Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги умиров С. Э., Қодиров З. З



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/72
Sana21.02.2022
Hajmi1,05 Mb.
#31273
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   72
Bog'liq
Klinik epidemiologiya (S.Umirov, Z.Qodirov) (1)

 


4-
БОБ. ТАСВИРИЙ ЭПИДЕМИОЛОГИК ТАДҚИҚОТЛАР 
Тасвирий (дескриптив) эпидемиологик тадқиқотлар кузатув олиб 
бориладиган (обсервацион) тадқиқотлар сирасига мансуб. Тасвирлаш 
мустақил якунига етган тадқиқот ҳам бўлиши мумкин, лекин аксарият 
ҳолларда у таҳлилий тадқиқотнинг ибтидоси бўлиб, тадқиқотчини 
ўрганилаётган касалликнинг пайдо бўлиш ва тарқалиш сабабларини 
аниқлашга ундайди. Шунинг учун ҳам тасвирий тадқиқот тўлақонли 
эпидемиологик тадқиқотнинг биринчи босқичидир, ундан воз кечиш мумкин 
эмас, чунки айнан тасвирлаш жараёнида касалланиш кўринишининг 
хусусиятлари аниқланади. Иккинчи босқич – таҳлилий тадқиқотда ушбу 
хусусиятлар турли биологик, ижтимоий ва табиий омилларнинг тўплами ва 
фаоллиги билан таққосланади. Хавфли омиллар касаллик пайдо бўлишининг 
ва тарқалишининг етарли, зарур ва қўшимча сабаблари сифатида қаралади. 
Тасвирий эпидемиологик тадқиқот ёндошувлари қуйидагилардан иборатдир: 
• 
кузатиш, 
• 
клиник ёндошувлар, 
• 
лаборатория ва инструментал текширув натижалари,
• 
касалланишнинг ҳудудлар бўйича тақсимланиши,
• 
касалланишнинг вақт мобайнида,
• 
касалланишнинг аҳоли гуруҳлариаро тақсимланиши, 
• 
формал мантиқий ёндошув,
• 
статистик ёндошувлар (Стьюдентнинг Т-мезони, Хи-квадрат, Фишер 
мезони, корреляция коэффициенти , регрессия коэффициенти).
Тасвирий эпидемиологик тадқиқотларнинг мақсади тиббиётдаги 
(жумладан профилактик борадаги) умумий ва алоҳида нозологик шаклларга 
доир муаммоларни аниқлашдан ҳамда хавфли омиллар ҳақидаги фаразларни 
шакллантиришдан иборатдир.
Тасвирий эпидемиологик тадқиқотнинг вазифалари касалланиш 
жадаллигини, динамикасини, таркибини, ҳудудий тақсимланишини 


тасвирлаш, яъни касалланиш хавфи юқори вақтни, гуруҳни ва ҳудудни 
аниқлаш ҳисобланади.
Демак, касалланишни тасвирлаш унинг вақт мобайнида, аҳолининг 
турли ижтимоий-ёш гуруҳларида ва ҳудудлар бўйича тақсимланиш 
хусусиятларини тавсифлашдан ҳамда хавфли омиллар ҳақидаги фаразларни 
шакллантиришдан иборатдир. Тасвирий эпидемиологик тадқиқотлар 
касалланишни, унинг кечишини, касаллик натижасини (ўлим, ногиронлик, 
асоратлар ва ҳоказо) ва таъсирот оқибатларини (масалан, муолажанинг, 
чекишнинг, ичкиликбозликнинг, нашавандликнинг ва ҳоказо) кузатиш 
(ўрганилаётган ҳодисага аралашмасдан) билан чегараланади. 
Тасвирлаш расмий жорий статистик маълумотлар ва/ёки аҳолини махсус 
текширувлардан (скрининг) ўтказиш жараёнида тўпланган маълумотлар 
асосида олиб борилади. Расмий статистик маълумотлар базасида касалланиш 
ҳақидаги ахборот беморларни қуйидаги йўллар билан аниқланиб йиғилади: 
• 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish