Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети тарих факултети “тарих” кафедраси



Download 275,19 Kb.
bet15/20
Sana13.07.2022
Hajmi275,19 Kb.
#790459
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
Жаҳон археологияси Маърузалар матни

Тисаполгар маданияти Венгрияда (Трансилвания) ва Словакиянинг шарқий қисмида жойлашган. Бу маданият вакилларининг асосий машғулоти чорвачилик бўлган. Аммо уларда Ленден маданияти каби рангли керамика учрамайди. Маданиятга хос сополлар бир ёки икки тутқичли куружка, кўзалар,оғзи катта ва бўйни цилиндирсимон маҳсулот сақлашга қаратилган катта хумлар, бўйни конуссимон ноксимон узун кўзалардан иборат. Меҳнат қуроллари кремний ва қаттиқ тош жинслардан ғамда шох ва суякдан тайёрланган. Мис анча кам учрайди. Спектриал таҳлиллар Жанубий- Шарқий Европага мис импорт қилинганлигини кўрсатиб бермоқда.
Тисапольгар маданияти Венгриядаги Ўрта Дунайнинг шарқий қисмидан то Банатга қадар чўзилиб кетган Бодрогкерестур маданиятининг икикнчи фазаси ҳисобланади. Мазкур маданиятга оид қабрларда эркаклар ўнг томони билан, аёллар эса чап томони билан ётқизилиб дафн этилган. эркак кишига оид қабрлардан эса асосан кремний пичоқлар, аёлларникидан эса маржон шодаси ва тилла безаклар топилган.
Энеолит даврининг ажойиб ёдгорлиги ҳисобланган Баден маданияти Чехия ва Словакия ҳудудларида Дунайнинг юқори ва ўрта оқимида ва Висланинг юқори оқимлари бўйлаб жойлашган. Вена яқинидаги мил авв. III асрга оид Баден манзилгоҳи номидан келиб чиққан. Унинг Венгриядаги тармоғи Печел, Чехия ва Словакиядагиси эса Каннелирли керамика маданияти деб номланади. Шунингдек Руминиянинг ғарбидаги Коцофени ва Польшадаги радиал керамика маданиятлари ҳам ушбу маданият доирасига киради.
Баден маданияти вакиллари тепаликлар устида ва дарёнинг баланд терассаларида барпо этилган манзилгохларда истиқомат қил-6инган. улар деҳқончилик, чорвачилик, балиқ тутиш ва овчилик билан шуғулланишган. Отни қўлга ўргатишган. Топилмалар орасида учровчи лойдан ясалган ғалтакча тўқимачиликнинг мавжудлигидан гувоҳлик беради. Баден маданиятининг қуроллари уч бурчакли кремний пайконлар, тош болта-мотигалар, тош ҳарбий болталар, суяк ва шохдан ишланган бигиз ва қирғичлардан иборат.
Мазкур маданиятлардаги дафн маросимлари ҳудудларда турличадир. Болқонннинг шимолий қисмларида жасадлар букчайган ҳолда, Венгри, Чехия ва Словакияда эса жасадлар куйдирилган ҳолда дафн этилган. Айрим қабрлардан мис буюлар топилган. Умуман олганда маданиятга тегишли қабрларда метал деярли учрамайди. Диний буюмлар жуда схематик ҳайкалчалардан иборат бўлиб, айримларининг бошларида шохлари бор.
Венгриянинг шимолий ғарбидаги Будакалаш манзилгоҳидан араванинг сопол модели топилган. Бу ва бошқа сополлар Баден ва Қора денгизнинг шимолидаги Яма маданияти ўртасида алоқалар мавжудлигидан далаолат беради.
БКМнинг шарқий ареали шимолий Қора денгиз бўйи ва ўрта Волгабўйи ҳудудларидан иборат бўлиб, бу ерда Новаданилов, Ўртаднестр ва Хвалин маданиятлари шаклланган. Бу маданиятларнинг хўжалиги чорвачиликка (қўй, эчки ва йилқи) асосланган бўлиб, металлни қайта ишлаш архиак шаклда қолиб кетаётган эди.
Шарқий Европа энеолитида Гумильница маданияти алоҳида ўрин тутади. Маданият мил. авв. IV минг йилликнинг биринчи ярмига оид бўлиб, Болгариянинг шарқий, Руминиянинг жанубий-ғарбий, Молдаванинг жанубий қисмларида тарқалган. Мазкур маданият вакиллари Болгариянинг Стара Загора шаҳри яқинидаги Аи Бунара конини ўзлаштирганлар. Кон карьерининг чуқурлиги 15-20 м, узунлиги 10 мгача етган.
Гумильница маданияти турар жойлари “тепаликдаги уй” типида бўлиб, манзилгоҳ ичкарисида ер тўласимон ярим айлана уйлар бўлган. Устунли каркасдаги шоҳ шаббанинг усти лой сувоқ билан сувалган. Манзилгоҳнинг атрофи девар ёки хандақ билан ўраб олинган. Бу ердан графит ва хар хил ранглар билан безатилган сополлар, кремний ва суякдан ишланган қуроллар, ва лой ҳайкалчалар топилган. Улар маҳаллий илоҳларнинг санами ҳисобланган ва хонадон ўчоғини асровчи Она ер маъбудаси алоҳида ҳурматга эга бўлган.
Гумильница маданиятида Варнен қабрстони муҳим аҳамият касб этади. Қабрстондан кўплаб мис, мармар, суяк, лой, камёб тош жинсларидан ясалган қуроллар аниқланган. Шунингдек бу ердан 6 кг ортиқ хазина ҳам топилган.
Варнен қабрстонида қабрларни бой ва қамбағалга ажратиш жуда осон. Қамбағал қабрларда сопол идишлар, кремний пичоқлар, мис игналар ва жуда кам ҳолларда тилла тақинчоқлар учрайди. Жасад ярим айлана шаклдаги ямага кўмилган.
Варнендаги бой қабрлар “рамзий” аҳамиятга эга бўлиб, уларда кўпинча жасад қолдиқлари учрамайди. Одатда уларда мис, тилла, суяк ва шоҳдан ясалган буюмлар кўмилган.
Гумильницадан шарқда унга қардош Кукутени-Триполье маданияти жойлашган. Маданият мил. авв. IV минг йиллик охири- мил авв. III минг йиллик учинчи чорагида ривожланган.Кукутени-Триполье маданияти Украина ва Руминиянинг ўрмонзор зоналарида кенг тарқалган. Уларда ҳам метални қайта ишлаш худди Гумильницаликларникига яқин бўлган.Маданият вакиллари иқтисодиётини деҳқончилик ва уй чорвачилиги ташкил этган. Омочнинг тишитош ва суякдан ясалган. Буғдой, арпа, тариқ ва нўхат етиштирганлар. Маданиятнинг жанубий минтақаларида эса боғдорчилик ҳам тараққий етган бўлиб, ўрик, олхўри ва ток етиштирилган. Триполь маданияти қабилаларида рангли сопол кенг тарқалган. Аёл ҳайкалчалари ясаш анча урф бўлган. Сэлкуц, Винча ва Тисаполгар- Бодрогкерестур маданиятлари Гумельница ва Триполье маданиятига анча яқин турган. Шарқий Трансилвания ва Молдавада ушбу маданиятнинг Кукутени тармоғи шаклланган. Мазкур маданиятнинг манзлгоҳлари сув манбалари яқинида, дарёларнинг бошланиш қисмларида, кейинчалик терассалар ва бурунларда вужудга келган. Фақатгина Кукутени манзилгоҳида қурулишда оҳактошдан фойдаланилган. Уйлар бир неча хонадан иборат бўлиб, бир нечта оила яшаган. Ҳар бир хонада ўчоқ ва буғдой сақлаш учун хумлар бўлган. Хонананинг тўридаги меҳробга аёл мабуда ҳайкалчаси қўйилган. Манзилгоҳда эса қардош оилалар истиқомат қилган.
Кремнийдан ишланган қуроллар, хусусан қирғичлар ва пичоқсимон пластиналар жуда кам учрайди. Тўғри бурчакли тош болталар ҳам топилган. Шох ва суякдан қуроллар ясалган. Мисдан тайёрланган икки тиғли ва юпқа болталар, ханжарлар, қармоқ илгакчаси, бигиз ва зеб зийнат буюмлари топилган.
Кукутени-Триполье маданиятига хос асосий хусусиятлардан бири рангли сополларнинг кенг тарқалганлигидир. Лекин унинг илк этапларида сополлар ранга бўялмаган. Ошхона идишлари бўрта нақшлар билан безатилган. Кейинчалик сопол идишларга оқ ва қизил ранг берила бошланди. Кукутени А мнзилгоҳидан уч рангли спиралсимон ранг билан безатилган. Кукутени В нинг қатламлари орасидан юқори қисми тўқ сариқ ва сариқ рангли бўлган қора нақшлар туширилган сополлар аниқланган. Бундан ташқари орнаментга бой аёл ҳайкалчалари ва уй ҳайвонлари, айниқса буқа ҳайкалчалари ҳам кўплаб топилган.
Кукутени маданиятининг Руминиядан тадқиқ қилинган манзилгоҳларига Извоар, Траян, Хабашешти ва Трушешти кабилар киради. Олтениядаги Ариушд манзилгоҳи мустаҳкамланган бўлиб, унинг сополлари маҳаллий эмас. Манзилгоҳнинг юқори қатламлари бронза даврига оид. Торипол қабилалари бу даврда ўтроқ деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланишган. Деҳқончиликда буғдой ва арпа, чорн. вачиликда қорамол, қўй, эчки ва чўчқа етиштирилган. Уларда матриархал уруғчилик тузуми ҳукмронлик қилган. Маданиятнинг кейинги этапларида чорвачиликнинг аҳамияти ошиб борган.
Жанубий-шарқий Европада бронза даври мил авв. III минг йилликнинг сўнгида бошланган ва мил авв. 700 йилларда ўз якунига етган. Айрим Ғарб олимлари бу даврни неолтининг сўнги финал босқичи сифатида таъкидлайдилар. Бронза даврида бутун Евросиёда катта ўзгаришлар, хусусан Жанубий-шарқий Европада ҳам кескин ўзгаришлар амалга ошган. Рангли сополли энеолит маданияти изсиз йўқолиб кетади, Балқон-Карпат металлургия маданияти тизими ҳам барбод бўлади. Бу воқеалар қадимий ҳинд европа қабилаларининг (орийлар) миграцияси билан боғлиқ.
Ҳинд европа қабилаларининг Евроосиёнинг катта қисми бўйлаб тарқалиши бронза даврининг энг муҳим воқеаларидан бири. Ҳинд европа қабилаларининг илк ватанинининг локализацияси ҳамон кескин дискуссияларга сабаб бўлмоқда. Кўплаб археологлар Шарқий Европадаги қўрғонли маданиятларнинг келиб чиқишини орийларга боғлайдилар.
Қораденгиз атрофидаги ҳудудлар бронза даврига келиб жуда катта маданий марказга айланган. Айниқса, Болқон-Карпат ва Шарқий Европанинг жанубий қисмларида деҳқончилик, чорвачилик ва ҳунармандчилик тарққий топган кўплаб бронза маданиятлари шаклланган. Жанубий -шарқий Европадаги бронза даври қабилалари Қораденгиз буйи, Олд Осиё ва Кичик Осиё давлатлари билан алоқада бўлишган.
Мил. авв. XVI—XII асрларда Венгриянинг шарқида Мако ва Дьюлаваршанд маданиятлари мавжуд бўлган. Шарқий Европа бронза даври қабиллари орасида бронзанинг сўнги даврида, яъни мил ав. 1300-700 йилларда пол остига дафн қилиш мавжуд бўлган. Унинг локал варианти Шарқий Германия ва Полшада тараққий қилган Лужиц маданиятидир. Шарқий Европада бронзага оид Бискуцин ва Врабле маданиятлари шаклланган.
Кўпчилик маданиятлардага айрим манзилгоҳларнинг атрофи мудофаа иншоотлари билан (девор ёки хандақ) ўраб олинган. Қуйи Дунайдаги Чернавода 2 манзилгоҳи девор билан ўраб олинган. Бу даврда кенг тарқалган маданиятлардан (анъаналар) бири яма маданиятидир. Бу маданиятнинг асосий белгиси кўчманчи чорвачидорлик билан шуғулланишдир. Қуйи Полденпрдаги Михайловка манзилгоҳи одамлари қора мол ва йилқи боқишган. Мазкур маданиятнинг яна ўзига хос хусусиятларидан бири баргсимон ва учбурчак пайконлардир. Минтақадаги бронза маданиятларининг аксарияти тараққиёти илк темир даври маданиятларига асос солган.



Download 275,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish