Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик



Download 3,2 Mb.
bet95/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

Ботаник таърифи. Полиз экинлари қовоқдошлар (Cucurbitaceae) оиласига мансуб бир-йиллик ўт ўсимлик. Полиз экинлари ўқ илдизли бўлиб, улар асосий ва ён тартиб илдизлардан ташкил топган. Тупроқнинг 15-40 см чуқурлигида асосий илдиздан иккинчи ва учинчи тартиб ён илдизлар чиқади.
Тарвузнинг ўқ илдизи 1 м гача чуқурликка кириб бориши мумкин, лекин асосий ён илдизлар тупроқнинг 20-25 см ли ҳайдалма қатламида таралиб ўсади. Тарвузнинг илдизлари ўз тарқалиши билан тупроқнинг 7-10 м3 ҳажмигача банд қилиши мумкин.
Қовуннинг илдизлари ҳам тарвузники сингари тузилган ва жойлашган, нисбатан кучсиз ривожланган бўлади. Асосий илдизлари 60-100 см гача чуқурликка кириб бориши мумкин. Қовуннинг кечпишар навларида эрта ва ўртапишар навларига нисбатан илдиз тизими кучли ривожланган бўлади.
Қовоқ илдизлари, тарвуз ва қовун илдизларига нисбатан кучли ривожланган бўлади. Қовоқнинг асосий илдизлари 2 м гача чуқурликка кириб боради, ён илдизлари тарқалиш радиуси 2-5 м гача етади.
Олинган кўпчилик маълумотларга кўра, асосий илдизларнинг умумий узунлиги бир туп тарвузда – 57,5 м, қовунда – 32 м, қовоқда 171,5 м гача етади.
Полиз экинларида дастлабки ўсув фазаларида илдизлари ер устки қисмларига нисбатан кучли ривожланади. Шунинг учун, улар кўчириб ёки кўчатидан кўпайтирилмайди.
Умуман, полиз экинларида илдизларнинг ўсиши, ривожланиши ва тарқалиши тупроқ типига, механик таркибига ва сизот сувларининг жойланиш чуқурлигига боғлиқ бўлади.
Таниқли олим К.И. Пангало ўзининг «Полиз экинларининг келиб чиқиши ва тараққиёт йўли» асарида полиз экинларини энг дастлабки авлодлари лиана (чирмашиб) ўсувчи кўп-йиллик ўсимликлар бўлгани ҳақида ёзади. Ҳозирги вақтда полиз экинларининг бутасимон ва ўтчил шаклда ўсувчилари ҳам бор. Лекин, кўпчилик маданий турлари асосан ўтчил ҳолда ўсади.
Полиз экинларининг кўпчилик турларида поялари ингичка ва узун бўлади, фақат қовоқда (айниқса, йирик мевалисида) поялар яхши ривожланиб, йўғон ва бақувват бўлади.
Қовоқда ва айрим ўсимликларда асосий поянинг ҳатто ён пояларнинг узунлиги 10 м дан ошади. Тарвузда асосий поя узунлиги 4-5 м ва Ўрта Осиё қовунларида 1,5-2 м гача бўлади.
Полиз экинлари ичида палак ёзмайдиган тур ва навлар ҳам учрайди. Масалан, қовоқча, патиссон, каттиқ пўстли қовоқ, қовуннинг «Тахми», «Буш» навлари, тарвузнинг «Кустовой», «Десертный Корол» каби навлари шулар жумласидандир.
Полиз экинларининг тур ва навлари барги шакли, йириклиги ва ранги билан фарқ қилади. Лекин ҳамма полиз экинларида барг юзаси жуда йирик бўлади. Масалан, бир туп тарвузда барг сони 2000 та бўлиши мумкин, бир туп қовоқнинг барг юзаси 30-32 м2 га етиши мумкин.
Тарвуз барглари кулранг-яшил рангда бўлиб, барг банди узун, чуқур кесилган, 3 ёки 5 қирқимли, ёш барглари эса зич тукчалар билан қопланган бўлади. Тарвуз барглари бошқа полиз экинлари сингари навбатлашиб жойлашган.
Қовунда ҳам барг бандлари узун бўлиб, атрофлари унчалик чуқур кесилмаган, тукчалар билан қопланган, юмалоқ ёки буйраксимон шаклда бўлади.
Қовоқнинг барглари йирик, бандлари узун бўлиб, тур ва навларига қараб шакли, ранги ва тукланиши ҳар хил бўлади.
Полиз экинлари гулларининг типлари, жойланиш характери, чангланиш ва уруғланиш усуллари билан фарқ қилади. Тарвузда 3 типдаги гуллар учрайди, эркак, урғочи ва гермафродит.
Унинг кўпчилик навларида эркак ва гермафродит гуллар, айрим навларида эса эркак ва урғочи гуллар учрайди. Бундай гулли ўсимликлар бир уйли, айрим жинсли дейилади.
Қовуннинг кўпчилик навларида урғочи гуллари икки жинсли бўлади. Айрим қовун навларида алоҳида ҳам урғочи, ҳам эркак гуллари учрайди. Йирик мевали тарвуз ва қовун навларида гермафродит типидаги урғочи гуллар, узунчоқ мевали навларда эса алоҳида айрим жинсли гуллар учрайди.
Қовоқда асосан айрим жинсли гуллар учрайди, фақат айрим ҳолларда икки жинсли гуллар учраб, улар мева бермайди ёки мева берган тақдирда ҳам мевалар уруғсиз бўлади.
Тарвузда эркак ва урғочи гуллар алоҳида-алоҳида жойлашиб, эркак гуллари урғочи гулларга нисбатан йирик бўлади.
Қовунда эркак гулларининг бир нечтаси тўп-тўп бўлиб, урғочи гуллари алоҳида-алоҳида жойлашади. Қовунда 250-500 та эркак гул, 20-25 тагача икки жинсли гул маҳсулот бўлади. Урғочи гуллари асосан ён пояларда, эркак гуллар эса асосий пояда маҳсулот бўлади.
Полиз экинлари униб чиққандан 25-35 кун ўтгач, гуллай бошлайди. Аввал эркак гуллари, 5-10 кундан сўнг урғочи гуллари очилади. Кейинчалик эркак ва урғочи гуллари бир вақтда очилаверади. Эркак гуллари бир кун, урғочи гуллари 2-3 кун очилиб туради (эрталаб очилиб, кечқурун ёпилади). Улар чумоли, трипс, асалари ва бошқа ҳашаротлар ёрдамида чангланади. Урғочи гулларнинг кўпи тўкилиб кетади ва палакда пишиб етиладиган 2-5 та мева бўлади.
Полиз экинлар меваси – кўп уруғли сохта-резавор мева, яъни қовоқча бўлиб, уларнинг оғирлиги бир неча ўн граммдан 80 кг гача бўлади.
Полиз экинларининг навига қараб мевасининг йириклиги, шакли, ранги ҳар хил бўлади. Қовун ва қовоқ мевасининг ичида бўшлиқ (уя) бўлиб, у ердаги уруғлар ипчалар (платсенталар) ёрдамида уруғдонга бирикади. Қовоқнинг платсенталари қуруқ, қовунники нам ёки қуруқ бўлади. Тарвузнинг платсенталари бирикиб кетган, сувли, этли бўлади ва меванинг девори билан қўшилиб ўсади. Бинобарин, қовун ва қовоқнинг мева эти, тарвузнинг қўшилиб ўсган серэт платсентлари ейилади.
Полиз экинларида меваларнинг пайдо бўлиши, ўсиши ва сони навига ва ўстириш шароитига боғлиқ. Уруғланишдан сўнг мева тугунчалари тез ўса бошлайди, уларнинг жадал ўсиши маҳсулот бўлгандан кейин дарров кузатилади. Шу даврда мевалар кундузи ва кечаси ўсади, кейинчалик меваларнинг ўсиши секинлашиб, асосан кечалари ўсади.
Полиз экинлари мевасининг ўсиш ва ривожланишини икки босқичга бўлиш мумкин: биринчи – мева тугунчаларининг пайдо бўлганидан унинг шаклланиш босқичи; иккинчи – мевалар ўсишдан тўхтаб тўла пишишигача бўлган босқич.
Тарвуз навларида пишиш муддатига қараб, тугунчалар пайдо бўлгандан меваларнинг пишишигача 30-45 кун, қовунда навларига қараб – 20-70 кун, қовоқда – 46-68 кун кетади.
Полиз экинлари мевалари пишиши билан ўсишдан тўхтаб, уларнинг биокимёвий таркиби ўзгаради. Тарвуз ҳам, қовун ҳам пишганда уларда қанд миқдори ортади ва унинг таркибидаги углеводлар нисбати ўзгаради.
Полиз мевалар йиғиб олингандан кейин уруғи етилтирилмайди, чунки мевадан янги ажратилгандан кейин тез униб чиқа олади. Мева ўта пишиб кетса, уруғи мева ичида униб, яшил ранг уруғпалла барглар чиқаради. Одатда, пўсти оч рангли меваларда ана шундай ҳолни кўриш мумкин. А.И. Филов (1969) маълумотига кўра, бактериялар уруғни ўраб турган шиллиқ қаватни бузиши туфайли уларга ҳаво тегади, натижада уруғ унади, мева деворларидан ёруғлик ўтиши сабабли уруғпаллалари рангга киради.

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish