Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент автомобил ва йўллар институти


Мойлаш тизимининг вазифалар, уларни турлари ва



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/52
Sana22.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#83187
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   52
Bog'liq
kasb-hunar kollezhlarida avtomobil va dvigatellarga texnik hizmat korsatish tamirlash fanidan dars berishda modulli oqitish texnologiyasini qollash

2. Мойлаш тизимининг вазифалар, уларни турлари ва 
носозликлари ҳақида маълумотлар: 
Мойлаш тизими қизиган деталларга мойни бетўхтов узатиш, унинг 
айланишини, тозаланишини таъминлаш, ва зарур бўлганда совутиш учун 
ҳизмат қилади. Биз ўрганаётган барча двигателларнинг мойлаш тизими 
комбинациялашган, яъни қизиган деталларга мой бир нечта усуллар билан 
узатилади: босим остида, сачратиб ва ўзи оқиш йўли билан [29, 35]. 
Двигателнинг ишлаш жараёнида, унинг картеридаги мой сатҳи 
камайиб, сифати ўзгаради. Булар двигателнинг бузилишига ва бошқа 
носозликларни келтириб чиқаришга олиб келади. Двигателнинг ишлаш 
жараёнида мой сифати ёмонлашишига сабаб, уни металл заррачалари ва 
ёнилғи қўшилиб ифлосланиши ҳамда оксидланишидир. Шунингдек, мойга 
унинг мойлаш сифатини яхшиловчи қўшимчаларнинг миқдорини мой 
таркибида камайиб бориши, мой сифатини пасайтиради. Мой таркибидаги 
механик аралашмалар, металл заррачаларидан иборат бўлиб, булар икки 
ишқаланувчи сиртнинг бир-бирига нисбатан сирпанишидан ҳосил бўлади. 
Минерал аралашма (қум, чанг)лар, ҳаво билан мойга қўшилиб, унинг 
мойлаш ҳусусиятини камайтиради. Мой таркибида, механик аралашманинг 
миқдори 0,2% дан ошмаслиги керак [47]. 


67 
2.9-расм. Двигателнинг мойлаш тизими схемаси.
1 –ГТМ га мой узатиш механизми; 2 –асосий мой йўли; 3 –тирсакли валга 
мой узатиш; 4 –картер; 5 – фильтрловчи элемент; 6 –мой фильтри 
корпуси; 7 –мой насос; 8 –дағал мой фильтрдан мой қабул қилгич ; 9 – 
картер таглиги; 10 –картердаги мой тўкиш пробкаси. 
2.10-расм. Мой насосининг ишлаш схемаси.
1 – тишли мой насоси; 2 - редукцион клапан; 3 - пружина 
Карбюраторли двигателларни совуқ ҳолатда юргизиш натижасида, 
цилиндрлар девори орқали, картерга бензин ўтиб кетиши ёки редукцион 
клапан плунжерининг ейилиши, кирланиб қолиши ва очиқ қолиши 
натижасида тизимдаги мой босими камайиб кетади. Мой насоси редукцион 
клапанининг плунжери ейилиб ёки кирланиб қолса (беркилиб қолиб), 


68 
тизимдаги мой босимининг ошиб кетишига сабаб бўлади. Таркибида 4-6% 
дан ошиқ ёнилғи бўлган мойлар тўкиб ташланиб, янгисига 
алмаштирилади. Двигател картерида мой сатҳининг камайишига 
зичликнинг бузилиши, мой ушлагич ва бошқа бирикмалардан мойнинг 
сизиб чиқиши ва куйиши сабаб бўлади. Поршен ҳалқасининг ейилиши 
туфайли, ёниш камерасига ўтиб кетадиган мой, ёнилғи билан қўшилиб, 
куйиб ёнади. Бундан ташқари, двигателнинг иш жараёнида, майин ва дағал 
мой фильтрлари ифлосланиб қолиб, мойни тозалаш қобилияти камаяди, 
бунинг 
натижасида 
тирсакли 
валнинг 
елкаларини 
ва 
подшипник(вкладиш)ларини ейилиб кетиши жадаллашади. Мойлаш 
тизимининг носозликлари қўйидагилардан иборат: 
- картердаги мой сатҳи мой ўлчаш шупидаги "МIN" белгиcидан кам; 
- мойнинг босими тирсакли валнинг ўртача айланишлар сонида 0,1-
0,15 МПа дан кам; 
- двигателни салт ишлашида(500 об

мин) босим 0,05 МПа дан кам. 
Бундан ташқари, мой таркибига ёнилғининг қўшилиб бориши мой 
қовушқоқлигини ва мой босимининг камайиб кетишига сабаб бўлади. 
Мойнинг сифати, ҳамда қорайиб кетганлиги, босма қоғозга томизиб 
аниқланади. Бундан ташқари (жипс маҳкамланган жойни бўшаб 
қолишидан), мой сизиб оқса ҳамда майин ва дағал фильтрлар тез-тез 
кирланиб қолса, бу ҳам мойлаш тизими носозлигидан дарак беради. 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish