3
1-мавзу: «Ўзбекистон тарихи» фанининг предмети, назарий-методологик
асослари, манба- лари ва аҳамияти. Ўзбекистон инсоният цивилизациясининг
қадимги ўчоқларидан бири.
Режа:
1.―Ўзбекистон тарихи‖ фанининг предмети ва уни ўрганишнинг аҳамияти.
2.―Ўзбекистон тарихи‖ фанининг
методологик тамойиллари
3.Ўзбекистон тарихини даврлаштириш ва уни ўрганишдаги асосий манбалар.
4.―Ўзбекистон тарихи‖ фанининг комил инсон тарбиясидаги ўрни ва роли.
5.Ўзбекистон инсоният цивилизациясининг қадимги ўчоқларидан бири.
1.―Ўзбекистон тарихи‖ фанининг предмети халқимизнинг энг қадимги
даврлардан бошлаб то ҳозирги кунгача босиб ўтган узоқ ва мураккаб тарихий йўлини,
ижтимоий-сиѐсий, иқтисодий, маданий ва маънавий ҳаѐтини ҳолисона ўрганишдан,
тушунтиришдан иборатдир.
―Ўзбекистон тарихи‖ни ўрганишнинг аҳамияти шундаки:
―Ўзбекистон тарихи‖ фани ѐш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялайди, ўз
Ватанининг қадрига етишга, унинг озодлиги, келажаги учун жонини фидо қилишга
тайѐр бўлишга ѐрдам беради; инсониятнинг қадимги даврдан ҳозирги
кунгача босиб
ўтган тарихий йўли, унинг сиѐсий, ижтимоий, маънавий, аҳлоқий тажрибаси ҳақидаги
билимлар асосларини эгаллаган, ўз ҳақ-ҳуқуқларини танийдиган, ўз
кучи ва
имкониятларига таянадиган, дунѐда содир бўлаѐтган воқеа-ҳодисаларга мустақил
муносабат билан ѐндашадиган, айни замонда, шахсий
манфаатларини мамлакат ва
халқ манфаатлари билан уйғун ҳолда кўрадиган баркамол шахсни тарбиялашга
кўмаклашади; ѐшларни тарихий, маънавий-аҳлоқий қадриятларнинг аҳамиятини
англаб етишга одатлантиради; ―Ўзбекистон тарихи‖ фани ижтимоий ҳаѐтини чуқур
ўрганиб солиштириш орқали мамлакатимиз ижтимоий-сиѐсий ҳаѐтини теранроқ
англаш ва
зарур илмий, ғоявий, тарбиявий хулосалар чиқариш ҳамда миллий
мафкурасининг шаклланишига ѐрдам беради.
2. Инсоният тарихини, тарихий воқеа, ҳодисаларни тўғри ѐритиш ва ўрганиш
учун бир қатор муҳим назарий-методологик тамойилларга таянмоқ зарур.
- Билиш назариясининг
диалектик методи ана шундай тамойиллардан биридир.
Диалектика олам ягона ва яхлит, унда содир бўладиган ҳодисалар, воқеалар умумий
ва ўзаро боғланишда, узлуксиз ҳаракатда, зиддиятли тараққиѐтда бўлади, деб таълим
беради, хусусан, Ўзбекистон тарихини жаҳон халқлари тарихи билан боғлиқ ҳолда
ўрганишни тақозо этади;
- Тарихий воқеа ва ҳодисаларни ѐритиш ва баѐн қилишда
холислик тамойилига
риоя қилиш, эҳтирос ва ҳис-ҳаяжонга берилмаслик, сиѐсий гуруҳлар, ҳаракатлар ва
фирқалар манфаатлари юзасидан ѐритмасдан аслида қандай бўлса, шундайлигича баѐн
қилиш, тарихий ҳақиқат
устиворлигига эришиш;
-
Манбалар билан асосланганлик тамойили – баѐн қилинаѐтган тарихий
жараѐн, келтирилаѐтган ҳар қандай фактлар чинакам
илмий ва асл манбаларга
асосланган бўлмоғи лозим;
- Тарихий воқеа ва ҳодисаларга баҳо берганда чуқур назарий ва тарихий
Do'stlaringiz bilan baham: