Касалликлар ҳамда зараркунандаларга қарши кўраш. Ўзбекистонда итузумдош экинлар касаллигидан столбур, мозаика, чириши, бактериал рак, зараркунандалардан эса кузги тунлами энг кўп тарқалган. Вирусли касалликларни олдини олиш тадбирлари ҳамда экишдан олдин уруғга ишлов бериш (икки сутка давомида 50-52С суюқлиги сутка давомида 80С иситган ҳолда кейин 0,3% ли метил суюқлиги билан намлаш, ҳар килограммини 6-8 г тмдт преварати билан пўркаш), кўчатни экишдан олдин комбинатсияланган метил суюқлиги (10 л га 3 г ҳисобида) ва 1% ли бардосс суюқлиги аралашмасини пуркаш, кўчатни далага ўткаэгандан 20-25 кун кейин вирус ташувчи ҳашоратларга қарши гектарига 1-1,5 кг БИ-58 (рогора) суюқлигини пўркаш, ўсимлик чириши касаллигига қарши экишдан олдин уруғни 0,2% мис кукунисуюқлигида ёки 0,01% калийперманганат суюқлигида ишлашдан иборат комлпекс тадбирлар қўлланади.
Кузги тунламга қарши курашишда картошкачиликдаги тадбирлар қўлланади. Пахта тунламига қарши комплекс биологикҳамда кимёвий кураш усулларидан фойдаланилади. Ҳашорат уруғига қарши 3 муддатда биологик тадбирлардан трихограмма қўлланади. Бунда ҳар бир гектарга уруғ қўйишнинг бошида, оммавий уруғ қўйишда ва уруғ қўйишнинг охирида 40-80 минг донадан трихограмма тарқатилади. Капалак қуртига қарши эса хабробракан энтомофагидан ҳамда гектарига 3 кг дендробатсиллин биопреваратидан фойдаланилади.
Маҳсулотни йиғиштириб олиш. Помидор маҳсулоти кўп марта ҳамда бир марта териб олиниши мумкин. Маҳсулотни кўп марта йиғиб олиш меваси навбатманавбат пишадиган навларга тааллуқли. Бундай навларнинг меваси узоқ муддат тупида тўриши мумкин эмас, чунки навбатдаги мевалар пишгунча улар ўзининг товарлик хусусиятини йўқотади. Мазкур навларнинг меваси мавсумда 15-20 марта йиғиб олинади. Қурама (ялпи) йиғиштириб олиш усули қийғос пишадиган йирик мевали навлар ёки кичик мевали, унча қийғос пишмайдиган ҳамда тез пишиб ўтиб кетадиган мевали навларда қўлланилади. Маҳсулоти 20-40% пишганда 1-2 қўл терими ўтказилади, қолган 70-80% ни эса ялпи комбайн териб олади. Бир марталик териб олиш маҳсулоти қийғос пишадиган, физикмеханик хусусияти юқори ҳамда пишган меваси тупида узоқ муддат сақланадиган навларда амалга оширилади. Бир марта йиғиштириб олиш биринчи мевалар пишгандан 25-30 кун кейин, ўсимликдаги 70-80% маҳсулот пишганда комбайн воситаеида амалга оширилади.
Чучук қалампир мевасини териш асоеан оч яшил тусга кириб, техник, баъзан эса тўла етилганда амалга оширилади. Аччиқлари биологик жихатдан тўлиқ етишиб, тез қизил тусга кирганда териб олинади. Чучук қалампирлар ҳap 4-5 кунда, аччиқлари эса бирваракай териб олинади. Бақлажон маҳсулотини йиғиштириш июл ойининг бошида бошланади. Бақлажон техник жихатдан етилганда, яъни навига хос катталик, шакл ҳамда тусга кирганда терилади. Терим кузгача давом этади.
Помидор, қалампир ҳамда бақлажонни қўлда териш жуда сермеҳнат жараён. Қўл терими маҳсулотнинг етилишига қараб ҳар 3-5 кунда ўтказилади. Қўл терими ПОУ-2 универсал сабзавот терувчи ўзиюрар шасси ёки ППСШ-12А ўзиюрар шассига осиб қўюлувчи механизм асосида қисман механизатсиялаштирилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |