Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик



Download 3,2 Mb.
bet68/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

Баҳорги-ёзги айланиш. Помидор баҳор-ёзги айланишда иситилмайдиган плёнкали иссиқхоналарда етиштирилади. Бу мавсумда эрта маҳсулот тўплайдиган ва бир меъёрда маҳсулот берадиган детерминант нав ва дурагайлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Кўчат республиканинг марказий минтақаларида март ойининг ўрталарида экилади, маҳсулоти апрел ойининг сўнгги декадасида пишабошлайди. Май ойи ва июн ойининг биринчи ярмида энг кўп миқдорда маҳсулот олинади. Сўнгги маҳсулот июн охирида йиғиштирилади. Иссиқхонага кўчатлар қаторлаб 7035-40 см шаклда ёки кўпинча қўшқаторли лента усулида ораси 50-60 см ва ўсимлик туплари ораси 25-40 см дан қилиб экилади.
Помидор ўсимликлари тик каноп бағазда ўстирилади. Унга бир ёки икки пояли қилиб шакл берилади. Тезпишар навлари 3-4 гул шингилидан сўнг, баланд бўйли ўртапишар навлари 5-6 шингилларидан сўнг чилпилади.
Плёнкали иситилмайдиган иссиқхоналарда помидорни парваришлашда ҳаво ҳарорати ва намлигини тегишли меъёрда сақлаш тавсия этилади. Бунда кундузги ҳароратни +25-27°С, кечаси +14-16°С да ва ҳавонинг намлиги шамоллатиш ёрдамида 60-70% атрофида сақланиши лозим. Парваришлаш ишлари мунтазам суғориб туриш, озиқлантириш, 3-4 марта чопиқ қилиш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашишдан иборат.
Помидор мавсумда 3-4 марта озиқлантирилади. Ҳар озиқлантирилгандан сўнг, ўсимликлар бағрига янги тупроқ тортилади ёки янги тупроқ сочилади. Минерал ўғитлар бериш меъёри ва нисбати ўсимликларнинг ривожланиш фазасига ва тупроқдаги минерал элементлар миқдорига боғлиқ. Минерал ўғитлар органик ўғитлар билан навбатлаб берилади. Макроэлементлар билан бир қаторда 2-3 марта микроэлементлар билан ҳам озиқлантирилади.
Помидор маҳсулоти апрел охири, май бошларидан, иссиқхонадан плёнкалар олиб ташлангаандан сўнг чиқабошлайди. Бунда навлар ва экиш муддатлари тўғри танланса ва ўз вақтида тегишли парваришлаш тадбирлари ўтказилса, июл ойигача (очиқ майдондан маҳсулот чиққунча) иссиқхоналарнинг ҳар 1 м2 майдонидан 4-5 кг дан жами 6-8 кг гача маҳсулот олиш мумкин.

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish