Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги умиров С. Э., Қодиров З. З


Эпидемиологик маълумотларни гуруҳлаш ва умумлаштириш



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/72
Sana21.02.2022
Hajmi1,05 Mb.
#31273
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   72
Bog'liq
Klinik epidemiologiya (S.Umirov, Z.Qodirov) (1)

Эпидемиологик маълумотларни гуруҳлаш ва умумлаштириш 
Эпидемиологик маълумотларнинг асосини касалликнинг ҳар бир ҳолати 
тўғрисидаги ахборот ташкил этади. Маълумотларни умумлаштириш – 
муайян ҳудуддаги аҳоли ёки унинг айрим гуруҳлари ўртасида маълум бир 
пайтда қайд этилган бирон касалликнинг барча ҳолатларини қўшиб чиқиш, 


жамлаш 
жараёнидир. 
Маълумотларни 
гуруҳлаш 
– 
жамланган 
(бирлаштирилган) маълумотларни алоҳида гуруҳларга ажратиш жараёнидир. 
Ҳар бир касаллик ҳолатида кўплаб белгилар мавжуд, уларнинг аксарият 
қисми инобатга олинади (ҳисобга олинадиган белгилар) ва маълумотларни 
гуруҳларга ажратишда фойдаланилади. Мазкур белгиларни ҳар бир 
касалланган шахс ҳақидаги зарур маълумотларни акс эттирувчи гуруҳловчи 
белгилар деб юритилади. Касалланишнинг нисбий кўрсаткичлари эмас, 
касалланганларнинг мутлақ сони гуруҳланади. Аввало касалликларнинг 
барча ҳолатларини ташхиси бўйича гуруҳланади. Кейин эса учта асосий 
гуруҳловчи аломатларига кўра гуруҳланади: 
• 
ҳар бир касаллик ҳолатининг пайдо бўлиш (аниқланиш) вақти (“вақт 
белгилари”). Бундай тақсимланишни ўрганиш касалланиш динамикаси ва 
замондаги таркибини аниқлаш учун зарурдир. Бунда касалликнинг пайдо 
бўлиш куни, ҳафтаси, ойи, йили каби турли вақт интервалларидан 
фойдаланилади. Касалланиш кўринишларини турли ижтимоий, биологик ва 
иқлимий-жуғрофий омиллар мавжудлиги ва фаоллиги асносида ўтган 
даврдаги (масалан, ўтган йилдаги) айнан шу вақт оралиғида содир бўлаётган 
ўзгаришлар билан таққослаш хавфли омиллар ҳақидаги фаразни 
шакллантириш учун зарурдир. Касалланишнинг вақт мобайнидаги 
кўринишлари жадвалларда ва графикларда тақдим этилади. Касалланиш 
кўрсаткичларининг 
динамикасини 
акс 
эттириш 
учун 
чизиқли 
диаграммалардан ва гистограммалардан фойдаланилади.
• 
касаллик ҳолатининг пайдо бўлиш (аниқланиш) жойи (“жой, ҳудуд, макон 
белгилари”). Жой белгилари – ҳар бир касаллик ҳолатининг ҳудудий 
боғлиқлигини аниқлаш имконини берадиган исталган белги. Масалан, 
беморнинг яшаш ва касалликни юқтирган жойи, касалликнинг аниқланган ва 
қайд этилган жойи, беморнинг иш, ўқиш, тарбияланиш, даволаниш жойлари 
ва ҳоказо. Стандарт ёндошув – давлатлар ва маъмурий ҳудудларни давлат, 
вилоят, туман, шаҳар, қишлоқ каби ҳудудий гуруҳларга ажратиш 
қўлланилади. Касалланганларни жой белгиси бўйича гуруҳларга ажратиш 


ушбу касалликнинг ҳудудий тарқалганлигини ўрганиш ва ҳудудларни 
касалланиш хавфи даражаси бўйича тақсимлаш имконини беради. Ушбу 
таҳлил натижаларига кўра глобал ва минтақавий нозоареалларни, мазкур жой 
учун эндемик ва экзотик касалликларни, табиий ўчоқларни ажратиш мумкин. 
Жойга доир ахборотларни акс эттириш учун чизиқли ва устунсимон 
диаграммалардан, картограмма, картодиаграммалардан фойдаланилади; 
• 
беморнинг индивидуал тавсифлари (“шахс белгилари”). Кишиларнинг 
индивидуал хусусиятларини уч гуруҳга бирлаштириш мумкин: 

ажралмас биологик хусусиятлар (жинс, ёш, ирқ); 

касб этилган биологик хусусиятлар (иммунитет, вазн, биохимик 
кўрсаткичлар, қон босимининг кўрсаткичи ва бошқалар); 

ижтимоий тавсиф (касб-кор, зарарли одатлар, яшаш шароитлари, иқтисодий 
аҳволи, уй-жой типи, сув таъминоти ва бошқалар).
Маълумотларни гуруҳлаш аҳолининг касалланиш даражаси бўйича 
турлича бўлган гуруҳларини аниқлаш имконини бериши зарур (“касалланиш 
даражаси бўйича аҳолининг муқобил гуруҳлари”). “Шахс белгилари” бўйича 
гуруҳлашда хавфли гуруҳлар, ушбу гуруҳларда касалланиш хавфининг 
даражаси ва касалланиш динамикаси аниқланади. Беморнинг индивидуал 
тавсифларига доир ахборотларни акс эттириш учун чизиқли, устунсимон ва 
доирасимон диаграммалардан фойдаланилади. 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish