Урал-Олтойнинг бронза даври археологияси.
1.Жанубий Сибирда энеолит даври Афанасев маданиятига оид манзилгоҳлар ва қабр-қўрғонлари: Афанасев маданиятининг ирқий мансублиги.
2.Жанубий Сибирда энеолит даври Окунев маданияти. Окунев маданияти генезиси.
3. Афанасев ва Окунев маданиятларига оид археологийа йодгорликлари: Тес, Сида, Карасук III, Черновая, Уст Кокса, Уст Куюм, Окунев Улус, Тас Хаза ва бошқалар.
4.Уй-жойлар. Хўжалик хусусиятлари ва уларнинг Евросиё дашти табиий-географик шароитига боғлиқлиги. Металлургия. Кулолчилик. Моддий маданият. Диний қарашлар.
5.Андроново маданияти. Андроново маданияти тарқалган ҳудудлар ва унинг тадрижий босқичлари. Манзилгоҳлар ва қабрлар. Синташта ва Аркаим.
Древнеямный (қадимги чуқур) маданият. Бу маданиятга (мил. авв. ИИИ минг йилликнинг бошидан охирги чорагигача) оид ёдгорликлар Жанубий Урал бўйидан Молдовагача бўлган ерларда тарқалган. Бу маданиятга оид ёдгорликлар асосан қабр-қўрғонлардан ташкил топган бўлиб, уларнинг ўн минга яқини ўрганилган. Тупроқ-қўрғон тагида жойлашган мураккаб қурилмага эга иншоот марказидаги чуқурда майит ўрин олган. Майит чалқанча ётқизилиб, устидан охра сепилган. Айрим тупроқ-қўрғонлар тагида бир нечта қабрлар бўлган. Кузатув буюмлари кам сонли тош қуроллар, сопол идишлар ва қисман металл буюмларидан иборат. Сополларнинг таги думалоқ, тухумсимон шаклда, сиртига уйиб нақшлар чизилган.
Древнеямний маданиятига оид қабрлардан араванинг ёғочдан ясалган ғилдираги топилган. Арава икки хили бўлган. Бир хили икки ва тўрт ғилдиракли, иккинчиси тўрт ғилдиракли, усти чодир билан ёпилган. Иккинчиси кўчиб юриш жараёнида одамлар яшайдиган кулба вазифасини бажарган. Араванинг кашф этилиши кўчманчи чорвадор аҳоли хўжалигининг ривожланишида муҳим ўрин тутади. Древнеямний маданияти эгаларининг асосан чорвачилик хўжалигини юритиб, қора мол, қўй ва йилқи боқишган. Овчилик аҳамиятини йўқотмаган.
Афанасьев маданияти (мил. авв. ИИИ-ИИ минг йилликнинг бошлари) Енесей дарёсининг юқори оқими ва Олтой даштларида энеолит ва бронза даврларида фаолият юритган маданият. Хакасиядаги Афанасьев тоғи номидан олинган. Бу маданиятга оид қабрлар дастлаб 1920 йилда ўрганилган. Тоғли Олтой, Хакасия, Минусий ботиғи, Шарқий Қозоғистон, Ғарбий Монголия ва Синцизян ҳудудида тарқалган.
Афанасьев маданияти тадқиқотчиларнинг тахминига қараганда Шарқий Европанинг Древнеямний маданияти аҳолисининг кўчиб келиши натижасида шаклланган. Ёдгорликлари қабр-қўрғонлар ва кам сонли манзилгоҳлардан иборат. Аҳоли яшайдиган манзилгоҳлар қисман ўрганилган. Улардан Балитуюл, Ело, Қора Тениш, Тенга, Катта Толгоек, Арагол, Курота ва бошқа ёдгорликлар яхши ўрганилган. Манзилгоҳлардан ертўла уй-жойларнинг ўрни очилган. Айрим уйларининг ички томонидан ёғоч териб чиқилган.
Мозор-қўрғонлар пастқам тупроқ уюмидан иборат ёки атрофига айлантириб тош терилган. Қабрларнинг пастида бир-икки ёки бир нечта чуқурдан иборат майитхоналари жойлашган. Уларнинг ички томонига ёғоч териб чиқилган, томи ҳам ёғоч билан ёпилган. Марҳумлар гужанак ҳолатда ётқизилган. Эркаклар бир ва бир неча аёл билан бирга дафн этилган. Улар турмуш ўртоғи ва турмуш ўртоғлари бўлган.
Марҳумларнинг бош ва оёқ томонига сопол буюмлар, меҳнат қуроллари ва ҳайвон гўшти қўйилган. Марҳумни дафн этиш маросимида, унинг хотирасига бағишлаб олов ёқилган ва қурбонлик келтирилган. Меҳнат қуроллари асосан тошдан ясалган. Мисдан ясалган зеб-зийнат буюмлари, игна, бигиз, кичик пичоқ каби уй-рўзғор анжомларининг нусхаси топилган. Кумуш ва олтиндан ясалган буюмлар ҳам мавжуд. Мис буюмлари уриб ишлаш усулида ясалган. Рангли металларга ишлов бериш ҳунармандчилиги етакчи ўринни эгаллаган. Бу даврда маҳаллий мис конларини қазиб олиш жадаллашади. Афанасьев тоғида жойлашган қабрларнинг биридан метеорит темирдан ясалган билакузук нусхаси топилган.
Сопол буюмлари мато қолипда, таги тухумсимон ёки думолоқ шаклида ясалган. Улар турли хил ўлчамли уй-рўзғор ва хўжалик буюмларидан иборат. Бўйи баланд сапол буюмлар кўпчилликни ташкил этади. Сополларнинг сиртига ўйиб геометрик ва арча барги шаклли нақшлар чизилган.
Афанасьев маданияти эгалари хўжалигининг асосини чорвачилик ташкил этган. Қўй, қора мол ва йилқи боқилган. Ёзги мавсумда чорва отариларини баланд тоғ яйловларида боқиш анъанаси вужудга келади. Бу бевосита човадор, яъни номадлар қабиласи шаклланаётганидан дарак берар эди. Овчилик аҳамиятини сақлаб қолган.
Do'stlaringiz bilan baham: |