Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик



Download 3,2 Mb.
bet137/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

Биологик хусусияти ва навлари. Тропик шароитда қалампир кўп-йиллик, муътадил ва субтропик шароитларда бир-йиллик ўсимлик. Қалампирлар (аччиқ, ширин) – иссиқсевар, ўсув даври (ўсимлик кўкаргандан мевалари пишгунча) – 120-160 кун. Қулай ҳарорат 18-25С бўлиб, 11-13С ҳароратда ўсимликлар ўсишдан тўхтайди ва – 0,5-1С совуқдан нобуд бўлади.
Ҳароратнинг 30С дан юқори бўлиши ўсимликнинг ўсиш ва ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Аччиқ қалампир нисбатан иссиққа чидамли. Уруғлари жуда секин, 8-12 кунда униб чиқади. Қалампир ёруғсевар, қисқа кун ўсимлиги. Тупроқ намлигига талабчан. Шунинг учун тупроқдан намнинг 70-80% бўлишини талаб этади. Нам етишмаса гул ва мевалари тўкилади, меваларининг товар сифати пасаяди.
Ҳозир экиладиган қалампир навлари майда (1-2 см), аччиқ, этли мевалари билан характерланадиган ёввойи тропик қалампирларидан келиб чиққан. Маданийлаштириш жараёнида қалампир мевалари йириклашиб, таркибидаги аччиқ модда (капсиатсин) камайиб борган.
Қалампирларнинг жанубий формасидан ҳозирги аччиқ қалампирлар келиб чиққан. Қалампирларнинг навлари морфологик белгиларидан ташқари тезпишарлиги, маҳсулотдорлиги, мазаси, таркибидаги шакар ва витаъминлар миқдори бўйича фарқ қилади.
Қалампирни етиштириш технологияси. Одатда, кўчатхоналарда амалга оширилиб, уруғи гектарига 800-1000 г ҳисобида феврал охири март биринчи ярмида сепилади. Кўчат парвариши бошқа кўчат экинларидан фарқланади. Кўчатлар 40-60 кундан сўнг 4-5 чинбарг чиқарганда апрел ойи охирида далага ўтқазиш учун тайёр бўлади.
Ер танлаш. Тупроқ унумдорлигига талабчан. Шунинг учун озиқ моддаларга бой, механик таркиби енгил қумоқ, шўрланмаган барча тупроқлар яроқли.
Алмашлаб экишдаги ўрни. Илдизмевали экинлар, пиёз, полиз экинлари, карам энг яхши ўтмишдош.
Ўғитлаш. Помидор сингари бўлиб, бўз тупроқларда гектарига азот 120-200, фосфор – 140-150, калий 90-100 кг; ўтлоқ ва ўтлоқ-ботқоқ тупроқларда азот 140-150, фосфор 140-150, калий 100 кг ҳисобида солинади. Гўнг гектарига 20-30 тонна фосфор-йиллик меъёрининг 50% и, калий-йиллик меъёрининг 50% и шудгор тагига, фосфорнинг 25% и билан азотнинг 15-20% и эгат олишда берилади. Қолган азот ва калий нормалари аралаштирилиб, тенг ярми кўчатлар тутиб олганда, қолган иккинчи ярми эса мева тугиш даврида солинади.

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish