Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик


Ҳимояланган ерларда кўкат сабзавотларни етиштириш технологияси



Download 3,2 Mb.
bet70/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

7.3. Ҳимояланган ерларда кўкат сабзавотларни етиштириш технологияси
Кўкат экинлар турли ботаник ва хўжалик белгиларига кўра сабзавот экинлари гуруҳининг катта қисмини ташкил қилади. Қишки даврда улар асосий витаъмин манбайи ҳисобланади. Уларда оқсил, углеводлар ва органик кислоталар мавжуд.
Ҳимояланган ерларда кўкат экинларни етиштириш усулига кўра улар қуйидаги уч гуруҳга бўлинади:
1. Уруғ билан экпладиган экинлар: пекин карами, салат, кресс-салат, шивит, кашнич, исмалоқ мисол бўлаолади.
2. Мажбурлаб ўстириладиган экинлар: очиқ ерда илгари шаклланган илдизмевалари, илдизлари ва пиёзбошлари ҳимояланган ерларга экилиб, баргидан фойдаланиш учун экилади. Уларга турли пиёзлар, петрушка, селдер, шовул ва бошқалар киради.
3. Очиқ ерда етиштирилган экинларни ҳимояланган ерларга экиб ўстиришни давом эттириш ва етиштириш. Уларга гул карам, петрушка, селдерей ва бошқалар киради.
Уруғ билан экиладиган кўкатлардан Ўзбекистон шароитида ҳимояланган ерларда кресс-салат, шивит, кашнич, баргли салат, селдерей етиштириш мумкин.
Ўзбекистон шароитида кўкат экинларни ҳимояланган ерлардан 5 ой давомида (ноябр-апрел) олиш мумкин.
Ўзбекистонда ҳимояланган ерларда хидли кўкат ўсимликлардан шивит, кашнич ва петрушка, селдерей етиштирилади. Шивитнинг «Узбекский-243» ва Андижон маҳаллий навлари экилади.
Уруғ қишки иссиқхоналарда кўчат яшикларига ялпи сепилади (ҳар бир яшикка 3-4 г ҳисобидан); йўлкалар четига 20-30 г/м2 дан сепилади. Уруғ зичловчи экин сифатида экилса, 4-6 қаторли лента шаклида 10-15 г/м2 ҳисобидан уруғ сарфланади.
Парникларга соф ҳолда экилганда ҳар бир ром остига 40-50 г ҳисобидан сепилади. Кейин илиқ сув билан суғорилади: устига 0,5 см қалинликда чиринди сепилиб, енгилгина зичланади (босилади). Уруғ сепилган яшикларни устма-уст тахлаб, 3-5 кун ҳарорати +20-25°С ли шароитда сақлаш мумкин. Майсалаши билан (5% дан кўпроқ) яшиклар бир қатор қилиб жойлаштирилади. Шивитни парвариш қилишда зарур (+15-18°С) ҳарорат, тупроқ намлиги (70-80%) ва ҳавонинг нисбий намлиги (60-70% қулай) сақланади. Зарурат бўлса, ўтоқ қилинади. Вегетатсия даврида 2-3 марта суғорилади ва азотли ўғитлар билан (1 л сувга 3-4 г аммиакли селитра ҳисобидан) озиқлантирилади.
Шивит ёш вақтида ўриб олинади. У илдизи билан суғуриб ҳам олинадн Ўрилгандан кейин суғорилса, яна ўсади ва уни иккинчи марта ўриб олиш мумкин. Ўрилган шивитни 0°С да 3-5 кун сақлаш мумкин.
Шивит маҳсулотдорлиги ҳар бир кўчат яшикдан 200-400 г. Иссиқхона йўлка ва коридорларидан 1-1,5 кг дан, плёнка ёпилган иссиқхона, парник, вақтинча ёпилган плёнкалар тагидан 1,5-2,5 кг/м2 дан маҳсулот олинади. Зичловчи экин сифатида экилса, маҳсулоти 2 марта кам бўлади.
Кашнич ҳам тез етилиши жиҳатидан шивитга яқин. Шунинг учун у ҳам шивит каби экиб ўстирилади. Шивит экиладиган муддатларда экилиб, ўша муддатларда йиғиб олинади. Кашнич уруғи яхши унади, у бир кун ивитилади. Уруғ экиш меъёри шивитникидан кам, соф ўзи экилганда 12-18 г/м2.
Ўзбекистонда фақат баргли селдерей экилади. У илдизмевасидан етиштирилади. Бунинг учун илдизмеваларини 60-70 г дан тайёрлаб, қатор оралари 8-10 см, туплар ораси 3-4 см дан қилиб экилади. 1 м2 майдонга 120-140 та селдерей кўчатини экилиб устига (илдиз бўғзигача) тупроқ бостирилади. У +12-18°С иссиқда 35-40 кун ўстирилади.
Ўзбекистонда ҳимояланган ерда баргли кўкатлардан салат, кресс-салат пиёз ва камдан кам ҳолда пекин карами экилади.Улар қиш-баҳорги ва эрта баҳорги даврда етиштирилади.
Московский парниковий энг кўп тарқалган баргли салат бўлиб, фақат уруғдан экиб ўстирилади.

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish