Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимѐ-технология институти



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/74
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#136481
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   74
Bog'liq
5UX6goUZoMOLiebmx3HzQmLlJjoVxJboXyRyRFHn

«Ўзбек» этнонимнинг келиб чиқиши масаласида мутахассислар 
ўртасида ҳозирга қадар ягона фикр мавжуд эмас. Жумладан, баъзи 
тадқиқотчилар бу этнонимнинг келиб чиқишини Олтин Ўрда хони 
Ўзбекхоннинг (1312-1341) номи билан боғлайдилар. Бошқалари эса бу 
фикрни инкор этиб, «Ўзбек» атамаси Ўзбекхонга қадар Оқ ўрда 
минтақасида, унинг Ғарбий Сибирь ва Қозоғистон қисмида яшаган туркий 
қавмларга нисбатан ишлатилган, Ўзбекхоннинг номи эса худди 


22 
Шайбонийхон «шайбон‖ уруғи номи билан аталгани сингари қавм 
номидан олинган, деган фикрни илгари сурадилар. Шунингдек, «ўзбек» 
атамаси «ўзига бек», «эркин», «мустақил» маъноларини англатиб, XII-XIV 
асрлардан эътиборан халқимизга нисбатан ишлатила бошлаган деган 
қарашлар ҳам мавжуд. 
Нима бўлганда ҳам юқорида таъкидланганидек, ―ўзбек‖ этнонимининг 
пайдо бўлган даври ўзбек халқи шаклланган даврга нисбатан анча ѐш 
ҳисобланади. 
Шунга 
қадар 
халқимиз 
хоразмийлар, 
сўғдийлар, 
фарғоналиклар, бохтарлар, мовароуннаҳрликлар, чиғатоийлар деган турли 
умумий номлар ҳамда уруғ-қабила номлари билан аталиб келган. Ўрта 
Осиѐда яшовчи барча туркий элатларга нисбатан эса умумий ―туркий‖ 
атамаси қўлланган. Минтақа халқлари ўзларининг замонавий номларига 
кейинчалик эга бўлганлар. Аммо бу бир пайтда юз бермаган. 
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ўзбек халқининг асосини ҳозирги 
Ўзбекистон ҳудудларида бир неча минг йиллар давомида яшаб келган 
маҳаллий саклар, массагетлар, сўғдийлар, бохтарлар, хоразмийлар, 
қанғлилар, довонликлар, чочликлар ташкил этган. Турли тарихий 
даврларда четдан келиб қўшилган аҳоли туб аҳолига қисман таъсир 
ўтказган бўлсада, унинг этник қиѐфасини тубдан ўзгартира олмаган. 
4. Милоддан аввалги II асрда очилган ва тарихда Буюк Ипак йўли деб 
аталган йўлнинг аҳамияти ниҳоятда катта бўлган. Бу йўл фақат савдо йўли 
эмас эди. У айни пайтда, дунѐ халқлари ўртасида маданий ҳамда 
давлатлараро йўли ҳам бўлган. Буюк Ипак йўли ҳақидаги илк ѐзма 
маълумотлар милоддан аввалги 138 йилга тўғри келади. Буюк Ипак йўли 
Хитойдаги Хуанхэ дарѐсининг ўрта оқимида жойлашган Сиан шаҳридан 
бошланиб, Ланчжоу орқали Дунхуанга келган. Бу ерда йўл иккига 
айрилган: биринчиси — Шимоли-ғарбий Буюк Ипак йўли — Турфон, 
Торим воҳаси, Қашқар, Фарғона орқали ўтиб, Самарқандгача келган. Бу 
ерда Буюк Ипак Йўли яна иккига бўлиниб, бири Марв, Ниса 
(Туркманистоннинг жанубида жойлашган шаҳар, ҳозир фақат харобалари 
ўрганилмоқда), Ҳамадон, Бағдод ва Миср орқали Ўртаер денгизигача етиб 
борган. Иккинчиси Бухоро ва Хоразмга йўналган ва Хоразмда иккига 
бўлинган: бири Оролнинг шарқидан Жанубий Ўрол орқали Сақлаб 
юртига (Россияга) ва Сабар (Сибирь) турклари юртига борган. Хоразмда 
давом этган иккинчи йўл Манғишлоқ, Ҳазар (Каспий) денгизи шарқи-
шимоли 
орқали 
Кавказ, 
Итил 
(русчасига 
Волга), 
Булғория 
(Татаристоннинг эски номи), Қрим, Қора денгиз йўли билан Европага 
борган. 
Жануби-ғарбий Буюк Ипак йўли — Хўтан, Ёркент, Помир-Тянь-Шань 
тизмалари орқали ўтиб, Бақтриянинг пойтахти Зариаспа (Балх)га борган. 
Балхда жанубий йўл иккига ажралиб, бири Ҳиндистонга, иккинчиси 
ғарбга йўналган ва Марвда шимолий йўл билан туташган. Марвдан Буюк 
Ипак йўли Парфиянинг пойтахти Ниса, Эроннинг Гекатомпил, Апалия ва 
Экбатана (Ҳамадон) шаҳарлари орқали Месопотамияга чиқиб, у ердан 
Дамашққача борган, Қуддус ва Мисрга йўналган. 


23 
Буюк Ипак йўли XV—XVI асрлардаги буюк географик кашфиѐтлар 
даври бошлангандан сўнг ўз-ўзидан сўна бошлади, чунки туя ва отга 
суянган карвон Ғарбий Европанинг елканли кема ва каравеллалари билан 
тенглаша олмас эди. Аммо унинг инсоният тараққиѐтидаги ижобий роли 
шубҳасиздир. Шу жумладан, Буюк Ипак йўли Марказий Осиѐнинг ва, 
биринчи навбатда, Ватанимиз Мовароуннаҳрнинг иқтисодий ва маданий 
кўтарилишида жиддий ўрин тутган. 
Буюк Ипак йўли юртимиз тарихида ҳам катта из қолдирган. У дунѐ 
халқларига ўн етти аср давомида хизмат қилган. Бугунги кунда дунѐ 
давлатлари бугун ҳам ўзаро алоқаларда энг қисқа ва камхаражатли 
йўлларни барпо этишига интилмоқдалар. Бу борада Буюк Ипак йўлини 
қайта тиклаш муҳим аҳамият касб этмоқда. Шунинг учун ҳам Европа ва 
Осиѐни бир-бирига боғловчи ―Европа-Кавказ-Осиѐ‖ йўли (ТРАСЕКА) 
барпо этишга киришилди. Бу Буюк Ипак йўлини тиклаш борасида муҳим 
амалий қадам бўлади. 
1998 йилда Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Буюк Ипак йўлини 
тиклашга бағишланган халқаро йиғилиш ўтказилди. Унда Бирлашган 
Миллатлар Ташкилоти ва жаҳоннинг 32 давлати вакиллари қатнашди. 
ТРАСЕКА келгусида биргина Ўзбекистонга қандай фойда келтиради? 
Мутахассислар фикрича, биргина Ўзбекистон пахтасини ташишга 
кетадиган харажат 12 миллион долларга камайди. 
Ташқи савдо юк ташиш харажатини икки баробар камайтириш 
имконини беради. 
Демак, Буюк Ипак йўли учинчи минг йилликда ҳам дунѐ халқларига 
хизмат қилади. Тўғри, ҳозир бу йўл аввалгидек Буюк Ипак йўли деб эмас, 
ТРАСЕКА деб аталади. Гап унинг қандай ном билан аталишида эмас. Энг 
муҳими, бу йўлнинг халқаро тинчлик, ҳамкорлик ва давлатлар равнақига 
хизмат қилишида.

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish