Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимѐ-технология институти


Ўзбек халқи этногенезида муҳим рол ўйнаган охирги босқич XV



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/74
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#136481
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   74
Bog'liq
5UX6goUZoMOLiebmx3HzQmLlJjoVxJboXyRyRFHn

3. Ўзбек халқи этногенезида муҳим рол ўйнаган охирги босқич XV 
аср охири - XVI аср бошларида Шайбонийхон бошлиқ Дашти Қипчоқ 
ўзбеклари- нинг Мовароуннаҳрга бостириб кириши билан боғлиқ. 
Шайбонийларнинг Мовароуннаҳрни эгаллаши воқеасига юртимизга 
қандайдир бегона халқнинг кириб келиши сифатида эмас, балки ҳукмрон 
сулола вакилларининг алмашинуви сифатида қараш тўғрироқ бўлади.
Ана шу вақтдан бошлаб Ўрта Осиѐда ўзбек хонларининг ҳукмронлик 
даври бошланади. Кўчманчи ўзбеклар деҳқончиликнинг юксак 


21 
маданиятини эгаллаган Мовароуннаҳр аҳолисига аралашиб, уларнинг 
кўплари аста-секин ўтроқ ҳаѐтга ўта борганлар ва шу зайлда Ўрта Осиѐнинг 
туркий аҳолисига янги бир муҳим қатлам бўлиб қўшилганлар. 
Кўчманчи ўзбеклар кейинчалик барча туркий аҳолига ўз номларини 
бердилар. Шу даврдан бошлаб Мовароуннаҳр аҳолисининг катта қисми 
ўзбеклар деб атала бошлади. Лекин ўзбекларнинг вакиллари 
Мовароуннаҳр ва Хуросонда илгариги асрларда ҳам яшаганлиги сир эмас. 
Хуллас, Дашти Қипчоқ ўзбекларининг Мовароуннаҳр туб аҳолисига 
қўшилиб кетиши аҳолининг этник қиѐфасида дастлаб Олтой турклари, 
сўнгра Чингизхон бошлиқ мўғуллар аралашуви натижасида юзага келган 
мўғул ирқи белгиларининг маълум даражада кучайишига сабаб бўлди. Шу 
боисдан замонавий ўзбек халқи қиѐфасида икки ҳолатни кузатиш мумкин. 
Жумладан, аҳолининг Дашти Қипчоқ ўзбекларининг таъсири кучлироқ 
бўлган қисмида мўғул ирқи белгилари устунлик қилади ҳамда улар 
―жўқчи‖ лаҳжада сўзлашишади, аҳолининг азалдан шу ҳудудда яшаб 
келаѐтган қисми эса кўпроқ европа ирқига мойил бўлиб, улар ―йўқчи‖ 
лаҳжада сўзлашишади. 
Бир сўз билан айтганда, ўзбек халқи асосан икки этник қатламдан 
ташкил топган. Биринчи қатлам Турон-Туркистон ҳудудларида азалдан 
яшаб келган элатлар асосида шаклланган. Иккинчи қатлам эса Волга 
(Итил) дарѐси бўйларидан тортиб, то Хоразмнинг шимоли, Сирдарѐнинг 
ўрта ва қўйи оқимларигача бўлган ҳудудларда истиқомат қилувчи 
чорвадор қавмлар асосида шаклланган. Бу макон ўтмишда турли номлар, 
чунончи Дашти Қипчоқ, Олтин Ўрда, Ўзбек вилояти, Ўзбеклар мамлакати, 
Ўзбек улуси деган номлар билан аталган. Халқимизнинг бу қатламини 
шартли равишда шимолий қатлам деб аташ мақсадга мувофиқдир.
Шундай қилиб, ўзбек халқининг этник шаклланиши узоқ давом этган 
мураккаб жараѐндир. Ўзбек халқининг асосини ҳозирги Ўзбекистон 
ҳудудида бир неча минг йиллар давомида яшаб келган маҳаллий 
сўғдийлар, бохтарлар, хоразмийлар, саклар, массагетлар, қанғлилар ва 
довонликлар, шошликлар ташкил қилган. Турли даврларда турли 
мақсадларда кириб келган қабилалар, элатлар ва уруғлар давр ўтиши билан 
маҳаллий аҳолига ўз таъсирини қисман ўтказган. Бу ўринда шуни алоҳида 
қайд этиш лозимки, ўзбек халқи шаклланиш жараѐнининг барча 
босқичларида маҳаллий аҳоли ташқаридан келган аҳолига нисбатан доимо 
устунлик қилган. Шу боисдан ташқаридан келиб қўшилган элатлар 
антропологик нуқтаи назардан маҳаллий аҳолининг этник қиѐфасини ва 
ташқи кўринишини тубдан ўзгартира олмаган, қадимий халқларимизга хос 
антропологик хусусиятлар шу кунларга қадар сақланиб келмоқда. 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish