-150

120-150

60-75

8

турли сабзавотлар

150

150

100

50

100

120

50

9

полиз экинлари

250-300

250-300

100-150

50

80-100

100-120

50-60

Эртаги ва ўртаги муддатларда экиладиган экинлар учун режалаштирилган калий ўғитининг барчаси ва фосфорнинг 75 фоизи кузги шудгорлашда солинади. Кечки ва такрорий экинларга шу ўғитлар ерга экиш олди ҳайдовини ўтқазишда берилади. Карам ва помидор экинларига калийли ўғитнинг ярмини ерни ҳайдашда, иккинчи ярмини ўсув давридаги иккинчи озиқлашда азот билан бирга қўллаш маъқул. Фосфорнинг қолган 25 фоизи экиш пайтида қўлланади. Помидордош сабзавотларга фосфорли ўғитларнинг озроқ қисмини вегетатсия даврида ҳам қўллаш мақсадга мувофиқ. Азотли ўғитлар экишда ва ўсув давридаги озиқлантиришда ишлатилади.
Асосий ўғитлашда органик ва минерал ўғитларни тайёрлаш, ортиш, ташиш ва сочишлар механизатсиялаштирилган. Гўнг ва компостларни ортиш, ташиш ва сочишлар учун юклагич булдозер ПБ-35, юклагич - ПФП-2, ПЗ-086, ПГХ-0,5; 2ПТС-68526, ШТС-2 - тиркама транспорт воситалардан; органик ўғитларни сочувчи КСО-9, РТО-4, ППУ-4, РПН-4, РОУ-5, ПРТ-10, ПРТ-16, РУН-15А, РУН-15Б каби механизмлардан фойдаланилади. Минерал ўғитларни майдалаш учун ПСУ-4, УСУ-20, АИР-30, юклаш учун СЗУ-20, ПГХ-0,5 маркали машиналар ишлатилади. Минерал ўғитларни сочиш КСА-3, I-PГМ-4, РТТ-4,2А, РУМ-8, АРУП-8, I-PМТ-4 маркали механизмларда бажарилади.
Уруғларни экиш пайтида бир йўла минерал ўғитларни ҳам солиш СКОСШ-2,8, СКОН-4,2, СО-4,2 ва бошқа машинада бажарилади. Кўчат ўтқазувчи машиналар эса бир йўла эритма ҳолидаги ўғитларни солишни ҳам ўзлари бажаради. Баъзан ўғитлар сабзавотларни экиш олдидан майдон юзасига сочилиб, кейин бороналанади.
Экинларни парвариш қилиш. Сабзавот экинларини парвариш қилиш йўллари ниҳоятда хилма-хил бўлиб, у ўсимликларнинг биологик хусусиятлари ва уларни етиштириш усулларига қараб белгиланади.
Қатқалоққа қарши курашиш. Сабзавотлар эрта баҳорда ёки кеч кузда экилганда ёғингарчиликдан кейин кўпинча қатқалоқ маҳсулот бўлади, буни вақтида юмшатилмаса, ерда ёриқчалар пайдо бўлиб, тупроқдаги нам шу ёриқчалар орқали буғланиб исроф бўлади. Картошка, маккажўхори, кўк нўхат каби уруғи чуқур экилган экинларни қатқалоқ босганда уни қаторларга кўндаланг қилиб сихли ёки БС-2, ёхуд БСО-4 тўрсимон бороналар босиб юмшатилади. Агар уруғлар униб чиқа бошлаётган бўлса, бороналар ротатсион мотига (юлдузча)лар билан алмаштирилгани маъқул, шунда майсалар камроқ шикастланади. Сабзи, пиёз каби майда уруғли ва уруғи юза экилган далалардаги қатқалоқ суғориш, уруғ униб чиққан пайкалларда эса қатор ораларини култиватсия қилиш, қаторлари ва туп атрофларни мотигалар билан юза юмшатиш йўли билан йўқотилади.
Қатқалоқ маҳсулот бўлишининг олдини олиш учун экин экилгандан кейин қатор ва уялар устига гўнг ёки чиринди сочиб мулчалаш айниқса, фойдаладир.
Яганалаш экинларни парвариш қилишдаги энг маъсулиятли ишлардан биридир. Муддатидан кечиктириб яганалаш ўсимлик мевалари (пиёзи, илдизмевалари ва бошқалар) майда бўлиб қолишига, шаклининг ўзгаришига ва маҳсулотнинг кескин камайишига сабаб бўлади.
Сабзавот экинлари, одатда, 2-3 марта ягана қилинади, биринчи навбатда нимжон, мажмағил ўсимликлар юлиб ташланади. Экинлар кўпинча суғорилгандан кейин қўлда яганаланиб, ортиқча ниҳоллар илдизи билан суғуриб олинади. Лекин бунда қолдирилган ўсимликларнинг майда илдизчалари доим шикастланади. Шунинг учун шикастланган илдизлари секинлик билан тикланадиган қовоқдошларга мансуб сабзавотларни илдиз бўғзига яқин жойидан чилпиш тавсия қилинади.
Ўтоқ қилиш. Сабзавот экинлари агротехникасида ўтоқ қилиш муҳим тадбирлардан ҳисобланади. Пиёз, илдизмевалар каби паст бўйли ва секин ўсадиган сабзавотлар бегона ўтлардан, айниқса, қийналади, агар экинлар бегона ўтлардан вақтида тозаланмаса, улар бутунлай нобуд бўлиши мумкин.
Экин қатор ораларидаги бегона ўтлар култиватсия вақтида йўқотилади.
Экинлар, одатда, суғорилгандан кейин ўтоқ қилинади ва бу ҳар 15-20 кун оралатиб, 2-3 марта такрорланади. Кўпинча, ўтоқ қилиш яганалаш билан қўшиб олиб борилади. Қўлда ўташ, айниқса, пиёз, илдизмеваларни ўташ кўп меҳнат талаб қилади, бунда гектарига 30-40 ва ундан ҳам кўпроқ киши куни сарфланади. Шунинг учун сабзавотчиликда экинларни гербитсидлар ёрдамида – кимёвий усул билан ўтоқ қилиш катта аҳамиятга моликдир.
Сабзавотчиликда бегона ўтларни йўқотиш учун асосан истиқболли катта қуйидаги гербитсидлар кўп тарқалган:
1. Трактор керосини – контакт таъсир этувчи герибитсид.
2. Калтсий тсианамид – контакт таъсир этувчи герибитсид.
3. Дихлорал мочевина – системали таъсир этувчи кукунсимон гербитсид.
4. Прометрин – кукунсимон препарат, таркибида 50% таъсир этадиган модда бор.
Мулчалаш. Мулчалаш деб, тупроқ бетини гўнг, торф, похол, қоғоз ва бошқалар билан юпқа қилиб ёпишга айтилади. Мулчалаш бегона ўтларнинг ўсишига тўсқинлик қилади, ерни қатқалоқланишдан сақлайди ва сувни кам буғлантиради ҳамда ҳарорат ўзгаришининг суткалик амплитудасини камайтиради. Қора мулча тупроқнинг яхши қизишига ёрдам беради; оч тусдаги мулча эса қуёш нурини қайтариб, аксинча, тупроқни ортиқча қизиб кетишдан асрайди. Мулчалаш натижасида тупроқнинг сув, ҳаво ва ҳарорат режими яхшиланади, тупроқ микроорганизмларининг фаолияти учун энг қулай шароит туғилади.
Ерларни мулчалаш, ўтоқ қилиш ва ўсимликлар атрофидаги тупроқни юмшатишга қилинадиган харажатларни камайтириш билан бирга, кўп ҳолларда маҳсулотдорликни сезиларли даражада оширади.

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish