17-жадвал. Ўзбекистоннинг сабзавот етиштиришга ихтисослаштирилгаи хўжаликлари учун саккиз далали алмашлаб экиш намунаси
Т/р.
|
Сабзавотчиликка ихтисослашган хўжаликлар учун
|
Картошка етиштиришга ихтисослашган хўжаликлар учун
|
Полизчиликка ихтисослашган хўжаликлар учун
|
асосий экинларнинг алмашиниши
|
ўтмишдош экинлар
|
асосий экинларнинг алмашиниши
|
такрорий экинлар
|
асосий экинларнинг алмашиниши
|
ўтмишдош экинлар
|
1.
|
1-йилги беда
|
-
|
1-йилги беда
|
-
|
1-йилги беда
|
-
|
2.
|
2-йилги беда
|
-
|
2-йилги беда
|
-
|
2-йилги беда
|
-
|
3.
|
3-йилги беда
|
|
3-йилги беда
|
-
|
3-йилги беда
|
-
|
4.
|
ўртаги сабзавот (помидор)
|
-
|
эртаги картошка
|
кечки картошка
|
полиз экинлари (қовун)
|
-
|
5.
|
кечки сабзи
|
эртаги илдизмева-лилар
|
эртаги сабзавотлар
|
кечки картошка
|
полиз экинлари
|
оралиқ экинлар
|
6.
|
кечки картошка
|
эртаги сабзавот-лар (карам)
|
Полиз экинлари
|
оралиқ экинлар
|
кечки картошка
|
эртаги сабзавотлар
|
7.
|
сабзавот (пиёз)
|
-
|
Кечки картошка
|
-
|
сабзавотлар (пиёз)
|
-
|
8.
|
кечки сабзавотлар
|
эртаги картошка
|
эртаги сабзавотлар
|
кечки картошка
|
полиз экинлари
|
оралиқ экинлар
|
Ҳар бир хўжаликда бир неча йўналишдаги алмашлаб экиш шакли тадбиқ қилиниши мумкин, у ёки бу алмашлаб экиш салмоги хўжаликнинг ихтисосига кўра белгиланади.
Экинларнинг навбатма-навбат экилишини иқтисодий ва агрономик нуқтаи назардан асослаш алмашлаб экишнинг негизини ташкил этади. Сабзавот экинларини алмашлаб экиш уларнинг тури ва салмоғи, хўжаликларнинг тупроқ-иқлим шароитлари, сув билан қай даражада таъминланганлиги, маҳсулот тури ва миқдорини белгилаб берадиган режа топшириқлари, хўжаликни ихтисослаштиришда ва қайси тур экинларни экиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги каби масалаларни ҳисобга олган ҳолда аниқланади. Айрим сабзавотлар маҳсулотларига талаб ва ундан фойдаланиш характери экин майдони тузилишига таъсир этади.
Шаҳар ва саноат марказларига яқин жойлашган хўжаликлар экин майдонининг кўпчилик қисми сабзавотларнинг маҳсулоти янгилигида ва кўк ҳолда истеъмол қилинадиган, тез бузиладиган турлари билан банд қилинади. Аҳоли талабини қондириш учун 15-25 тур сабзавотлар етиштирилиши керак. Бироқ бир хўжаликда турли-туман ўсимликларни ўстириш уларни саноатлашган технология асосида етиштиришни қийинлаштиради. Шунинг учун шаҳар атрофига жойлашган хўжаликлар бир хил бўлмаган ва кам турдаги сабзавот гуруҳларини етиштиришга ихтисослаштирилган. Шаҳарлардан узоқда жойлашган хўжаликлар, одатда, куз-қиш фаслида сақлаш, ишлатиш ва қайта ишлашга яроқли бўладиган илдизмевалилар, картошка, карамнинг кечки навлари, помидор ёки бодрингнинг тузлашбоп навларини етиштиради. Хўжалик истеъмолчилардан қанчалик узоқ жойлашган бўлса, у етиштирадиган сабзавот тури шунчалик кам бўлади.
Консерва заводларини хом-ашё билан таъминловчи хўжаликларда жорий қилинган алмашлаб экишда помидор, бақлажон, қалампир, бодринг, патиссон, қовоқча, пиёз, саримсоқ аччиқ қалампир, шивит ва селдерей каби сабзавотлар умумий экин майдонининг салмоқли қисмини эгаллайди.
Эртаги сабзавот экинлари йиғиб-териб олинганидан сўнг такрорий экинлар экишнинг қуйидаги тартиби қўлланилади:
- эртаги карам + кечки картошка ёки кечки сабзи;
- эртаги сабзи + кечки карам, картошка, турп, шолғом;
- эртаги бодринг ёки уруғлик учун экилган икки-йиллик илдизмевалилар ва карам + кечки турп, шолғом ва кузги пиёз;
- эртаги картошка + кечки карам, сабзи, шолғом, бодринг ва турп;
- кўк нўхат + кечки картошка, карам, бодринг; барча кўкат сабзавотлар (салат, исмалоқ, шивит ва бошқалар) + кечки картошка, сабзавотлар ва полиз экинлари.
Эртаги сабзавотлар ва картошкадан сўнг июн ойида такрорий экин сифатида эртапишар ҳамда эртаги ўртача помидор кўчатларини, шунингдек, меваси қишга сақланадиган кечки тарвуз ва қовун навларини экиш мумкин. Кечки сабзавотларни бошоқли экинлар - буғдой ва арпадан сўнг экиш ижобий натижа беради. Сабзавот алмашлаб экишда маккажўхори силос учун, униб тезпишар навлари донга биринчи ва такрорий экин сифатида экилса, бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |