Ўсув даврида тупроққа ишлов бериш. Экин тупроқда ўстирилади, шунинг учун тупроқда ҳаво-газ тартиботини мунтазам маҳсулот қилиш, намликни узоқ вақт сақлаш ҳамда бегона ўтларни йўқотиш учун унинг ўсув даврида қатор оралари тез-тез юмшатиб турилади. Экинларнинг қатор оралари механизаиия ёрдамида юмшатилади, қатордаги ўсимликлар орасига эса турли хилдаги мосламалар билан ёки қўлда ишлов берилади.
Қатор орасини юмшатиш (ишлов бериш) ҳар бир суғоришдан сўнг ўтказилади ва экинларнинг ер устки қисми ўсиб, эгатлар усти ёпилгандан сўнг тўхтатилади. Ўсимликлар қатор орасига ишлов бериш сони экинларнинг ўсув даврининг узун ёки қисқалигига ва суғоришлар миқдорига боғлиқ. Қатор орасига ишлов беришда осма КОР-4,2, КРОШ-2,8А, КРН-2,8, КБН-5,4 ва фрезали ФПУ-4,2; КГФ-2,8 каби машиналардан фойдаланилади.
Ўсимликлар қатор орасига ишлов беришнинг бир тури чопиқ қилишдир. Чопиқ қилинган вақтда қатордаги ўсимликлар ораси юмшатилади, ниҳолларнинг пастки биринчи баргигача поялари тупроқ билан қўмланади (кўмилади), бегона ўтлар кўмилади, натижада маданий экинларнинг қўшимча илдиз маҳсулот қилишига шароит яратилади. Экинлар ўсув даврида 1-2, айрим вактларда 3 марта чопилади. Чопиқ ерда нам етарли бўлган вақтда ўтказилиб, поясининг пастки қисмига 8-12 см қалинликда тупроқ босилади. Енгил механик таркибли, бегона ўтлар босмаган ерларда чопиқ қилиш эгат очгич механизмлари ёрдамида бажарилади.
8.3. Сабзавотчиликда алмашлаб экиш
Алмашлаб экиш тартиби ва аҳамияти. Бир хил сабзавотни бир жойга бир неча-йил мобайнида экиб, мунтазам юқори маҳсулот олиш қўшимча сарф харажатлар билан боғлиқ бўлиб, у ҳар доим ҳам ўзини оқлайвермайди. Бу сабзавотларни алмашлаб экишни тақозо этадиган сабаблардан биридир.
Алмашлаб экишни тўғри ташкил этиш айрим ўсимликларга хос бўлган касаллик ва зараркунандаларни кўпайиб кетишини бартараф этади. Шунингдек, бу усул билан кўп касаллик ва зараркунандаларни махсус сарф-харажатларсиз йўқотиш мумкин.
Демак, ўтмишдош экин кейин экиладиган ўсимлик маҳсулотдорлигига ўз таъсирини ўтқазиши мумкин. Ўтмишдош экинларнинг ижобий таъсирини кучайтириш мақсадида қуйидаги алмашлаб экиш қоидасига амал қилиниши зарур:
1. Бир оилага хос бўлган ўсимликларни касаллик қўзғатувчилар ва зараркунандаларнинг тупроқда сақланиш муддати тугалланмагунча шу далага шу оила вакиллари бўлган сабзавотлар қайта экилмаслиги керак. Алмашлаб экиш тизимида бир оилага мансуб ўсимликлар салмоғи кўпайиб кетса, уларни шу далада етиштириш муддати ротатсия (алмашлаб экиш тартиби) мобайнида улар учун хос бўлган касаллик ҳамда зараркунандаларнинг камайиши таъминлаш учун уларни шу далага қайта экилиш муддатига яқинлаштириш керак.
2. Тупроқ озуқаси ва намлигига кам талабчан экинларни талабчан экинлардан сўнг экиш, илдизи ернинг юза қатламига жойлашадиган сабзавотларни илдизи тупроқнинг чуқур қисмига жойлашадиганлардан сўнг экиш лозим.
3. Органик ўғитларни қўшимча маҳсулотни кўп тўплаш ҳисобига харажатларни қоплайдиган ва шу минтақа учун аҳамиятли бўлган экинларга бериш керак. Янги органик ўғит берилганида маҳсулот сифати пасайиб, етилиши кечикиб кетадиган, органик ўғит берилганидан икки ёки уч-йил ўтгач, унинг қолдиғидан самарали фойдаланадиган экинларни экиш тавсия этилади.
4. Бегона ўтлардан зарар кўрадиган сабзавотларни далани улардан тозалайдиган экинлардан сўнг экиш зарур. Эрта экиладиган экинларни даладан эрта бўшатиладиган ўсимликлардан сўнг ва кеч экиладиганларини эса маҳсулоти кеч йиғиладиган сабзавотлардан сўнг экиш даркор.
Турли сабзавот ўсимликлари ўзларининг биологик хусусиятларига кўра у ёки бу ўтмишдош экинларга нисбатан турлича муносабатда бўлади.
Ўрта Осиё иқлим шароитида картошка учун карам, дуккакли сабзавотлар, бодринг, уруғлик учун экилган икки-йиллик сабзавот экинлари, илдизмевалилар, шунингдек, полиз экинлари энг яхши ўтмишдош ҳисобланади. Кечки картошка учун эса турли хилдаги ўтлар ҳам ўтмишдош ҳисобланади. Томатдош сабзавотлар учун кўп-йиллик ўтлар, дуккаклилар, полиз, карам ва пиёз яхши ўтмишдошдир. Бегона ўтлардан қийналадиган пиёз ва илдизмевали сабзавотлар карам, бодринг, картошка каби ўтмишдошлардан сўнг экилгани маъқул.
Do'stlaringiz bilan baham: |