Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги умиров С. Э., Қодиров З. З



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/72
Sana21.02.2022
Hajmi1,05 Mb.
#31273
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   72
Bog'liq
Klinik epidemiologiya (S.Umirov, Z.Qodirov) (1)

аҳоли мурожаати бўйича – ўткир ва сурункали касалликлар ҳақидаги 
ахборотнинг асосий манбаи бўлиб, ушбу маълумотлар ахборот олиш 
жараёнининг соддалиги ва қулайлиги билан ажралиб туради. Ўрганилаётган 
касалликка чалинганларнинг тўлиқ мурожаат этмаслиги, беморларни ҳисобга 
олиш ва қайд этишдаги нуқсонлар касалланиш ҳақидаги ҳақиқий 
манзаранинг бузилишига сабаб бўлади; 
• 
тиббий кўрикларда олинган маълумотлар бўйича – касалликни 
бошланғич босқичларида ва унинг яширин шаклларини аниқлаш имконини 
беради. Бу усулда муайян моддий-техник таъминот, маблағ, малакали 
мутахассислар талаб этилади. Қуйидаги тиббий кўрик турлари мавжуд: 
касбий (касб-корга боғлиқ касалликларни аниқлаш), мақсадли (айнан бир 
нозологик шаклни аниқлаш), дастлабки (ишга қабул қилишдаги тиббий 
кўриклар) ва айрим соҳа вакилларига нисбатан даврий профилактик 
кўриклар.
Бирон касалликнинг тарқалганлигини аниқлашга қаратилган махсус 
текширувлар бир маротаба ёки мунтазам равишда ўтказиб турилади. 


Мунтазам равишда ўтказиб туриладиган текширувлар сирасига аҳоли 
диспансеризациясини киритиш мумкин. Скрининг асосида касалликнинг 
тарқалганлиги ҳақидаги маълумотларни олиш ва тўплашнинг заиф 
жиҳатлари: 
• 
айрим ҳолларда катта маблағ талаб этади; 
• 
тезкор кечувчи касаллик ҳолатларидагина етарли аниқликка эга. 
Тасвирий эпидемиологик тадқиқотларнинг тузилиши 
Бир пайтдаги тадқиқот (кўндаланг, prevalence study, cross-sectional study) 

тасвирий тадқиқот сифатида ҳам, таҳлилий тадқиқот кўринишида ҳам 
амалга оширилиши мумкин. Қайси тадқиқот усули эканлигини белгиловчи 
мезон: хавфли омил ҳақидаги фараз текшириб кўрилишидан ёки текшириб 
кўрилмаслигидан иборат. Махсус ташкиллаштирилган ва бирон 
касалликнинг 
тарқалганлигини 
аниқлашга 
қаратилган 
тасвирий 
эпидемиологик текширувлар шу гуруҳга мансуб. Касаллик тарқалганлиги – 
касаллик аломатлари мавжуд бўлган шахслар сонининг, текширилган барча 
шахслар сонига нисбати. Қуйидаги ҳолатларда қўлланилади: 
• 
касалликнинг ҳақиқий тарқалганлигини аниқлаш учун; 
• 
касаллик аломатларини аниқлаш учун; 
• 
касаллик симптомларига аниқлик киритиш ва унинг ташхис билан 
боғлиқлигини аниқлаш учун. 
Бир маротабалик тадқиқотларнинг заиф жиҳатлари: 
• 
касалликнинг тарқалганлиги текширув амалга оширилган пайт учунгина 
аниқланади, натижада соғайган, леталлик билан хотима топган, ҳамда турли 
сабабларга кўра текширувга жалб этилмаган беморлар инобатга олинмасдан 
қолиб кетишади; 
• 
камёб учрайдиган касалликларда текширилувчилар сонини кўпайтириш 
зарурияти туғилади, оқибатда эса тадқиқот баҳоси ошиб кетади; 
• 
касб-кор гуруҳлари текширилаётганида фақат айни пайтда ишлаб турган 
ходимлар ҳисобга олинади, ишдан кетишган, лекин касалликка чалиниб 


улгуришган шахслар инобатга олинмайди, бу эса касалланиш хавфини 
етарлича баҳолай олмасликка сабаб бўлади; 
• 
тадқиқот натижаларининг аниқлигига танланган усуллар, ташхисот 
мезонлари, 
анкетадаги 
саволларнинг 
ўринлилиги, 
касалликнинг 
манифестлиги каби ҳолатлар салбий таъсир этиши мумкин. 
Бир пайтдаги тадқиқотлар тасвирий, кузатув, танланган, баъзан ялпи 
илмий ёки кундалик, клиник ёки дала шароитида амалга ошириладиган 
бўлишлиги мумкин.
Тасвирий тадқиқотлар – касалликнинг тақсимланиш хусусиятларини 
аниқлаш, яъни эпидемиологик ташхисот борасидаги воситалардан биридир. 
Эпидемиологик ташхисотнинг асосий бўлимлари касалланишнинг 
ретроспектив ва оператив эпидемиологик таҳлилларидан иборат бўлиб, 
уларнинг дастлабки босқичи - тасвирий эпидемиологик тадқиқотдир. 
Касалланишнинг тасвирий ретроспектив эпидемиологик таҳлилини 
амалга ошириш схемаси қатор ўзаро боғлиқ кетма-кет ҳаракатлардан 
иборатдир. /// 
Эпидемиологик тадқиқотларда қўлланиладиган барча хос усуллар 
статистик бўлиб, бунда эпидемиологик маълумотларни тўплаш ва уларга 
ишлов бериш кўзда тутилади. Таҳлилнинг барча босқичларида 
бажариладиган универсал усуллар қуйидагилардир: 
• 
эпидемиологик маълумотларни гуруҳлаш ва умумлаштириш; 
• 
касалланишни ўлчаш усуллари; 
• 
эпидемиологик маълумотларни график усулда акс эттириш; 
• 
касалланиш 
кўрсаткичлари 
ўртасидаги 
тафовутнинг 
статистик 
ишончлилигини ва эпидемиологик аҳамиятини баҳолаш. 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish